A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ёдлаш бўйича маслаҳатлар
PDF Босма E-mail

Ҳар бир мусулмон Қуръони Каримнинг сураларини ўқиб ёдолишга ҳаракат қилади. Сизларга Қуръонни эслаб қолиш жараёнини енгиллаштирувчи баъзи бир маслаҳатларимизни келтирамиз.

1. Чин қалбдан исташлик. Фақат Аллоҳ ва Унинг розилиги учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш учун қилаётганингизга амин бўлинг. Риёкорлик қилманг, одамларга мақтаниш учун Қуръонни ёдламанг.

2. Доимийлик. Қанчалик кўпроқ оятларни ёд олишга вақтингизни ажратсангиз, ёд олиш жараёни шунчалик енгил кечади. Бир кунни ҳам қолдирмаслик жуда муҳимдир. Ҳеч бўлмаганда кунига 3 – 5 қатордан ёдлашингиз мумкин. Доимийликка амал қилсангиз, иншааллоҳ, 5-6 йилда ҳофиз бўлишингиз даргумон эмас.

3. Вақт. Кунингиз Қуръонни ўқиш билан бошланиши керак. Нонуштадан олдин бу ишни қилишга ҳаракат қилинг, чунки Қуръон – сизнинг маънавий озуқангиздир. Фажргача бўлган вақт – Қуръон ўқиш учун энг яхши пайтдир.

4. Шароит. Тинч жойда ҳоли қолиб, фикру – хаёлингизни Қуръонга жамланг. Сизни чалғитиши мумкин бўлган нарсаларни (масалан, мобил телефон, телевизор ва ҳоказо) ўчириб қўйинг.

5. Кунда бир вақтда бошланг, бир жойда ва бир мусхафдан фойдаланинг. Қуръон ўқиш – ҳаётингиз мазмунига айланиши керак.

6. Такрорлаш. Такрорлаш – ёд олишнинг калитидир.

7. Оятларнинг маънолари билан эслаб қолинг: оятни ёд олишдан олдин унинг маъносини тушуниб олинг.

8. Қайси оятни ёдолмоқчи бўлсангиз, уни олдин эшитиб кўриш лозим. Бу сизга талаффузингиздаги қийинчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради ва эслаб қолиш қобилиятингизни чархлайди.

9. Сураларни яхши биладиган устозингиз бўлса дуруст. Ҳар куни ёд олган оятингизни текшириб турсин ёки сиз каби Қуръонни ёдолаётган тенгдошингиз билан бир-бирингизни текширинг.

10. Кундалик намозингизда ёд олганингизни ўқинг. Қандайдир қисми эсингиздан чиқиб қолса, ўша заҳоти Қуръонга қараб олиб хатоингизни тузатасиз ва қайта шу хатони қилмайсиз.

11. Кетма-кетликни сақланг. Бир сурани қийналаётганингиз учун ёдлаб бўлмасдан туриб, иккинчисига ўтманг. Ўзингиз учун қийин бўлган сурани «таслим бўлмас дан» охиригача олиб борганингиздан мамнун бўласиз.

12. Қулай фурсатда оятларни эслаб, қайтариб туриш учун доим ёнингизда Қуръондан нусха олиб юринг.

13. Дуо. Аллоҳдан доим Қуръонни эслаб қолишингизда енгилчилик беришини сўранг.

14. Сураларни овозингизни чиқариб ўқинг. Бу сизга нафақат талаффуз учун, балки ўзингизни эшитиш учун ҳам керакдир.

15. Ҳажмни белгиланг. Маълум вақт оралиғида қанча оят ёки сура ёд олмоқчилингизни белгилаб олинг. Оз-оздан бошлаб, асталик билан кўпайтириб боринг. Аллоҳ мададкорингиз бўлсин!

Эслатма: устоз билан араб ҳарфларининг талаффуз қоидаларини (маҳражни) ўрганмасдан туриб, Қуръонни ўқиш ҳам, ёд олиш ҳам мутлақо тўғри келмайди. Нотўғри талаффуз оятлар маъносини ўзгартириб юбориши мумкин. Бундан эса зарар борки, ҳеч қандай фойда йўқ.

Аёллар ҳайз вақтида қўлларига Қуръон мусҳафини олмайдилар ва овоз чиқариб ўқимайдилар. Фақат овоз чиқармасдан, ичларида қайтариш мумкин.

Манба: islam-today.ru