A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримда ахлоқ
PDF Босма E-mail

Ҳеч қайси китоб Қуръони карим инсонларга такдим этган ахлоқий қоидалар тизимини тақдим этмаган. Қуръони карим бошдан-оёқ инсонларни тарбияга, яхши хулққа ўргатади.

Шамс сурасининг 9-10-оятларида:
“(Мазкурлар билан қасамёд этаманки) ҳақикатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллохнинг рахматидан) ноумид бўлур” деб марҳамат қилинади. Бу оят қалбини пок тутганларнинг хар қандай юксакликка кўтарилишини, калби кирланганларнинг эса турли фалокатларга учрашини билдиради. Нафс, қалб поклиги бу диннинг биринчи шартидир. Инсон қалб поклиги билан махлуқотларнинг энг олийси бўлганидек, қалб кирлиги билан уларнинг энг тубани бўлади. Инсоннинг солиҳ амал қилиши нафсини поклаш орқали амалга ошади. Ҳар бир инсон буни ўзи учун дастур деб билиб, бу йўлдан бориши лозим. Бу аслида ислом билан бирга бутун башарият орзу этган мақсад саналади.

Кўриниб турибдики, ҳаёт нафсни поклаш билан бошланади. Нафси пок бўлмаган киши тош ва дарахтлар сингари ҳиссиздир. Аллоҳнинг наздида унинг заррача қадри бўлмас. Жаҳаннам аҳлини ҳам мана шу инсонлар ташкил этишади. Ҳар қандай ахлоқсизлик қалбнинг кирлигидан ҳосил бўлганидек, ҳар қандай гўзал ахлоқ қалбнинг поклигидан келиб чиқади.

Қуръони каримда бу хусусда Шамс сурасининг 8,9,10-оятлари:
“Дарвоқе, унга (нафсга) фисқ-фужурини хам, тақвосини ҳам (У) илҳом қилиб қўйган. (Мазкурлар билан қасамёд этаманки) ҳақиқатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлур”. Қуръони каримнинг бу дастури инсонлик мартабасининг энг юқори чўққисига кўтарилишни истаганлар учундир. Руҳларини поклашга гайрат қилганлар юксаладилар. Гўзал ахлоқ билан безанадилар. Руҳни ифлослантирганлар эса маҳв бўладилар.

Кўриниб турибдики, нафсни поклаш йўли руҳий ҳаёт йўлидир. Унинг кирлатиш инсондаги ҳисларни ўлдиради. Нафсини поклаганлар илоҳий ахлоқ билан, уни кир қилганлар эса ҳайвоний ахлоқ билан безанадилар.
Оламларга раҳбар бўлган Мухаммад Алайхиссалом ҳам қалбини Ҳакнинг ишқ ва муҳаббати билан поклаб, илоҳий ахлоқнинг энг юқори мартабасига эришганлар.

Аллоҳ таоло буни Қалам сурасининг 4-ояти орқали билдиради:
“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”. Бундай ахлоқка инсон Қуръони каримнинг амрларига бўйин эгиб, наҳийларидан қайтиш орқалигина эриша олади. Ҳазрати Ойша онамиздан (р.а.) Ҳазрати Пайгамбарнинг (с.а.в.) ахлоқи ҳақида сўраганларида: “Расулуллоҳнинг ахлоқи Қуръондир” деб жавоб берганлар ва бешта оятни ўқиганлар. Бу беш оят қуйидагилар эди.

Биринчиси, Оли Имрон сурасининг 134-ояти:
“Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) авф этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар”.

Иккинчиси, Хужурот сурасининг 12-ояти:
“Балки сизлар Пайғамбар ва мўминлар (бу жангдан) ўз аҳл (оила)ларига сира қайтиб келмайдилар, деб ўйладингиз ва бу дилларингизга чиройли кўрсатилиб, ёмон гумон қилдингиз ҳамда ҳалок бўлувчи қавм бўлдингиз”.

Учинчиси, Наҳл сурасининг 90-ояти:
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзиу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”.

Тўртинчиси, Наҳл сурасининг 126-ояти:
“(Эй, имон келтирганлар!) Агар интиқом олмоқчи бўл-сангиз, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз! Агар (интиқом олмай) сабр қилсангиз, албатта, бу сабр қилувчи кишилар учун яхшироқдир”.

Бешинчиси, Аъроф сурасининг 199-ояти:
“Авфни (қабул килиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг”.

Ҳазрати Ойша онамиз (р.а.) бу оятларни ўкиб бўлгач, “Мана шу хулқлар Расулуллохнинг (с.а.в.) хулкидир” деганлар. Ул зот очликда-тўқликда инсонларни еб-ичирган, ҳакорат қилганларни кечирган, ёмон шубҳадан узок турган, доимо яхшилик килишга уринган, қариндошларига ғамхўрлик килган, кечирим сўраганларни кечириб, яхшиликка ундаган. Ҳакни танимайдиган жоҳил кимсалардан эса узоқ турганлар.
Исломнинг юксак ахлоқига ҳайрат билан қараб мусулмон бўлган инглиз Мармар Лок Бикатол бу хусусда шундай дейди:
“Қуръони карим мукаммал хулклар мажмуасидир. У Холик ва махлуқнинг ҳақ-ҳуқуқини мукаммал тарзда баён қилади. Қуръони карим асосларига кўра инсон ҳақиқий инсонийлик даражасига эришади. Фақатгина мана шу асослар орқалигина гўзал хулқ соҳиби бўлади. Буни ақлли инсон албатта эътироф этади”.

Фурқон сурасининг 70-оятида:
“Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир” деб марҳамат қилинади. Инсон тавба қилиш орқали қалбини кирлардан, ифлосликлардан тозалайди. Яхшиликка юз тутади. Бундай ахлоқ эгалари ҳар қандай ёмонликдан узок юрадилар.

Бақара сурасининг 177-оятида:
“Юзларингизни Машриқ ва Магриб томонларига буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган ахдларига вафо килувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар яхшилик (аҳли)дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар” деб марҳамат қилинган.
Яхшиликнинг моҳияти заифларга ёрдам бериш, Аллоҳга ибодат қилиш, ёмонликларга сабр қилиш ва матонатдан иборат. Гўзал ахлоқ инсонни юқори мартабага чиқаради.