A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Илк бор нашр қилинган Қуръони карим маъноларининг таржимаси ҳақида
PDF Босма E-mail

Абу Муслим: Ўткир ака, Қуръони карим маънолар таржимаси нашрга чоп этиш бўйича конкурс эълон қилинган. Шу ҳақида батафсил тўхталиб ўта оласизми? Яъни, конкурс қай тарзда кечган, иштирокчилари кўп бўлганми, ғолибларни кимлар аниқлаган ва ҳоказо. Билишимча, ҳайъат коммисияси ҳам бўлган. Шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз, раҳмат.

Ўткир Ҳошимов: Муқаддас Қуръони каримнинг маъно таржимаси биринчи марта замонавий ўзбек тилида нашр этилиши мамлакатимиз, жамиятимизнинг маънавий ҳаёти тарихида катта бир воқеа бўлган, деб ўйлайман.
Бу юмушга 1989 йилдан бошлаб киришилган. У пайтларда мен «Шарқ юлдузи» журналида муҳаррирлик қилардим. Журнал икки минг нусхага яқин чоп этиларди. Қуръони каримнинг изоҳли таржимаси учун ҳеч қандай конкурс эълон қилинган эмас. Биз кирғизистонлик таржимон, шу соҳани биладиган Алоуддин Мансур билан гаплашганимиздан кейин у киши асарнинг маъно таржимасини қилдилар. Қуръони каримнинг маъно таржимасини кўриб чиқиш учун махсус таҳрир ҳайъати тузилди. Таржимани олиб таҳрири ҳайъатида кўриб чиқа бошладик. Таҳрир ҳайъатида Ислом дини тарихини, араб тилини чуқур биладиган мутахассислар, мамлакатимизнинг етакчи шоир, ёзувчилари, «Шарқ» нашриёти матбаа концернининг ўша пайтдаги раҳбари Ислом Шоғуломов ва бошқа зиёлилар киритилган эдилар.
Муқаддас китобнинг дастлабки суралари 1990 йилнинг март ойидан эълон қилина бошланди. Бу ҳолатни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак: у пайтларда ҳали динга алоҳида эътибор йўқ, ҳали мустакилликка эришмаган йилларимиз. Атеизм деб аталмиш кучли мафкуравий қурол бор эди. Атеизм факат Ислом динигагина эмас, ҳар қайси динга карши курашадиган кучли курол хисобланарди. Компартия раҳбарлик киларди. Бу иш осон кечмаслигини яхши билардик, чунки Қуръони каримни нашр килиш - динни пропаганда қилиш эди.
Ҳақиқатан ҳам муқаддас китобнинг дастлабки суралари эълон қилиниши билан жиддий қаршиликлар бўлди. Шу жумладан, даҳрий атеистлар «Ўзингиз коммунист бўлиб туриб динни реклама қиляпсиз» деган монеликлар бўлди. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг баъзи «академик»лари қатъий туриб, «Қуръони карим»ни эълон қилиш мумкин эмас, «Қуръон» фақат араб тилида ўқилиши керак» деган фикрни билдиришса, яна баъзи бир жоҳил диндорлар «Қуръони карим»ни майдалаб босиш мумкин эмас, фақат китоб ҳолида чиқариш мумкин», - деб ҳам айтишди. Биз уларга жавобан, «Хафтияк нима? У Куръонии каримнинг еттидан бир қисми-ку! Шундай экан муқаддас китобни қисмларга бўлиб чоп этиш мумкин экан-да!!..»- деган жавобни қайтардик.
Кўпчилик олимларимиз, шу жумладан Алибек Рустамий бизни қатъий туриб ҳимоя қилдилар.
Шунга карамай, янги ишкал топишади: «Журналингизни биров йиртиб, нопок жойда ишлатса-чи?», «Ҳой биродар, аллақандай бетамиз нонни ахлат қутисига ташламасин, деб новой нон ёпмай қўйиши керакми?» деганингиз билан фойдаси йўқ. Таҳрир ҳайъати журнални харчанд ҳимоя қилмасин, иш жиддийлашиб кетди. Қарасак, нашр тўхтатиб қўйиладиган… Охири Ислом Абдуғаниевич хузурига киришга мажбур бўлдим. Ислом ака ҳаммасини диққат билан тинглаб, қатъият билан, "Бу хайрли ишни тухтатманг!" - дедилар. Шундай қилиб муқаддас Қуръони каримнинг маънолар таржимаси «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилди.
Мустақиллика эришгач, бундай хайрли ишлар янада кучайтирилди. Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайитларининг байрам деб эълон қилиниши, Баҳоуддин Нақшбандий мажмуасининг тикланиши, Имом ал-Бухорий ҳазратларининг хотирасига мислсиз мақбара бунёд этилгани, ҳар йили муқаддас ҳаж сафарига борувчилар учун шароит ва имтиёзлар яратилгани, Тошкент шаҳрининг Ислом маданияти маркази деб эълон қилинганлиги ҳамда Тошкент ислом университетининг ташкил этилганлиги ва янги биносининг қурилганлиги шулар жумласидандир.

04.11.2008

Манба: uforum.uz