A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим “валлоҳу яҳдии ила дариссалом” ояти билан инсонларни дориссаломга даъват этади
PDF Босма E-mail

Дунёда инсонлар ўз яқинларини, дўстларини ва ёру биродарларини таклиф қиладилар. Аллоҳ Таоло ҳам бу дунёда Унинг йўлидан юрган бандаларини охиратда Дорис-салом - “Саломат уйи”га таклиф этади. Инсонлар бу дунёда Унинг учун амал қилгани сари охиратда мукофот тарзида бериладиган саломатлик уйига янада яқинлашган бўлади.

 

Бу дунёда Ҳаққа ишонган, Уни севган бандалар ўлим асносида Фажр сурасининг 27, 28, 29, 30-оятларида билдирилганидек:

“Эй, хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин” хитобини эшитиб юзлари кулади. Ғам ва қайғудан халос бўлишни англатувчи бу сўзни эшитган банда севиниб саломат уйига киради. Оятда келган нафси мутмаин нафсини енган, Аллоҳ Таоло га том маънода кўнгил берган, боғланган кишидир.

Нафси мутмаин инсонни ёмонликлардан қутилган, ҳар хусусда Ҳақнинг амрига йўналган бўлиб, сўнгги лаҳзада Ҳақнинг доруссаломга кириш муждасини эшитиб юзи кулади. Доруссалом имон келтирганлар кирадиган саломат уйидир.

Ҳақ таоло бу муждани уларга Юнус сурасининг 25-ояти оркали билдиради:
“Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўгри йўлга ҳидоят этади”. Бу даъват банда учун Аллоҳнинг буюк бир лутфидир. Эътиқодли банда доим бу даъватни ёдида тутиб, ёмонликлардан узоқлашади, яхши амаллар билан бу муждага ноил бўлиш харакатида бўлади. Бунга кўра ушбу даъватга ижобат этганлар Аллоҳнинг ҳидоятига эришганлар саналади.
Машҳур муфассир Қози Байзовий хам ушбу оятдаги “манйашау” яъни “истаганини” деганда гуноҳларига тавба қилганлар эканини айтган. Бу дунёда тавба қилганлар гуноҳларидан пушаймон бўлиб солиҳ амал килишга ҳаракат қилади. Аллоҳ эса уларнинг тавбаларини қабул этиб, улардан рози бўлади. Уларга лутф кўрсатиб доруссаломга киритади. У ерда дунёда қилган яхшиликлар эвазига ҳисобсиз мукофотлар берилади.

Юнус сурасининг 26-оятида ҳам мана шу лутф-мукофотлар билдирилади:
“Эзгу иш қилганларга чиройли нарса (жаннат) ва зиёдалик (Аллоҳнинг дийдорини кўриш) бордир. Уларнинг юзларини қоралик ҳам, хўрлик ҳам қопламас. Айнан ўшалар жаннат аҳлидирлар. Улар у ерда мангудирлар” деб марҳамат қилинади.

Зумар сурасининг 73-ояти:
“Парвардигорларидан қўрккан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур. То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: “Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда кирингиз!”, - деганларида (улар беҳад шодланурлар)”. Мўминлар бу даъватни севинчла қарши оладилар, ёмонлик қилган банда эса албатта килмишига яраша жазо олади.

Юнус сурасининг 27-оятида:
“Гуноҳ ишларни килганларга эса, ҳар бир гуноҳга ўша баробарида жазо (бордир) ва уларни хорлик қоплагай. Улар учун Аллоҳ тарафидан сақловчи йўқ. Уларнинг юзлари гўё зулматли туннинг бир бўлаги билан қоплангандекдир. Ана ўшалар дўзах аҳлидирлар. Улар у ерда мангу қолувчилардир” деб марҳамат қилинади Бу оятда ҳам юқоридаги оятлардаги сингари солиҳ амал қилган бандалар доруссаломга кирганларидек, ёмон амал қилганларнинг дорул-жазога, яъни жазо уйига киритилиши, дунёда қилган ёмонликларига яраша ўша ерда жазо берилиши айтилади.

Солиҳ амал қилганлар мукофоти миқдорини Аллоҳ таоло билдирмаган. Аммо бу бандаларнинг беҳисоб мукофотларга ноил бўлиши, гуноҳкор бандаларнинг эса юзи зулмат каби қоп-қора бўлиб, абадий жазога тортилиши билдирилади. Аллоҳга ишонганлар юзи нурга, қалби сурурга тўлиб доруссаломга кирса, гуноҳкорлар юзлари қора бўлиб жазо уйига кирадилар.

Аллоҳнинг даъватига ижобат этган имон аҳли хусусида Аллоҳ Раъд сурасининг 20-оятида:
“Улар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва “ал-Мийсоқ”ни (ваъдани) бузмайдиганлардир” деб марҳамат қилади.

Раъд сурасининг 21, 22, 23, 24-оятларида:
“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар. Парвадигорларининг “юзини” истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол ато этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир. (У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар (бир) эшикдан фаришталар кириб (дерлар): “(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай. Дунё оқибати (жаннат) нақадар яхши” деб мархамат қилинади.

Аллоҳ Таоло Қуръони каримда мўминларни саодатга чақиради. У ерда мўминлар учун ҳар турли неъматлар тайёрлаб қўйилгани айтилади. Инсонлар бу дунёдаги эътиқоди ва солиҳ амаллари билан мана шу давлатга ноил бўладилар.