A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Одам сополдан яралганлигига янги илмий далиллар
PDF Босма E-mail

 

ОДАМ СОПОЛДАН ЯРАЛГАН: ЯНГИ ИЛМИЙ ДАЛИЛЛАР

Замонамиз олимлари вулқонли жойлар яқинидаги қайноқ лойлар (лава)ни ўрганиб, унда калий, натрий ва тирик ҳужайралар яшаши учун зарур бўлган озуқавий моддалар борлигини аниқладилар. «Национал география» расмий сайтида журналист Див Мошер қайноқ лойда ҳаёт пайдо бўлиши ва ловуллаб турган вулқон лойи (магма) хусусияти ҳақида бир мақола эълон қилди. Олимлар сув билан аралашган ва юқори даражадаги иссиқликка эга бўлган ушбу лой таркибида катта миқдордаги калий моддалари борлигини топдилар. Ушбу моддалардан иборат тирик ҳужайралар тадқиқотчилар диққатини тортган. Бу ҳолат ҳаёт вулқонларда пайдо бўлганига ишора қиларди.

Қайноқ вулқонли жойлар ҳужайралар шаклланиши учун зарур бўлган озуқавий моддаларга бойдир. Олимларнинг илк тирик ва озуқаланадиган мавжудотларни қайноқ булоқларда, хусусан, уммон атрофларида, вулқонларга яқин ҳудудлардан топишлари мазкур фикрни қувватлайди. Ҳужайралардаги суюқлик ўша қайноқ вулқон буғидаги суюқликка ўхшайди. Ушбу натрий, калий ва бошқа озуқавий моддалар етарли бўлган жой тирик ҳужайралар таркиби билан бир хилдир. «Ҳаёт денгизларда пайдо бўлган» деган фараз мантиқсиз, чунки океанларда калий нисбати вулқонли жойлардаги каби юқори эмас.

Германиядаги Оснабрук университети тадқиқотчиси Армен Мулкиджанян айтади: «Ҳужайра ичидаги протонларга юқори даражали калий керак бўлади. Бу даража эса эриган магма, вулқонлар, қайноқ булоқлар атрофидаги тупроқларда бўлади».

 



Исломий эвалюция назарияси

Дарвин назариясидаги муаммо шуки, у махлоқотлар тўсатдан пайдо бўлган, дейди да, кейин шу махлуқотларнинг ер юзида ҳеч қандай яратувчисиз мавжудлигига илмий изоҳ бермоқчи бўлади. У мана шу фаразга асосан эвалюция назариясини ўйлаб топган. Бу назария борлиқнинг Буюк Илоҳи борлигини эътироф этмайди. Балки ҳеч қандай илоҳ бўлмаган деб фараз қилади. Шунинг учун ҳам бу назария бугунги кунгача мавҳумлигича қолиб келмоқда, ҳеч бир нарсани мантиқий изоҳлаб бера олмади. Унинг бор ғам ташвиши борлиқни ҳеч қандай яратувчисиз тушунтириб бериш, холос. Бизга кўра эса, борлиқлардаги барча ҳужайраларнинг таркибидаги ўзаро ўхшашлик ҳеч қандай мушкуллик пайдо қилмайди, балки бу борлиқнинг яратувчиси ягона эканига далилдир. Муаоммо эса ушбу ўхшашликни изоҳлашда, холос.

Биз инсоннинг ердаги бошқа жонзотлардан фарқли, ўзига хос тарзда яратилган деб биламиз. Инсоннинг ҳужайралари билан, мисол учун, маймуннинг ҳужайралари ўртасида ўхшашлик бор бўлса, бу уларнинг бир-биридан келиб чиққанини билдирмайди, балки уларнинг яратувчиси ягона эканини кўрсатади, деб айтамиз.

Аллоҳ азза ва жалла саййидимиз Одам алайҳиссаломни яратди. У махсус йўсинда лойдан яратилган, яъни у жисмига Аллоҳ таоло Ўз руҳидан пуфлаб яратган биринчи инсондир. Аллоҳ таоло уни бизнинг ақлий қудратимиздан юқори бир йўсинда яратган.

«Инсон миллион йиллар мобайнида маймуннинг ривожланиши натижасида вужудга келган», деган гапнинг ҳеч қандай илмий оқлови йўқлиги бугун ҳеч кимга махфий эмас. Бу эволюция назарияси агар тўғри бўлганида, биз унинг қандай кечганини изоҳлай олган бўлар эдик. Мана, асрлар ўтяптики, олимлар инсоннинг маймундан қандай келиб чиққанини ва бу эволюция жараёнини, унинг қандай тугалланганини ҳануз била олганлари, тушунтира олаганлари йўқ. Сабаб эса оддий – бундай эволюция умуман бўлмаган.

Хулоса шуки, махлуқотлар оламидаги ўзаро ўхшашлик, уларнинг аста секин, даражама даража шаклланиши уларнинг бири биридан келиб чиққанини кўрсатмайди. Балки бу Аллоҳ таолонинг махлуқотарни бетакрор, ажойиб, гўзал услубда, санъаткорона яратганини англатади. Шунинг учун ҳам уларнинг таркибида ўхшашлик ва белгиланган мустаҳкам низомга мувофиқ тадрижийлик бор. Бу ҳам бўлса Сонеъ таолонинг нақадар моҳир эканини намойиш этиб туради.

Тавсиям шуки, биология фанини ўрганаётган киши эволуция назарияси ҳақида ўқиганида Буюк Яратувчига юзланиб, уни ўз қаришисида тасввур қилсин. Зеро, дин билан эволюция ўртасида аслида зиддият йўқ. Зиддият бу бизнинг шу эволюцияни қандай изоҳлашимиздадир. Биз эътиқод қиламизки, борлиқ Аллоҳ таоло томонидан санъаткорона яратилгандир ва ундаги ҳар бир зарра Аллоҳнинг қудратига бўйсунади, катта бўлсин, кичик бўлсин, бирор нарса У Зотга махфий эмас, унинг яратиши билан пайдо бўлади, ривожланади.

Илм тирик ҳужайра билан қайноқ лой таркиби ўхшаш эканини тасдиқлашга етиб келган экан, бу ўз навбатида инсоннинг, Аллоҳ таоло васф қилганидек, узоқ муддат туриб қолиб айниган лойдан яратилганига далолат қилади. Шу билан бирга, барча тирик мавжудотларни лойдан яратилган дейилса ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ, Қуръони Каримга зид келмайди.

Инсоннинг яратилиши ҳақида сўз кетар экан, келинг, яхшиси, шу ҳақдаги айрим оятларни бир тааммул қилиб кўрайлик ва уларнинг олимлар бугунга келиб кашф қилган ҳақиқатларга қанчалар мувофиқ келишини кўриб чиқайлик.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 26-оятида айтади:

«Батаҳқиқ, инсонни узоқ муддат туриб қолиб айниган лойдан бўлган қуриган гилдан яратдик».

«Қуриган гил» деб ўгирилган «солсоолун» сўзи қум аралашган тупроқдан бўлган лойдан ҳосил бўлган қуруқ лой, кесакни англатади. «Айниган лой» – узоқ муддат туриб қорайиб, ўзгариб кетган лой, яъни балчиқ.

Аллоҳ таоло яна шундай дейди:

«Албатта биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик» (Соффот сураси, 11-ояти).
«Ёпишқоқ лой», яъни қўлга ёпишиб қоладиган лой.

«Тафсири Табарий»да Мужоҳиддан ривоят қилинди:

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ёпишқоқ лойдан» – бу жуда ҳам ёпишқоқ қайноқ лойдир», деди».

Мужоҳид ва Заҳҳок уни «айниган, бадбўй», деб тафсир қилган.
Раҳмон сурасида айтилади:

«У Зот инсонни сополга ўхшаш қуриган гилдан яратди» (14-оят).
«Сопол» оловда пиширилган лой.

Ушбу оятлар бизга инсоннинг лойдан, аниқроғи, қайнаб, қуриган лойдан яратилганини таъкидлайди. Яъни у бир неча босқичларни босиб ўтган: тупроқ қайноқ сувга аралашиб, ростмана қайнаган ва маълум муддат ўтиб, қотиб, силлиқ ҳолатга келган. Қуръони Каримда зикр қилинган бу босқичлар ҳаётнинг вулқонлардан пайдо бўлгани ҳақидаги илмий қарашга мувофиқ келади.
Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур жараёнлар табиий тадрижийликка мос келса да, инсон ўзига хос, мукаррам қилиб яратилганини яхши билишмиз керак. Шунинг учун ҳам инсон борлиқдаги жамики мавжудотлардан илм, нутқ, тафаккур, ижодкорлик ва бошқа хусусиятлари билан имтиёзли қилиб яратилди. Зотан, Аллоҳ уни Ўз қўли билан яратганини ва унга Ўз руҳидан пуфлаганини алоҳида уқтиради. Шу билан бирга, олимларнинг инсон ҳужайраси билан вулқон лойлари (магма) орасида ўзаро ўхшашлик борлигини кашф қилишлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи ҳақ эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Энг яхши билувчи Зот Аллоҳ таолодир!

Абдуддоим Каҳил.

Таржимон: Ҳасанхон Яҳё
Манба: www.kaheel7.com/ar
<