A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръоннинг нодир қўлёзмалари
PDF Босма E-mail

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси кутубхонасида:
Ҳазрати Усмон ибн Аффон даврларида кийик терисига ёзилиб, олти нусхада турли Ислом ўлкаларига юборилган Мусҳаф (Қуръони Карим) кутубхонада сақланаётган энг ноёб ёдгорликдир.
Ҳижрий 665 йилда машҳур хаттот Исмоил Муборак томонидан кўчирилган Қуръони Карим нусхаси (маъноларининг форсий таржимаси билан) бундай китобларнинг биринчиси ва нодиридир.
Атоқли олим Абулқосим Замахшарий машҳур “Кашшоф” тафсирининг ҳижрий 694 йилда кўчирилган қўлёзмаси ҳам кутубхонада асралади.
Қози Шаҳобиддин Ҳиндистоний (вафоти ҳижрий 848 йил) “Ал-Баҳрул-мавваж” тафсирининг ягона қўлёзмаси ва бошқа кўплаб ноёб асарлар кўз қорачиғидай авайлаб сақланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида:
Хожа Муҳаммад Порсо Бухорийнинг (1348-1420) «Тафсири Қуръан» китоби;
Абдуллоҳбек котиб томонидан кўчирилган (йили номаълум) Мусҳафи шариф қўлёзмаси хазинадаги энг қимматли ёдгорликлардан саналади.