A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон тиловати хотимаси
PDF Босма E-mail

Қуръони карим тиловатидан сўнг одатда “Вас Соффот” сурасининг охирги уч ояти: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн” ўқилиб, ундан кейин дуо қилинади.

Оятнинг маъноси: “Қудрат эгаси бўлмиш Роббингиз улар қилаётган сифатлардан (айбу нуқсондан) покдир. Пайғамбарларга салом! Ҳамд эса, (барча) оламларнинг Роббига (хосдир)”. Тиловатнинг нега айнан бу хилда тугатилиши кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг сабаби қуйидагича: Имом Ибн Абу Ҳотим аш-Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги Қуръони каримни тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Ушбу ояти карималарнинг тафсиридан сўнг муфассир Ибн Ажиба куйидаги гапларни айтган: “Бу “Вас Соффот” сурасининг ушбу оятлар билан тугатилишида мўминларга ваъз-насиҳат мажлисларини қандай тугатиш таълим берилмоқда. Чунки улар бирор мажлисда ўтирсалар, у ерда баъзи хато ва камчиликлар содир этилиши, Аллоҳга хуш келадиган ва хуш келмайдиган гаплар гапирилиши ва қилинган ваъз-насиҳатда билиб билмай хатога йўл қўйилган бўлиши мумкин. Буларнинг барчасига каффорат бўлиши учун ушбу оятларни ўқимоғи ва Аллоҳ таолога берган неъматлари учун ҳамд айтмоғи вожибдир”. Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Бир неча калималар бор. Ким уларни мажлисдан тураётганида уч маротаба айтса, унинг гуноҳига каффорот бўлади. Улар: “Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илла Анта, астағфирука ва атубу илайка”, деганлар. Маъноси: “Аллоҳим сен покдирсан. Мақтов сенгагина хосдир. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Гуноҳимни кечиришингни сўрайман ва сенга тавба қиламан”. Юқорида зикр қилинган ҳадиси шарифларга амал қилиб, Қуръони карим тиловатини мазкур оятлар билан, ваъз-насиҳат мажлисларини эса “Субҳанака Алоҳумма ва биҳамдика ашҳаду алла илаҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка” калималари билан ниҳоясига етказган киши катта ажр ва савобга эга бўлади. Айтиб ўтиш лозимки,тиловат сўнгидан мазкур ояти карималар дуо маъносида ўқилади. Чунки ҳар қандай яхши ишни Аллоҳга ҳамд ва тасбиҳ, пайғамбарларга саловат ва салом ила якунлаш, унинг қабул бўлишининг калитидир.

Аъзамов Баҳодир