A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон илоҳий ҳақиқатми ёки инсон томонидан муваффақиятли тарзда ўйлаб топилганми?
PDF Босма E-mail

Қуръон илоҳий ҳақиқатми ёки инсон томонидан муваффақиятли тарзда ўйлаб топилганми?

1. Қуръон Исломда илоҳий манба ҳисобланиб, Исломнинг асосини ташкил этувчи иймон ва Исломнинг ҳам маънавияти, ҳам маърифати бўлмиш асосий диний ақийдалар ва қонунларни жамлагандир. Агар Қуръон ҳеч қандай хатоликлари йўқ бўлган бир илоҳий манба эканлиги исботланган тақдирда унинг ўзига ўхшаши йўқлиги ва унга иймон келтириш кераклиги шарт бўлади.   

Ислом душманлари ўтмишдан то бугунга қадар Қуръоннинг асл илоҳий манбалигига ва унинг асллигига бўлган ишончга футур етказиш учун қўлларидан келган барча ҳаракатларни қилиб келмоқдалар. Ўтмишда Макка мушриклари Қуръоннинг илоҳий каломлигини инкор қилиб, унга бўлган ишончни йўқ қилишга ҳам бор имкониятларини ишга солганлар. Уларнинг даъволари қуйидагича эди: «Бу бошқалар ёрдамида ўзи ўйлаб топган ёлғондан бошқа нарса эмас».  Бундан ташқари,  улар Қуръонни қадимдан қолган эртаклардан иборат бўлиб, буларни Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эртаю кеч кимдир ўқиб бериб турган, шу туфайли ёзма ҳолатга келган дейишган. Ҳатто улар Қуръонни Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) инсониятни ҳидоят қилиш учун туширилганлигини рад этиш мақсадида бир сеҳргар ёки руҳонийнинг асаридир каби даъволарни ҳам қилишган.

Исломга қарши бўлган кўплаб шарқшунослар уларнинг айбларини қўллаб-қувватлади ҳамда Қуръон илоҳий китоб эмас, балки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни ўйлаб топган, деган фикрни дунёда кенг ёйиш учун кўплаб ҳаракатларни амалга оширганлар. Ушбу шарқшунослар Қуръоннинг аслий ва аниқ далилларига қарши бўлганларнинг асоссиз даъволарини такрорлашади, одатда.

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саводи йўқ инсон бўлган бўлсалар-да, ваҳий қилинган оятларни ўзларининг баъзи саҳобаларига ёзиб боришларини топширганлар. Агар у киши саводли бўлганларида бирор кишини ўзларига тушган оятларни ёзиб боришга буюрмасдилар. Яҳудий ва насронийларнинг ёзувларига ишонганлиги ҳақидаги чақириқ нафақат нотўғри, балки кулгили бўлиб, бир саводи йўқ киши қандай қилиб бошқа муқаддас динлардаги китобларда мавжуд бўлган фикрларни ўзлаштириши, ўқиб тушуниши мумкин? Бу ҳолат қачон ва қаерда содир бўлган? Бу каби чақириқлар ҳеч қандай ҳужжат ва далилларга асосланган эмас.

2. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз даъватларини Маккада ўн уч йил олиб бордилар. Бу давр мобайнида у киши билан яҳудийлар ўртасида ҳеч қандай алоқа мавжуд эмаслиги тарихий манбаларда аниқ кўрсатилгандир. У кишининг насронийлар билан алоқаси ҳам номутаносиб ҳолатда кенгайган. Бу шу билан боғликки, ул Зот 11 ёшларида амакилари Абу Толиб  билан бирга карвонда Сурияга сайёҳат қилади. Карвон тин олиш мақсадида бироз муддат тўхтар экан, бир насроний руҳонийси Баҳийро келиб, у киши билан қисқа муддатли суҳбат уюштиради. Қандай қилиб ўша ёшдаги бола қисқа муддатли суҳбат натижасида дин йўриқлари, унинг асосларини ва қонун-қоидаларини тушуниб олиб, ўзлаштириб кетиши мумкин? Нима учун Баҳийро бутун карвон орасидан айнан ёш Муҳаммадни танлаб олиб, унга насроний дини тамойилларини ўргатар экан? Нима учун Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Баҳийро билан суҳбатдан сўнг ўз нубувватларини тарқатиш учун ўттиз йил кутишлари керак? Бу каби маълумотлар ишонишга  лойиқ эмас.

3. Қуръон ўзидан олдинги самовий китоблар каби ягона илоҳ Аллоҳлиги, у коинот ва барча мувжудотларнинг холиқи эканлиги ҳамда ушбу мавжудотлар Унинг ўзигагина қайтарилиши ҳақида хабар беради. Ислом барча илоҳий динларнинг моҳияти ҳиобланади, шунинг учун асосий диний ақийдаларда тафовут кузатилмайди.
Бунинг устига, Қуръон ҳам яҳудийлар, ҳам насронийларнинг ақийдавий манбаларига эргашган одамлар орасидаги кўплаб эътиқодларга қарши чиққан. Бу эса ўз моҳиятига кўра, Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яҳудий ва насронийларнинг ақийдавий манбаларини ўзлаштириб олган деган даъволарнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Агар бу сабаб бўлганида эди, эътиқодлар ўртасидаги бу фарқ аҳамиятли бўлиши ҳамда асосий эътиқодларни ўз ичига олмаган бўлур эди.

4. Бундан 14 аср олдин Қуръондан бошқа бирор илоҳий манба илмий далиллар, фазовий ҳамда биологик ҳодисалар ҳақида ўз оятларида маълумотлар бермаган. Ушбу оятларнинг соф  илмийлиги фақатгина бугунга келиб олимлар томонидан ўрганилиб, тан олинди.
Астрономлар фазовий ҳодисалар олдида ожиз қолишганида, «Бу Илоҳнинг Қудрати» дея ўз ожизлигини изҳор қилишган эди. Саводи йўқ бўлган сўнгги Пайғамбар бу каби юқори илмий маълумотларни қаердан олиши мумкин? Яҳудийлар ва насронийларнинг бундай маълумотларга ишора қилмайдиган манбаларидан олинган деган даъволар жуда асоссизлиги шу ерда аниқ бўлади.