A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръондан таъсирланган Давилла...
PDF Босма E-mail

Дўстлар! Устоз Нуъмон Алихон ҳикоя қилиб берган ушбу воқеий ҳодисасизларни албатта ларзага солишига ишонаман. Устоз Нуъмон Алихон АҚШнинг қайсидир бир штатидаги бир масжидда (ўша масжидга бормаганига 4-5 йилча бўлиб қолган экан) жумъа хутбасини адо қиладилар. Намоздан сўнг олдиларига бир йигит келиб, «Бугун Аллоҳ азза ва жалла Роберт Давилланинг дуосини қабул қилган кун экан» дебди. «Сизни тушунмадим?» дебди устоз Нуъмон Алихон. «Бугун Роберт Давилланинг дуоси қабул бўладиган кун деб умид қиламан» дебди яна у. Устоз «Роберт Давилла сизнинг ўзингизми?» деб сўраса, «Давилла менинг дўстим. Сизни кутмоқда» деб, дўсти ҳақида ҳикоя қилиб берибди.

Ўша масжиддан 40 минутлик йўлда жойлашган бир махсус хусусий ногиронлар уйида Роберт Давилла исмли 18 яшар йигит яна бир дўсти билан бирга доимий қаттиқ режимда даволанарди. Асосан тўқсонларга бориб қолган қариялар паноҳ топган ушбу маконда Давилла ва унинг жигар етишмовчилигидан азоб чекаётган дўсти ягона ёш йигитлар экан. Давилла бўйин умуртқасидан товонига қадар чўзилган нерв тизимидаги фалажлик туфайли 10 йилдан ортиқ тўшакда ётган. Ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди. Махсус техника ёрдамида уни тўшагига ўтирғизиб қўйишлари мумкин, холос. Бўйинни у ёқ бу ёққа буриш, қўл билан бирор нарсани ушлаш, ўз тили билан сўзлаш ҳақида эса гап бўлиши мумкин эмас! Оиласи унинг учун оғиз бўшлиғи ичига ўрнатиладиган махсус аппарат олиб келган. Ўша аппарат унинг тил билан ифода қила олмаган сўзларини сенсор антена ёрдамида илғаб олиб, экранга чиқариб берар экан. Буни қарангки, ўша аппарат интернетга ҳам уланган экан. Wебдан маълумот олиш учун ҳам барча имкониятлар муҳайё.

Давилла дўсти билан узоқ вақт бир неча йиллар ногиронлар уйида вақт ўтказади (бу йигит жигар алмаштириш учун донор кутиб ётар экан). Дардкаш бўлиб қолганларидан ҳаётнинг мазмуни, Аллоҳ таоло, инсонлар тақдири каби ўткир мавзуларда узундан узоқ суҳбат қуришади.

Кутилмаганда қаердандир Давилланинг ошнасига қаердандир жигар донор топилади. Дўсти «Сени тарк этаётганимдан жуда сиқиляпман, начора, кетадиган пайтим бўлибди» деб хайрлашади. Аммо афсуски, операция пайтида бу йигит вафот этади. Бу ҳақда Давиллага ҳамширалар хабар беришади. Улар «У доим мана бу хочни бўйнига осиб юрарди. Ундан ёдгорлик сифатида ўзинг билан олиб юр» деб, хочни унинг каравотига осиб қўйишади.

Ҳеч қанча вақт ўтмай, Давилла ғалати туш кўради. Тушида бир киши унга «Менинг исмим Муҳаммад» деб ўзини таништиради. Сўнгра каравотида осилиб турган хочга ишора қилиб, «Пайғамбарлар ўзларига сиғинишлари учун эмас, балки Худога сиғинишлари учун юборилган» дейди. Туш шу ерга келганда Давилла уйғониб кетади. Тушнинг мазмуни, айниқса, «Менинг исмим Муҳаммад» деган сўз уни жуда ҳайрон қолдиради. Шуни таъкидлаш керакки, Давилла ногирон ҳолида насроний муҳитида ўсган, бошқа динлар ҳақида деярли маълумоти йўқ эди. Унинг касаллиги оғир бўлгани учун протестант Министр (руҳоний домла) ҳар ҳафтада келар, унинг учун Ийсо Масиҳ алайҳиссаломдан шифо тилаб, Библиядан бир қатор дуолар ўқиб кетар эди. Давилла кўрган тушидан илҳомланиб, оғзига ўрнатилган аппаратдан фойдаланиб, интернетга уланади, Googleга кириб, ҳазрати Муҳаммад исмли киши ҳақида маълумот қидира бошлайди!

У топган маълумотлар тезда уни Қуръон билан танишувга етаклайди. Каравотига осиб қўйилган хочни олиб ташлашга ҳам кучи eтмайдиган бу инсон оғзидаги аппарат орқали шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлади! Бунга ўша пайтда Аллоҳ таолонинг Ўзи гувоҳ бўлган эди.

Энди бундан ҳам қизиғини эшитинг. Ўша ногиронлар уйида мисрлик бир араб ҳам ишлар экан. Уни том маънода динида заифлашган киши дейиш мумкин эди. Иш жойига энг яқин масжид 50 мил масофада жойлашгани учун жума намозига ҳам бормай қўйган эди. Ён атрофида эса бирорта мусулмон йўқ, насронийлар ичида ёлғиз ўзи эди. Қалбидаги кучли руҳий зўриқишлардан беҳаловат бўлиб, ҳар қалай худога яқин бўлай, деганми, яқин-атрофда жойлашган черковдаги тадбирларга аралашиб турар экан (Эҳтимол, Аллоҳга ишонмайдиган одамлардан кўра, хато бўлса ҳам диний эътиқодида собит турганлар билан яқинлашганим яхши деб ўйлагандир).

Кунлардан бир куни ўша одам Давилланинг хонасига бир юмуш билан кириб қолади. Қараса, Давилланинг аппаратидан унга жуда таниш бўлган сўзлар янграётган экан:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! Вал ъаср. Иннал инсаана ла фий хуср...»

Турган жойида тахта бўлиб қотиб қолган араб анча вақт ҳайратдан ўзига келолмабди. Сўнгра ўзини тутолмай, йиғламсираган кўйи Давилладан Қуръон сураларини қаердан олганини сўрабди. Давилла мен мусулмонман, Қуръон ўқишни ўрганаяпман, деб жавоб берибди. Давилла бу жавоби билан арабни гўёки қайтадан жонлантириб, тириклик шарбатини ичиргандек бўлибди (ўша пайтда Давилла Қуръондан ўнта сура ёдлаб қўйган экан).

Ажойиб дўстлик ришталари боғлангач, Роберт Давилла араб йигитга «Устоз Нуъмон Алихон билан бир марта бўлса ҳам суҳбатлашсам эди», деган орзуси борлигини айтибди. Араб йигит ҳайрон қолиб, устознинг кимлигини сўрабди. У «Қуръон ҳақида интернетдан маълумот қидирганимда ўша кишининг видео маърузаларини ҳам топдим. Мен ўша одам туфайли жуда кўп нарса ўргандим. Мен ҳақиқи нур нималигини энди кўраяпман», дебди. Араб бу жавобдан ҳайратланиб, ўзи ҳам устоз Нуъмон Алихоннинг Давилла тавсия қилган ва бошқа маърузалаларини кўриб чиқибди ва Аллоҳга шукроналар қилибди.

Бу икки дўст 3-4 йил мобайнида устознинг ҳар бир маърузасини эшитиб боришган. Кунлардан бир куни араб йигит Давилланинг олдига ажойиб бир янгилик билан кириб борибди – устоз Нуъмон Алихон бизнинг шаҳримиздаги масжидга келар экан! Араб йигит Давилла учун устозни шу ерга, ногиронлар уйига олиб келишга қарор қилибди.

Қолгани ўзингиз маълум.

Устоз Давилланинг тарихини эшитиб, жуда таъсирланадилар, дарҳол ногиронлар уйига етиб келадилар. Таниқли мусулмон олимларидан бири кучайтирилган режимда даволаланётган беморни кўргани келганини эшитиб, маъмурият ташвишга тушади. Дарҳол черковдан махсус вакил чақирилади. Насроний роҳиб Давиллага яхшилаб «дам солиб қўяди». Ниҳоят, Давилла устоз билан кўришади. Йиғилганларнинг барчаси унинг ҳаққига дуо қилишади. Шунда устоз Нуъмон Давилладан Қуръон ўқиб беришни сўрайди. Давилла ўша ҳолида Аср сурасини ўқиб беради. Хонада йиғламаган одам қолмайди… (ўзим ҳам бу сўзларни йиғлаб ёзяпман).

Учрашувдан сўнг Давилла умрида бир марта бўлса ҳам масжидга бориб, жума намозини ўқиш истагини билдиради. Лекин унинг тўшаги махсус таянч воситалари билан ушлаб турилгани учун уни масжидга олиб боришнинг иложи йўқ эди. Ноилож, уни оддийроқ каравотда, баъзи бир эҳтиёт воситалар билан жиҳозланмаган машинада масжидга олиб боришади. Масжидга боришда ҳам, масжиддан қайтишда ҳам машининг салгина силкиниши Давилланинг белига, думғаза қисмига қаттиқ оғриқ беради. Давиллани синчиклаб текширувдан ўтказган шифокорлар бел қисмида жиддий муаммо пайдо бўлганини, энди унга олти ойгача ўтириш мумкин эмаслигини айтишади. Шунда Давиллла: «Биласизми, мeн масжиддан кўра тинч ва сокин жойни кўрмаганман. Олти ойдан сўнг яна бораман» дебди…

Аллоҳим, бизларга ҳар икки дунёда офият бергин, омин!

Маҳкамбоев Бобирмирзо