A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ҚУРЪОНИМ
PDF Босма E-mail

Эсга олсам бобокалоним,
Қизаради юзим-тобоним,
Гуноҳларга тўлди ҳар оним,
Сустлигидан дину имоним,
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Эътиқодим динимни сотдим,
Урф-одатим, тилни йўқотдим,
Етмиш йиллар ғафлатда ётдим,
Қийналади менинг виждоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Элимда бор кўнгли ғаразлар,
Ўғли отасидан аразлар,
Кўпайди кўп ўғри, маразлар,
Каззобларга тўлди маконим,
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Ёшларнинг ҳеч саломлари йўқ,
Гапда ширин каломлари йўқ,
Чунки, дини, исломлари йўқ,
Сенда ҳикмат эзгу армоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Қондошларга оқибат қани,
Элга иззат ва ҳурмат қани,
Дўстга, ёрга садоқат қани?
Вафосизлик қилди жаноним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Баъзиларнинг ибоси йўқдир,
Ўғил-қизлар ҳаёси йўқдир,
Этиқоди, худоси йўқдир,
Шариатим, топталди шаъним,
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Гўдакларни ташлаб кетсалар,
Оналикни инкор этсалар,
Қўли қотилликка етсалар,
Аламимдан эзилди жоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Оппоқ нонни ахлатга отдик,
Очлик азобларини тотдик,
Дарахт кесиб гуноҳга ботдик,
Барака йўқ, қуруқ хирмоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Кўп илмни билолмай қолдим,
Нурсиз, зулмат ичра йўқолдим,
Мен омиман, кам сабоқ олдим,
Қашшоқ менинг тилу забоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Ҳар каломинг ҳайратга солур,
Ўқиганнинг гарди йўқолур,
Оятларинг дардимни олур,
Табобатим, дори - дармоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Варақларинг кўзга суртайин,
Ҳар каломинг эъзоз этайин,
Ғанимларинг йиқиб туртайин,
Бунга етмас менинг имконим,
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

Хазинамсан умри барқарор,
Бунга кўплар бўлдилар иқрор,
Мирзо сенинг ҳукминга тайёр,
Камолотга элтувчи шоним
Ёрдамга кел, азиз Қуръоним.

1989 йил, апрель.



ҲАЗРАТИ ТАБОРАК СУРАСИГА БАҒИШЛОВ

Бори жаҳон олами сарвар ўзинг,
Раҳмдилу одамипарвар ўзинг,
Туробни зар этгувчи заргар ўзинг,
Бизга меҳр, барокатинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак,

Майли, мени минг бора қил имтиҳон,
Камол топиш имконидир бу жаҳон,
Нуқсони кўп қулман, ўзингга аён,
Маърифатинг, иноятинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Етти осмон, етмиш уммат яратган,
Бор оламга баробар нур таратган,
Жами жонни даргоҳига қаратган,
Нуқсони йўқ кароматинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Айбдоринг гуноҳлардан оқлагин,
Жаҳаннамнинг азобидан сақлагин,
Рўзи Маҳшар ҳабибим, деб йўқлагин,
Садоқатинг, шафоатинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Қайнаётган дўзах ўртаб ўкирар,
Ҳанги янглиг дод этар у бўкирар,
Кимки тўғри ҳам равон йўлдан кетар,
Унга раҳмату жаннатинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Сенга диллардаги сирлар аёндур,
Барча кўнгилдаги кирлар аёндур,
Бахил, иғвогару ғофил ёмондур,
Яхшига зўр мукофотинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Ерни этдинг одам учун ҳокисор,
Бандамгадур, дединг унда неки бор,
Саҳоватинг, барокатинг-ку бисёр,
Ҳар кимга раҳму шафқатинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Тош ёғдирар Аллоҳ йўлдан озганга,
Ўзгаларга аламли чоғ қазганга,
Ёлгиз Раҳмон мададкордир тўзганга,
Раббим нури ҳидоятинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Банда, оёқ остингни ҳеч кўзлама,
Бу дунё деб, охиратда бўзлама,
Ҳақдан бўлак адолатни излама,
Меҳнат ила ибодатинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Чин меҳрибон раҳмон эканин билдим,
Ёлғиз унга дилда имон келтирдим,
Сиғиндим ўзига таваккул қилдим,
Аллоҳ, сенинг ҳар оятинг муборак,
Қодир Эгам, табораксан - таборак.

Қобил Мирзо, "Муҳаббат чашмаси китобидан"