A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ҒАРОЙИБ ҚОРИ
PDF Босма E-mail

ҒАРОЙИБ ҚОРИ


Бу йил Рамазон ойида 25.07.2013 куни Дубайда 17-Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди. Қуръони Каримни антиқа усулда ёд олган 29 ёшли Ироқлик қори Ҳусайн Аднон мусобақада иштирок этиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди.

Ҳусайн Аднон Сабрий ақлий ривожланиш борасида уч-тўрт ёшли боладан катта эмас. У аранг 10гача санай олади, ёзишни билмайди, босма хатни базўр ўқийди. У умуман устоз кўрмаган. У ҳатто кундалик ҳаётидаги ишларда ҳам адашиб кетади, ўз фикрини ифодалашга ҳам қийналади. Уни буткул ақлли дейиш қийин. Шунга қарамай, Сабрий Қуръонни пастдан юқорига қараб ўқий олади, сўраган оятингиздан ўқиб беради, ҳар бир оятнинг рақамини ва қайси қаторда эканинигача ёддан айтиб беради. Ундан истаган саҳифангиздаги биринчи ва охирги оятларни сўрашингиз мумкин, дарҳол ўқиб беради. У сўраган оятингизнинг ўрнида жойлашган олдинги ёки кейинги саҳифалардаги оятни ҳам айта олади. Ҳусайн Сабрий ўхшаш оятларни бир чеккадан санаб беради, қайси калима Қуръонда неча марта келганини ҳам билади. У ҳатто Қуръонда бир хил ўзакка эга бўлган сўзларни бирин-кетин санаб бериш қобилиятига эга, бу сўзлар қаерда, қайси сура ва оятда келганини ҳам айтиб бера олади. Сабрий ҳар куни бомдод билан аср ўртасида Қуръонни бармоқарини мусҳаф устида юргизиб бир бора хатм қилади. Унинг ақлий фаолияти Қуръонга боғлиқ бўлиб, фақат Қуръон учун тўла-тўкис ишлайди, Қуръондан бошқа нарсани фикрлай олмайди.

«Унинг ақлий салоҳиятини ҳисобга олсак, ундаги бу имконият мўъжизадан ўзга нарса эмас. Бу, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг иноятидир», дейди «Ҳасан аш-Шайх» масжиди имоми шайх Шерзод Абдурраҳмон.

Энг ажабланарлиси, Фаллуджалик бу даҳо ҳеч кимдан дарс олмаган, умуман устоз кўрмаган. Амакиси Аммод Шокир Абдалийнинг «Мизмори Оли Довуд» кўрсатувида бераган маълумотига кўра, Ҳусайннинг Қуръон ёдлаши жуда ҳам ғаройиб бўлган: «Ҳусайн табиий суратда туғилган эди. Аммо бир ойча ўтгач, унинг жуссасида ноқисликлар кўзга ташлана бошлади. У деярли ҳаракат қилмас, у ёқ-бу ёққа қарамас, ҳеч нарсадан таъсирланмас эди. Шифокорларга кўрсатилган эди, бу мияга боғлиқ ҳолат бўлиб, бола бир умр ногирон яшашга маҳкум эканини айтишди. Ҳусайннинг отаси жуда ҳам диндор, эътиқодли одам эди. Биз ундан хабар олгани келганимизда, у: «Табиблардан умид йўқ, улар бу касал тузалмайди, дейишяпти, аммо Аллоҳдан умидим катта», деди. Кунлардан бир куни Ҳусайннинг отаси тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибди ва у зотга ўғлининг касалидан шикоят қилибди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўғлини олиб келишни буюрибдилар. Кейин у зот боланинг кўксига муборак қўлларини қўйиб, унинг юзига дам урибдилар ва: «Энди кетавер, Аллоҳнинг изни билан ўғлинг шифо топиб кетади», дебдилар. Биз бир муддат ўтиб унда ўзгариш пайдо бўлганини сездик. У аста ҳаркатлана бошлади, олдимизга келиб гаплашадиган бўлди. Бироқ, тўрт ёшга кирганда янги одат чиқарди: у мусҳафни қучоқлаб ухлайдиган бўлиб олди. У аслида китобни фарқлай олмаса-да, негадир Қуръондан бошқа китобга кўнмас эди. То қотиб ухламагунича ундан мусҳафни тортиб олиб бўлмас эди. Олти ёшга етиб қолган эди. Бир куни жумада хатиб бир оятни ўқиб, унинг сурасини айтишда хато қилди. Шунда Сабрий имомнинг хато қилганини ва тўғриси қандай эканини айтиб қолди. Биз ҳайрон бўлиб қолдик. Чунки у ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмасди. Биров унга буни ўргаматаган ҳам эди, фақатгина алифбони ўргатишган эди. Бизнинг ҳайратимизга у: «Мен Қуръонни тўлиқ ёддан биламан», деб жавоб берди. Билдикки, унда Аллоҳнинг инояти ва мўъжизаси зоҳир бўлган эди».

«Оддий одам учун бу ғалати ҳолат... Қарсангиз, у шунчаки ғўлдираётганга ўхшаб, бармоғини Мусҳаф устида бетартиб ҳаракатлантираётганга ўхшаб кўринади. Аммо уни тўсатдан тўхтатиб сўрасангиз, аниқ бир сўзни айтиб тўхтайди», дейди Абдурраҳмон.

Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикмати илоҳийси билан бандаларига турли мўъжизаларини кўрсатиб туради. Ҳусайн Сабрий ҳам ана шундай мўъжизалардан биридир. Бу ишдаги илму ҳикматнинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади. Шу билан бирга, ҳар ким ўз фаҳму билими ёрдамида бундан керакли хулоса олиши мумкин.

Манба: tawwater.com | www.alkhaleej.ae