A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мўъминлар жаннатдан Аллоҳнинг жамолини кўражагига далил бўлган оятлар қайсилар?
PDF Босма E-mail

Мўминлар жаннатда  Аллоҳнинг жамолини кўражагига далил бўлган оятлар қайсилар?

Жавоб
Қиёмат сурасидаги оятлар:
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ {22} إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ {23}
«У кунда бор чиройли юзлар. Роббисига назар солувчилар» (Қиёма, 22, 23).

Ҳасан Таҳсин Файзли мазкур оят таҳтида «Тафсири Байзовий»дан нақл қилиб, аҳли суннатга кўра охиратда Аллоҳ таолони кўрмоқ ақлан мумкинлиги қайд қилинган. Мўминлар охиратда Уни кўрадилар, кофирлар кўрмаслар (Ҳасан Таҳсин, 599-бет).
Қўшимча далил.
«Мухолафат ул-мафҳум» қоидасига кўра яна бир оятдан ҳам Аллоҳнинг жамолини мўмину мусулмонлар кўришлари англашилади. Яъни:
كَلَّا إِنَّهُمْ عَن رَّبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَّمَحْجُوبُونَ {15}
«Шубҳа йўқки, улар ўша (қиёмат) кунида Парвардигорлари (дийдори)дан тўсилувчидирлар»(Мутоффифун, 15).
Демак, кофирлар Аллоҳ таолонинг дийдорини кўролмас эканлар. Аммо мўминларнинг кўришларини тушуниш мумкин.