A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шаккокнинг жазоси
PDF Босма E-mail

 

 

Бир файласуф мадраса олдидан ўтаётган эди. Ичкаридан Қуръони каримнинг мана бу оятлари эшитиларди: “Сен: «Айтинг-чи, агар сувингиз ерга сингиб кетса, сизга ким осонгина топиладиган сувни келтиради?» деб айт” (Мулк сураси, 30-оят).

Файласуф ўзича: «Бунинг нимаси ажабланарли. Ўзимиз ерни қазиб, сувни чиқариб оламиз-ку?!», деб қўйди. Кеч кирди, файласуф уйқуга кетди. Тушида забардаст бир йигит қаттиқ тарсаки тушириб, файласуфнинг икки кўзини кўр қилди ва унга: «Эй бефаҳм! Агар гапинг рост бўлса, кўзингнинг тубидан бир ёруғлик ва нур чиқариб кўр-чи!», деди. Файласуф уйғониб ўрнидан турганида унинг кўзлари ҳақиқатан ҳам кўр бўлиб қолган эди.

Кошки, Роббимизнинг сўзларидан шак-шубҳа қилмаганида! Кошки, тавба қилганда! Аммо файласуфнинг шаккоклиги туфайли қалбидаги тавба йўли ёпилиб бўлган эди. «Аллоҳим, Сенинг лутф ва карамингга муҳтожман», деб нафс истакларига мутеъликдан, гуноҳлардан тийилишга жидду жаҳд қилайлик!

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси