A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Каримни ёдлаш, сўнгра уни унутиш
PDF Босма E-mail

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръони Каримни ёдлаб, кейин унутиш

Савол: Жаноб Доктор ҳазратлари!

Аллоҳ таоло мени Қуръони Каримни ёд олиш шарафи ила икром қилди. Аммо кейинроқ шаръий ўқиш (Шариат куллиясидаги фиқҳ ва усул магистерлиги) билан машғул бўлиб, Қуръондан чалғиб қолдим. Масжидда мунтазам имом‑хатиблик қилиш, одамларнинг кўплаб саволлари ва ҳожатларига жавоб бериш, аҳлу аёлимнинг эҳтиёжлари бунга яна қўшимча бўлди. Мен илм талабига, айниқса, фиқҳ, тафсир ва тасаввуфга жуда қизиқаман. Энди Қуръони Каримни унутганлик гуноҳидан нажот топиш учун ҳар куни хуфтон ва бомдод намозларида икки саҳифа қироат қилиб, ундан ташқари, кунда бир пора ўқиб турсам, кейин ўзим учун ҳамда аёлимга, одамларга таълим бериш ниятида фиқҳ ўргансам кифоя қиладими? Ёки Қуръони Каримни қайтадан тўла ёд олишим вожибми? Қуръони Каримдан мен учун ўқиш ёки такрор қилиш вожиб бўлган миқдорни баён қилб берсангиз. Чунки шу ишдан юрагим сиқиқ, адашишдан қўрқаман. Аллоҳ менинг номимдан сизни яхшилик ила мукофотласин! Ҳақимга дуо қилинг, Аллоҳ таоло сизни ижобат ила икром қилишига шубҳам йўқ!

Аллома, Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий:

Аслида, дастлаб Қуръонни ёдлашга киришиш вожиб эмас. Лекин Қуръони Каримдан ёд олганини сақлаб туриш вожибдир. Бинобарин, уни ёдда сақлаб туришингга тўсиқлар бўлишини билар экансан, уни ёдлашга киришмаслигинг керак эди. Аммо хилоф қилибсан ва ёдлабсан. Энди сендан ёдлаганларингни қайта ўзлаштиришга бор кучингни сарф қилишинг талаб қилинади. Агар бор кучингни сарф қилсанг‑у, ёдлаганингни қайта тиклай олмасанг, умид қиламанки, Аллоҳ чеккан заҳматингни унутганинг жавобгарлигига каффорат қилади.