A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Чақмоқ ҳақида илмий ҳужжатлар Қуръон оятларида
PDF Босма E-mail

 

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يُزْجِي سَحَابًا ثُمَّ يُؤَلِّفُ بَيْنَهُ ثُمَّ يَجْعَلُهُ رُكَامًا فَتَرَى الْوَدْقَ يَخْرُجُ مِنْ خِلَالِهِ وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاءِ مِنْ جِبَالٍ فِيهَا مِنْ بَرَدٍ فَيُصِيبُ بِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَصْرِفُهُ عَنْ مَنْ يَشَاءُ ۖ يَكَادُ سَنَا بَرْقِهِ يَذْهَبُ بِالْأَبْصَارِ

 

43. Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур..

Нур сураси 43 оят

 

Ушбу сурада дўл ва чақмоқ ҳақида сўз кетмоқда. Агар уни диққат билан ўқилса чуқур илмий мулоҳаза яширинганлигини билиш мумкин, Метеорологиянинг кўрсаткичларига кўра дўл сабабли булутлар электр зарядларини хосил қилади. Сув томчилари совийди ва муз кристаллари билан тўқнашиб, иссиқлик ажратиб чиқаради. Бу ҳолат кристаллар совуқ ҳолда қолсада сувнинг қизишига сабаб бўлади. Электронлар шу аснода ўта совуқ ҳолатдан ўта иссиқ ҳолатга ўтади. Шундай қилиб муз парчалари манфий заряд олади. Томчилар мусбат зарядланган ва оғирлик ўлчовида нисбатан енгил бўлганидан булутнинг юқори қисмига, дўл эса уларнинг қуйи қисмига йўналади. Зарядларнинг ажралиши, яъни зарядсизланиш чақмоқ бўлиб кўриниш беради. Бундан маълум бўладики дўллар чақмоқ чақишининг асосий омили экан!

Келгуси оятда асосий эътибор ёмғирли булут ва чақмоққа, шунингдек уларнинг пайдо бўлишига қаратилади. Бу ҳабар ҳам илм-фан томонидан ўз тасдиғини топгандир.

 

أَوْ كَصَيِّبٍ مِنَ السَّمَاءِ فِيهِ ظُلُمَاتٌ وَرَعْدٌ وَبَرْقٌ يَجْعَلُونَ أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِمْ مِنَ الصَّوَاعِقِ حَذَرَ الْمَوْتِ ۚ وَاللَّهُ مُحِيطٌ بِالْكَافِرِينَ

 

19. Ёки худди осмондан ёмғир ёғиб, қоронғу босиб, момақалдироқ ва чақмоқ чаққанда, яшиндан қочиб, панжаларини қулоқларига тиқиб, ўлимдан эҳтиёт бўлаётган одамга ўхшарлар. Ва Аллоҳ кофирларни ўраб олувчидир.

Бақара 19-оят

 

 

Ёмғирли булутлар ўзи билан жуда катта оғирликни: эни 20метрдан 260метргача майдон ва 9000метрдан 12000метргача баландликдаги тоғдек уюмни ўз ичига олиб ҳаракатланади. Ўлчамнинг ўта даражада катта бўлганидан булутнинг қуйи қисми тим қора. Қуёш нурлари, жуда кўп миқдордаги сув ва муз парчаларининг хисобига, булутларни ёриб ўта олмайди. Фақат оз миқдордаги қуёш ёруғлигигина Ер юзасига ўтади ва шунинг оқибатида булутлар қоп-қора бўлиб кўринади.

Такидлаш лозимки, електр заряднинг булутлар ичида хосил бўлиши сув томчиларининг муз парчалари билан тўқнашиши хисобига бўлиб, уларнинг ажралиши асносида булут ичидаги ҳаво маълум босқичгача зарядсизланишни ушлаб туради, аммо бу жараён , етарлича кучли электр зарядига тўйингач, мусбат ва манфий майдон ўртасида электр зарядсизланиши оқибатида пайдо бўладиган чақмоқ юзага келгунича давом этади холос. Бундай зарядсизланиш миллиард вольтларгача етиб бориши мумкин. Чақмоқ булутни ёриб ўтиб мусбат зарядланган (юқори) қисмидан манфий зарядланган(қуйи) қисмига ёки булутдан Ерга ўтиши мумкин. Бу чақмоқлар эса яшин зарбаларини келтириб чиқаради. Беҳосдан пайдо бўлган кучланиш, яшин чизиқлари бўйлаб ҳавони тўхтовсиз қизиши, унинг оқибатида кенгайишига сабаб бўлади ва унга кучли овоз тўлқини ҳамроҳлик қилади(момақалдироқ гумбурлайди)

 

وَيُسَبِّحُ الرَّعْدُ بِحَمْدِهِ وَالْمَلَائِكَةُ مِنْ خِيفَتِهِ وَيُرْسِلُ الصَّوَاعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَنْ يَشَاءُ وَهُمْ يُجَادِلُونَ فِي اللَّهِ وَهُوَ شَدِيدُ الْمِحَالِ

 

13. Ва момақалдироқ (раъд) Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтадир ва фаришталар ҳам ундан қўрққанларидан (тасбиҳ айтадир). У чақмоқларни юборадир ва улар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир. У қаттиқ ушлайдиган зотдир. ( Инсон момақалдироқнинг овозидан даҳшатга тушади, бу овоз унга қўрқинчли бир қувват бўлиб туюлади, аслида эса, момақалдироқ ўзининг Холиқига–Аллоҳ таолога ҳамд ва тасбеҳ айтаётган бўлади.)

Раъд сурасида 13-оят

 

Шундай қилиб хулоса шуки: булутнинг зарядсизланган қора қисми, яшин ва момақалдироқ деб номла

нувчи кучли овоз ёмғирли булутда хосил бўлар экан. Булутнинг пайдо бўлиши, момақалдироқ ва яшин ҳақидаги замонавий илм-фаннинг барча тадқиқотлари Қуръонда келтирилган маълумотлар билан ҳамохангдир.

 

Ильдар Муҳаммеджанов

Мабрура мухлиса