A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Муҳрланган қалб
PDF Босма E-mail

"Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар», деди" (Ғофир, 35).

Демак, Аллоҳнинг оятлари ҳақида бирон ҳужжат-далилсиз мунозара қилиш, ўзи билмагани ҳолда бошқалар билан талашиб-тортишиш қалбнинг муҳрлангани аломатидир. Саййид Маҳмуд Тарозий-Олтинхонтўра мазкур оятни қуйидагича тафсир қилган: «Яъни, ҳар кимда ушбу сифатлар бўлса, ул кишини Худо ҳам, халқ ҳам ёмон кўрур ва анинг дилиға шақоват муҳри урилур». Шақоват — бадбахтликдир. Аён бўладики, қалбга муҳр урилиши - ўта оғир мусибат.

Бу хусусда Пайғамбар алайҳиссаломдан шундай ҳадис ҳам ривоят қилинади: «Қалб очиқ кафтга ўхшайди. Худди бармоқлар битта-битгадан букилганда кафт ёпилгани каби, қалб ҳам ҳар гуноҳ содир этилганда ёпилиб боради. Ҳатто охирида буткул бекилиб қолади. Мана шу қалбнинг муҳрланишидир».

Нурбой Абдулҳаким