A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Май ҳақида Таврот, Инжил ва Қуръонда баён этилган хусуслар
PDF Босма E-mail

Тарихий манбаларга кўра май Эрон ҳукмдори Жамшид томонидан ўйлаб топилган ва дунёга ёйилган. Жамшиднинг яна бир исми Жам бўлиб, зардуштийлар жам деб аталадиган маросимларида май ичишни одат килишган. Давримизгача бўлган шоирлар ҳам «соқиё, сун жоми жам» тарзида ўз шеърларида фойдаланганлар. Эронда Наврўз кунини йилбоши деб эълон қилган ҳам Жамшид бўлади.

 

Ривоятга кўра, Жамшид бир куни овга чикади ва тоғда ишкомларга дуч келади. Унда узум шингиларини кўради. Унинг инсонга таъсир этувчи хусусиятини англагач, унинг сувидан маҳкумларга беради. Улар оғир уйқуга кетадилар. Уйғонганларида яна ичинглар деб буюради. Ўзи эса оз-моз ичиб уларни масхара қиларди. Сўнг унга мубтало бўлиб, бутун мамлакатга ичишни амр қилди.

Тавротдаги Таквин сафарининг 9-боби 20-25-ададида шароб ва май ҳақида сўз юритилади. Бундан Нуҳ тўфонидан илгарироқ май мавжуд бўлгани маълум бўлади.
Яна Ашиё сафари 65-бобининг 8-ададида «Робб буюрадики, шингилда хамр (май) бўлгани учун уни бузма», дейилади. Яъни узумда май бўлгани учун ундан майни чиқариб, узумни бузма, деб буюрилади. Узум бир жойда турса бузилади. Унинг сувидан ичганлар маст бўлиб, хушларини йўқотадилар.
Тўфондан кейинги даврларда май бошқа мевалардан ҳам чиқарилган. Мисрликлар, ибронийлар, юнонлар аста-секин бу ичимликнинг ёмонлигини англаб етишади. Машҳур юнонлик Ликорк мастликнинг ёмон эканлиги ҳақида айтган эди. Бироқ инсонларни ёмонликка, шаҳватга чорловчи май тезлик билан бутун дунёни эгаллаб олди.
Тавротдаги Эмсал Сулаймония қисмининг 9-боб 5-ададида; Юханна Инжилининг 2-бобида ҳам май ҳақида сўз юритилади. Унда май қай тарзда ёйилгани ва у келтириб чиқарадиган оқибатлар ҳақида айтилган.
Тавротдаги Лавбин сафари 10-боб 8-9-ададида: «Ва Робб Хорунга хитоб қилиб айтдики: Сен ва сенинг ўғилларинг жамоат чодирига кирганингизда шароб, май ичманг». Мана шу тариқа Робб Хорун (алайҳиссалом)га шароб ичишга мубтало бўлганларнинг ҳузурига келганида май ичмасликни буюрган эди.
Сулаймон (алайҳиссалом) даврида ҳам май катта рағбат кўриб, инсоният ахлоқи тубанлашган.
Тавротдаги Эмсал Сулаймония қисми 20-боб 1-ададида: «Шароб масхараловчи ва жанжал кўтарувчи ичимликдир, унга мубтало бўлган кимса ақлли эмасдир», дейилади. Яна 23-боб 21-ададида: «Майхўрлар, жасадини ҳурмат қилмаганлар билан дўст бўлма. Зеро, майхўрлар мусриф ва фақир бўладилар. Яна шаробнинг қизиллигига, қадахда товланиб оқишига махлиё бўлиб қолманг. Чунки оқибатда илон каби чақади. Кўзларинг ғарибаларга қарайди, қалбинг ёмонлашади, тилинг эгри сўзлар сўзлай бошлайди, худди денгизнинг ўртасида қолиб кетган кемадек ва кема тиргагида ухлагандек бўласан», деб майнинг ёмон оқибатидан огоҳ этади.
Кўриниб турибдики, ўша даврларда ҳам ичкилик бутун дунё бўйлаб ёйилган бўлишига қарамасдан китобларда унинг ёмон оқибатлари ҳақида уктирилган. Уларнинг яхшиликка восил бўла олмасликлари билдирилган. Исломда бутун спиртли ичимликлар манъ этилган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дунёга келган пайтларида Арабистоннинг ҳар бир уйи майхонага айланган эди. Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) сингари зотлар майга асло майл билдирмаганлар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Роббим энг аввал мени ичкиликдан, инсонлар билан мунозарадан, ғийбатдан манъ этган», деганлар.
Насоий Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу): «Роббим энг аввал мени ичкиликдан, инсонлар билан мунозарадан, ғийбатдан манъ этган», деганлар.
Насоий Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) нақл қилади: «Меърож кечасида икки қадаҳ келтирилди. Бирида хамр, иккинчисида эса сут бор эди. Расулуллоҳ ҳар иккаласига ҳам боқиб, сутни олдилар. Жаброил (алайҳиссалом) айтди: «Сизни ҳидоят фитратига етказган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Хамрли қадаҳни олганингизда умматингиз йўлдан озган бўларди».
Хамр ҳақида қуйидаги оятлар нозил бўлган:
Наҳл сурасининг 67-оятида:
«Хурмо ва узумларнинг меваларидан эса май ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ҳам англайдиган қавм учун аломат бордир», деб марҳамат қилинади.
Бақара сурасининг 219-оятида эса:
«Сиздан май (маст килувчи ичимлик) ва қимор ҳақида сўрамоқдалар. Айтинг: «У иккисида катта гуноҳ ва одамлар учун (баъзи) фойдалар бор. Иккисининг гуноҳи фойдасидан каттароқдир», деб марҳамат қилинади.
Нисо сурасининг 43-ояти:
«Эй, иймон келтирганлар! Токи гапираётган гапингизни (ўзингиз) биладиган бўлгунингизча, маст ҳолларингизда намозга яқинлашмангиз!» Ушбу оятда май қатъий ҳаром қилинмаган пайтда Мадинада нозил бўлган эди. Абдураҳмон ибн Афв кечки овқатда бир канча инсонлар билан май ичиб намозга туришган эди. «Қул йа аййуҳал кафирун»даги «лаа» харфини унутиб қолдирди. Бу билан маъно «Лаа аъбуду ма таъбудун», яъни «Мен сизлар ибодат килган нарсага ибодат қилувчи эмасман» эмас, «лаа» ҳарфи тушириб қолдирилгач, «Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилувчиман» бўлиб қолади Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шикоят қилдилар. Сўнг мана шу оят нозил бўлди.
Асл қатъий оят эса Моида сурасининг 90-91-оятлари орқали билдирилган:
«Эй, иймон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд, (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас, энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчимисиз?»
Бу оят нозил бўлгандан сўнг май ичганлар тавба қилганлар, майни кўчага тўкишган. Майнинг даромади ҳам ҳаром экани ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билдирганлар.
Муслим ва Бухорий Ҳазрати Умардан (розияллоҳу анҳу) нақл қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) минбарга чиқиб:
«Эй инсонлар! Майни ҳаром этувчи оят нозил бўлди. Май беш нарсадандир. Узум, хурмо, асал, буғдой ва арпадандир. Май ақлни тўсади», деб марҳамат қилдилар.
Нуъмон ибн Башир нақл қилган ҳадисда эса: «Муҳаққақдирки, узумдан, арпадан, тариқдан ва асалдан май чиқарилади. Мен сизни ҳар қандай маст этувчи ичкиликлардан ман этаман», деб марҳамат қилинади.
Муслим ривоятига кўра, «Ҳар бир ақлни тўсувчи нарса май (маст қилувчи)дир. Май эса ҳаромдир», деб марҳамат қилинади.
Абу Довуд, Термизий Ҳазрати Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) нақл қилади: «Ақлни оладиган (бузадиган) нарса ҳаромдир. Бир қатраси ҳам, оғиз тўласи ҳам ҳаромдир».
Ибн Умар айтади, бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хутбага чиқдилар. Май ҳақида оятлар ўқидилар. Тингловчилардан бири:
—    Ё Расулуллоҳ! Мизирни биласизми? − деб сўради.
—     У нима? − деб сўрадилар.
—     Яманда чиқарилади, − жавоб қилди.
—     Маст қиладими? − деб сўрадилар.
—     Ҳа, − деб жавоб қилгач:
—     Ҳар кандай маст килувчи нарса ҳаромдир, − деб марҳамат қилдилар.
Бошқа бир ҳадисда: «Маст қилувчи нарсанинг озидан ҳам сизни қайтараман», дейилади.
Яна бир ҳадисда: «Ичкилик ҳаромдир. Бир томчиси ҳам» дейилади.
Ҳазрати Жобир айтади: «Макка фатҳ этилган куни ичкиликни сотиш, ундан даромад қилиш, ўлган жасад ва чўчқа гўшти ейиш ҳамда бутларга топиниш ҳаром қилинган».
Бухорий ривоятига кўра: Хамрнинг тижорати ҳам ҳаромдир.
Макка фатҳ этилган кун Сакиф қабиласидан бир киши ичкилик сотмоқда эди. Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кўрган, бироқ унинг ҳаром қилинганидан бехабар эди. Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир қадаҳ шароб такдим этди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ундан:
—     Шаробнинг ҳаром килинганини билмайсанми? − деб сўрадилар. У:
—     Йўқ, − деди. Шунда у кишининг ёнида турган бир киши қулоғига бир нарсани шивирлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
—     У одамнинг қулоғига нима деб шивирладинг? − деб сўрадилар. У киши:
—     Сотаверишини айтдим, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
—     Майни ҳаром қилган Аллоҳ, уни сотишни ҳам ҳаром килган, − деб марҳамат қилдилар Шунда бояги киши дархол майни ерга тўкиб ташлади.