A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда набий васфи
PDF Босма E-mail

Аллома Абдуррауф Муновий (ҳижрий 1003 йили вафот этган) шундай ёзади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг беҳисоб хусусиятларидан яна бири шуки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у Зотнинг баъзи бир муборак аъзоларини алоҳида-алоҳида зикр қилгандир:
Муборак юзлари ҳақида: «Қод наро тақоллуба важҳика»  – «...юзингнинг осмонга тез-тез бурилганини кўрурмиз» (Бақара. 144) оятини нозил қилган.
Муборак кўзлари ҳақида: «Вала тамудданнна айнайка» –  «...нарсаларга кўзларингни тикма!» (Ҳижр, 88, Тоҳа, 131)
Муборак тиллари ҳақида «Фаиннама яссарнаҳу би лисаника» –  «У(Қуръон)ни тилингга осон қилдик» (Марям, 97)
Муборак қўл ва гарданлари ҳақида: «Вала тажъал ядака мағлулатан ила унуқика» – «Қўлларингни бўйнингга боғлаб олма» (Исро, 29) оятини нозил қилган.
Муборак кўкрак ва елкалари ҳақида: «Алам нашроҳ лака содрок, ва ваъзона анка визрок, аллази анқозо зоҳрок» – «Сен учун кўксингни кенг қилиб қўймадикми? Ва елкангдан босиб турган юкингни енгиллатмадикми?…» (Шарҳ, 1-3) оятларини нозил қилган.
Муборак қалблари ҳақида: «Назала биҳир руҳул амин ала қолбика» – «Уни сенинг қалбингга Руҳул-амин олиб тушди» (Шуаро, 193,194) оятларини нозил қилган».