A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Рамазонга Қуръон туҳфаси танловининг натижалари
PDF Босма E-mail

 

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сайтимизнинг муҳтарам ва муҳтарама фойдаланувчилари барчаларингизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбдан табриклаймиз!

Ўзининг инсониятга юборган сўнги китобини Рамазон ойида индирган ва бу ойни Ислом уммати учун Қуръон ойи қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Рамазонни Қуръон ойи ўлароқ ўтказишни амалий суратда кўрсатиб берган, одоб ва йўсинларини ўргатган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога дуруд ва салавотларимиз бўлсин! Ҳа, Рамазон Қуръон ойидир. «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон нозил қилингандир». Рамазон ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом билан Қуръон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биргаликда Қуръон такрор қилган ва уни дилда мустаҳкамлаган ойдир. Рамазон ана ўша муборак онлардан буён Ислом уммати учун Қуръонни ўрганиш, ўқиш, ўқитиш ва тинглаш билан Каломуллоҳга боғланиш ойи бўлиб келмоқда. Мана, ўн тўрт аср ўтдики, бу илоҳий анъана узуликсиз давом этиб, ўзининг битмас туганмас самараларини бериб келмоқда.

Бу муборак ойнинг кириб келгани муносабати билан ўтказилган танловимизнинг барча қатнашчи ва ижодкорларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Муборак Рамазон ойнинг ўзгача шукуҳи ила бошланган Рамазонга Қуръон туҳфаси номли танловимиз натижаларини мамнуният ила эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Танлов натижалари:

1 ўрин Жўрабоев Муҳаммад Юсуф

2 ўрин Ғиёсиддин Юсуф ўғли

3 ўрин Фазлиддин Джураев

Барча ғолибларимизни чин юракдан муборакбод этамиз. Келгусида билимларини янада зиёда қилишини Аллоҳ таборака ва таоладан сўраб қоламиз. Ғолиблик муборак!

quran.uz