A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръоннинг никоҳда маҳр бўлиши
PDF Босма E-mail

Саҳл бин Саъддан ривоят қилинади? бир аёл Расулуллоҳ (с.а.в.)га келиб:
-    Эй Расулуллоҳ, ўзимни сизга ҳиба этмоқ (бағишламоқ) учун келдим! – деди.
-    Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлга диққат билан қараганларидан кейин бошларини ерга эгдилар.
Аёл Расулулоҳ (с.а.в.)нинг, ўзи (у аёл) ҳақида ҳеч бир ҳукмга бормаганларини кўргач ўтирди. Шу пайтда саҳобалардан бир одам туриб:
-    Эй Расулуллоҳ (с.а.в.)! Унга (у аёлга) эҳтиёжингиз бўлмаса, мени у билан уйлантиринг – деди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
-    - Унга (маҳр сифатида) берадиган бир нарсанг борми? – дея сўрадилар.
У саҳоба:
-    Худо ҳаққи. Йўқ Эй Расулуллоҳ (с.а.в.)! - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
-    Оилангга (уйингга) бор, бирор нарса топа оларсан, бир қара! – дедилар. У саҳоба кетди ва бир оздан кейин қайтиб:
-    Худо ҳақи, йўқ, эй Расулуллоҳ. Ҳеч бир нарса топа олмадим – деди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
-    - Яхшилаб қара (қидир), темирдан бир узук бўлса ҳам келтир! – дедилар.
Саҳоба (уйига) яна бориб, бир оздан кейин қайтди ва:
-    Худо ҳақи, эй Расулуллоҳ. Ҳатто темирдан битта узук ҳам (менда) йўқ! Фақат шу изор (иштон)им бор, ярмиси уники бўлсин! - деди. Ровий Саҳл (р.а.) айтадилар: У саҳобанинг ридоси (яктаги) йўқ эди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
-    Изоринг нимага ярайди? Уни сен киядиган бўлсанг, унинг устида бир нарса бўлмайди, у киядиган бўлса (бу ҳолатда) Сенинг устингда ҳеч нарса қолмайди! – дедилар. Бунинг устига у саҳоба бир муддат ўтиргандан кейин турди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни қайтиб кетганини кўриб ва дарҳол чақиртирдилар. У саҳоба келгач Расулуллоҳ (с.а.в.) унга:
-    Қуръондан нималарни биласан (ёдингда бирор нарса борми)? – дея сўрадилар.
-    У саҳоба:
-    Шу, шу сураларни биламан, - деб билганларни санади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
-    Сен унга буларни ёддан, ўқита оласанми – дея такрор сўрадилар. У саҳоба:
-    Ҳа, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.)
-    Бўпти бор, шу ёдингдаги сураларни (маҳрга қабул қилиб) сени у билан уйлантирдим, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий) .
Бошқа бир ривоятга кўра эса, шундайдир: «Пайғамбар (с.а.в.) Қуръондан бир сура ўргатиш шартини маҳр (қилиб) у кишини ўша аёлга уйлантирдилар» (Ибни Ҳазм).

РОВИЙ САҲЛ ИБН САЪД (Р.А.)

Кунялари Абул Аббос бўлган Саҳл ибн Саъд машҳур бир саҳобийдир. Саъийд ўғилларидан бўлгани учун ас-Саъидий, Ҳазрат қабиласига мансуб бўлганликларидан ал-Ҳазражий ва Мадиналик бўлганларидан ал-Ансорий деб нисбат берилади. Асл исмлари Ҳазн эди. Қийин ва қаттиқ деган маънони билдирадиган бу исмни Расулуллоҳ (с.а.в.) «Саҳл» дея ўзгартирдилар. Саҳл эса осон ва юмшоқ деганидир.
Саҳл ибн Саъд Мадинада қолган энг сўнгги саҳобий бўлагани учун баъзи талабаларига: - Агар мен вафот этган бўлсам: «Расулуллоҳ шундай марҳамат қилдилар» деган бирор кимсани эшитмайсиз – деган эдилар. Саҳл бин Саъднинг талабалари орасида бўлган Ибни Шиҳоб Аз-Зуҳрий айтадиларки: «Пайғамбар (с.а.в.) вафот этган пайтларида Саҳл (р.а.) 15 ёшда эдилар. У зот Мадинада энг сўнгги бўлиб вафот этган саҳобийдир».
Бир аср яшаб ва ҳижрий 91-йилда вафот этган Саҳл бин Саъд 188 та ҳадис ривоят қилганлар. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.

ИЗОҲ

Садаба, ниҳла, фариза, ажр, учқур ва аътиййа калималари билан ҳам ифода этилган маҳр никоҳ пайти эркакнинг аёлга бериши керак бўлган совғасидир. Маҳрга берилган нарсани аёл хоҳласа сотиб, ишлатиши мумкин. «...Аёлларни молларингиз билан (маҳрларини бериб) исташингиз сизга ҳалол қилинди...» (Нисо – 24-оят)  ояти каримаси бу хусусни ифода этади.
Келиннинг кўнглини кўтариш мақсадида машруъ қилинган маҳр, умр бўйи бирга яшаш орзусининг, севги, ҳурмат, марҳамат ва боғликнинг бир аломатидир.

ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

Қуръони каримни ўқиш, ўқитиш ёки ўргатиш ишининг маҳр қабул этилиб-этилмаслиги мужтаҳид имомлар орасида ихтилофли мавзу саналган. Ҳанафий фақиҳларига кўра, Қуръон ўргатишнинг никоҳда маҳр саналиши жоиз эмас. Чунки бунда молиявий манфаат бўлмайди дейишган. Шундай бўлган тақдирда ҳам маҳри мисл жоиз бўлади – дейишган.
Олимлардан Ибн Нужайм Ал-Мисрий: - Бугун фатво Қуръон ва фиқҳ илмларини ўргатишлик учун ҳақ олишгга рухсат берганидек, Қуръонни маҳр сифатида ўргатишлик ўз-ўзидан саҳиҳ бўлади. Шунингдек Имом Шофеъий Қуръонни маҳр сифатида ўргатишликни саҳиҳ деб қабул қилганлар. Биз ҳам шу фикрдамиз! – деганлар (Ибн Нужайм, Ал Баҳрур Роиқ, III, 168) .
У аёлнинг сўзига тезда жавоб қайтармасликлари, Пайғамбаримиз (с.а.в.) даги ҳаё, одоб ва назокат туйғусини кўрсатади. Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлнинг таклифи қаршисида бир муддат жим бўлишликларини сабаб ва ҳикмати, вақтни кутиш ва унга кўра ҳаракат этиш ёки ҳолатга мос бир жавобни тушуниш эканлигини ҳам ифода этилади (Ибн Ҳажар, IX, 206-207) .
«Бағишламоқ» маъносини билдирган лафзи ила никоҳланмоқ Расулуллоҳ (с.а.в.)га хос бир ҳолатдир.
Ақлли, болиға ва иймонли бўлган аёл, ўзига муносиб кўрган бир кишига одоб мезонлари ичида турмуш қуриш таклифини қилса бўлади.

Фотима Сулаймон қизи