A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тавбаи насуҳ нима?
PDF Босма E-mail

Тавбаи насуҳ нима?

Жавоб
Тавбаи насуҳ мана бу оятда айтилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحاً عَسَى رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ(8)
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки, Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса» (Таҳрим, 8).

«Насуҳ тавбаси» дейилишига сабаб бу – асло гуноҳга қайтмаслик ва бунинг орзусини ҳам қилмасликни қасд қилиб этилган тавбадир. Ҳасан Басрий: «Тавба – гуноҳга гина қилмоқ, ҳар доим эсга келганда истиғфор айтмоқдир», деганлар (Ҳасан Таҳсин, 579-бет).

Қўшимча маълумотлар
Абул Лайс ас-Самарқандийнинг «Тафсири Баҳрул улум»ида «тавбаи насуҳ»ни тавбасига содиқлик, дейилган ҳамда Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу)дан мана буни нақл қилинган:
سئل عمر بن الخطاب رضي الله عنه عن التوبة النصوح ، فقال : هو الرجل يتوب من عمل السوء، ثم لا يعود إليه أبدا
«Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан «тавбаи насуҳ»  сўралди, шунда ул зот дедилар: «У инсон ёмон амалига тавба қилиши, сўнгра ўша гуноҳга абадий қайтмаслигидир» («Баҳрул улум» 4/304 //Мактабат аш-Шомила).
وروي ، عن ابن عباس أنه قال : توبة النصوح : الندم بالقلب ، والاستغفار باللسان ، والإضمار أن لا يعود إليها
«Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди, ул зот дедилар: «Тавбаи насуҳ қалб билан надомат қилиш, тил билан истиғфор қилиш ва унга қайтмасликка аҳд қилишдир».

«Тафсири Насафий»да «тавбаи насуҳ» деб, холисликни айтилади, масалан, асали насуҳ, дейдилар, бунда холис, ҳеч нарса аралашмаган асал тушинилади, деб келган. 
ويجوز أن يراد توبة تنصح الناس أي تدعوهم إلى مثلها لظهور أثرها في صاحبها ، واستعماله الجد والعزيمة في العمل على مقتضياتها
«Тавбаи насуҳдан одамларга насиҳат қилиш ҳам ирода қилиниши жоиз бўлади. Яъни тавбанинг таъсири соҳибида кўрингани учун шунга ўхшашга одамларни даъват қилади ва ўша соҳибни тавбанинг тақозосига кўра амал қилишда азимат ва ҳаракат ишлатишга даъват қилади». («Тафсири Насафий» 3/447).

«Тафсири Тустарий»да Шайх Саҳл ат-Тустарий «тавбаи насуҳ»ни изоҳлаб бундай деган:
التوبة النصوح أن لا يرجع ، لأنه صار من جملة الأحبة ، والمحب لا يدخل في شيء لا يحبه الحبيب
«Тавбаи насуҳ қайтмасликдир. Чунки  у дўстлар жумласидан бўлди. Муҳибб ҳабиб севмайдиган нарсага кириб ўтирмайди» («Тафсири Тустарий» 2/157).

«Тавбаи насуҳ» ҳақида Имом Қушайрий ўзининг «Тафсири Қушайрий»сида мана буларни айтган:
التوبةُ النصوحُ : هي التي لا يَعقُبها نَقْصٌ .
ويقال : هي التي لا تراها من نَفْسِك ، ولا تبى نجاتَكَ بها ، وإنما تراها بربِّك .
ويقال : هي أنْ تجدَ المرارةَ في قلبك عند ذكر الزَّلَّة كما كُنْتَ تجد الراحة لنفسِك عند فِعْلِها .
«Тавбаи насуҳ» унга биронта нуқсон эргашмайдиган тавбадир.
Айтилди: «Нафсингда ўша тавбани кўрмайсан, у билан нажотга эришишни кўзламайсан, уни Роббингдан деб кўрасан».
Айтилди: «Хатоликни эслаганда қалбингда шундай аччиқликни тотгайсанки, худди ўша хатони қилганда нафсинг роҳат қилганидек». (7/443).