A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Рамазон Қуръон ойи
PDF Босма E-mail

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бандаларининг ҳидояти учун Ўз каломини Расули орқали нозил қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳнинг Каломига амал қилишни ўз суннати ила ҳаётда яшаб кўрсатиб берган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га дуруди салавотлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Каломида улардан Ўзи рози бўлганини эълон қилган саҳобаларга ризвон бўлсин!
Қуръонга хизмат қилган иймон эгалари бўлмиш аҳли илмларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва даражоти бўлсин!
Ва баъд:

 

Инсоният тарихида мусулмон уламолар каби ўзлари иймон келтирган Китобга дақиқ эҳтимом қаратган миллат бўлмаган.  Қуръони Карим кўрсатмаларига мусулмон уммати амал қилар экан, шу билан бирга, унинг ўқилиши ва ёд ҳолда қалбларда сақлаб юрилиши, муборак оғизларда кейинги авлод учун ривоят қилиб қолдирилиши ҳамда Қуръоннинг ҳар тарафи ўта дақиқ илмий асосларда ўрганилиши бошқа миллатларда топилмаган неъматлардан биридир. Қуръони Каримга эътибор, айниқса, Рамазони шариф ойида янада кучаяди. Чунки Набий Муҳаммад (алайҳиссалом) Рамазон ойида Қуръонга кўпроқ боғланар ва бу суннат кейинги уммат учун ҳам амалий суратда ўз таъсирини кўрсатган эди. Умматнинг илк юлдузлари бўлмиш саҳобалар орасида Қуръони Каримни неча кунда хатм қилиш лозимлигини сўраганлар бўлишган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг уни ўттиз кунда, йигирма кунда, ўн беш кунда, ўн кунда, етти кунда, уч кунда хатм қилишга тавсиялари бўлган. Қорилар орасида эса энг кўп амал қилинадиган хатм етти кунлик ҳисобланади.
Буни «Ф(а)м(и)й - б(и)ш(а)вқ» { فمي بشوق } дея номлаб ҳам олишган. Маъноси, «Оғзим (Раббим каломи) шавқи билан»!
Араб тилида эса бу икки жумланинг ҳарфлари еттита бўлиб, улар Қуръони Каримдаги айрим сураларнинг бош ҳарфларидан ташкил топган ва шу сураларни етти кунда бўлиб ўқиш орқали Қуръони Каримни хатм килиш вазифаси амалга оширилган. Қорилар ўзлари учун шавқ-завқ эканини ифодалаш мақсадида ушбу вазифани, Оғзим (Раббим каломи) шавқи билан, дея номлаб олишган:

Ф –  Фотиҳа  сурасидан  Нисо сурасигача:
М –  Моида  сурасидан  Тавба  сурасигача;
Й –  Юнус  сурасидан  Наҳл  сурасигагача;
Б – Бани Исроил,  яъни  Исро  сурасидан  Фурқон  сурасигача;
Ш – Шуро сурасидан Ясин  сурасигача;
В –  Вассооффаат  сурасидан Ҳужурот сурасигача;
Қ –  Қоооф  сурасидан  Наас  сурасигача.

Бундан ташқари, Қуръони Каримнинг мавзуларидан хабардор бўлиш, зикр қилинган тарихий ҳодисалардан ибрат олиш, ҳукмий оятларга амал қилиш, муташобеҳ оятларга иймон келтириш, ширкдан узоқ бўлиш, Пайғамбарга итоат қилиш каби муҳим нуқталарга ҳам жуда катта эътибор қаратилган. Булар борасида батафсил илмий асарлар битилган. Мен эса бу ишнинг ўта нозик қирраларига ҳам эътибор қаратилганини кўрсатиш учун айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Бу маълумотлар Қуръони Карим борасидаги қилинган ишларнинг мингдан бири десам, мулболаға бўлмайди. Лекин шу маълумотларнинг ўзи ҳам мусулмон уммати уламоларининг нақадар ҳимматга эга бўлишганини ифода қилишга етарли бўла олади. Рамазон ойи фазилатлари туркумидан бу маълумотларни ўрганиб, яқинларимизга ўргатсак, биз ҳам шу савоблардан баҳраманд бўламиз.

Қуръони Карим!
1.    Суралар 114 та;
2.    Маданий суралар йигирмата:
-    1. Бақара, 2.Оли Имрон, 3.Нисо, 4.Моида, 5.Анфол, 6.Тавба, 7.Нур, 8.Аҳзоб, 9.Муҳаммад, 10.Фатҳ, 11.Ҳужурот, 12.Ҳадид, 13.Мужодала, 14.Ҳашр. 15.Мумтаҳана, 16.Жумаъ, 17.Мунафиқун, 18.Талоқ, 19.Таҳрим, 20.Наср.
3.    Ихтилофли  суралар ўн иккита:
-    1.Фотиҳа, 2.Раъд, 3.Роҳман, 4.Соф, 5.Тағобун, 6.Татфийф, 7.Қадр, 8.Баййина, 9.Залзала, 10.Ихлос, 11.Фалақ, 12.Нос.
4.    Қолган 82 сура Маккий суралар;
5.    «Басмала»сиз сура  Тавба  сураси;
6.    Икки «Басмала»си бор сура Намл  сураси;
7.    Энг узун сура  Бақара  сураси, 286 оят;
8.    Энг қисқа сура Кавсар  сураси, 3 оят;
9.   «Аллоҳ» лафзи жалоласи Қуръони каримда 2707 марта келган. Булардан 980 таси рафъ ҳолатида, 592 таси насб ҳолатида,1135 таси эса жар ҳолатида зикр қилинган;
10.     Пораси 30 пора;
11.     Ҳизби 60 ҳизб;
12.     Ҳарфлари 321180 дона;
13.     Калималари 77934;
14.     Оятлар сони 6236;
15.     Ҳарфлар эътиборидан Қуръони Каримни  тенг иккига бўлиб турувчи ҳарф  Каҳф  сурасидаги «ВАЛЯТАЛАТТОФ» калимасининг «та» ҳарфидир;
16.     Фақат ҳарфларнинг ўзи билан бошланган суралар сони 29 та ва ўша ҳарфлар сони эса 14 та;
17.     Қуръоннинг илк тушган оятлари  Алақ  сурасининг дастлабки оятлари, сўнггиси  Моида  сурасининг 3-оятидир.
18.     Қуръондаги энг узун оят тўлиқ бир бетга жо бўлган  Бақара  сурасининг 282-оятидир (Мудаяна ояти).
19.     Қуръонда кўтарилган масалалар тўрт хилдир: 1. Тавҳид. 2. Нубувват (пайғамбарлик). 3. Ҳашр (қайта тирилиш) ва адолат. 4. Ибодат.
20.     Қуръонда исми аниқ зикр этилган аёл Марям онамиздир.
21.     Саҳобалардан ёлғиз Зайд ибн Хориса (розияллоҳу анҳу)нинг исми зикр қилинган;
22.     Қуръони Каримнинг ўн тўрт жойида сажда ояти бўлиб, уни ўқиган ва эшитган кишилардан сажда қилишлари талаб қилинади. Уларни сизга тартиб билан баён этамиз:
-    Аъроф сурасининг 206-ояти.
-    Раъд сурасининг 15-ояти.
-    Наҳл сурасининг 49-ояти.
-    Исро сурасининг 109-ояти.
-    Марям сурасининг 58-ояти.
-    Ҳаж сурасининг 18-ояти.
-    Фурқон сурасининг 60-ояти.
-    Намл сурасининг 24-ояти.
-    Сажда сурасининг 15-ояти.
-    Сод сурасининг 24-ояти.
-    Фуссилат сурасининг 37-ояти.
-    Нажм сурасининг 62-ояти.
-    Иншиқоқ сурасининг 21-ояти.
-    Иқроъ сурасининг 19-ояти.

Ушбу сажда оятларининг ҳар бирига Мусҳафи шарифда ўқиган кишини огоҳлантириш учун белги қўйилган. Сажда қилиш ушбу оятлардан бирини бутун ўқиганда вожиб бўлади. Сурадаги сажда оятини ўқимасдан ташлаб кетиш макруҳдир. Чунки бу саждани ёқтирмасликка ўхшаб қолади. Таҳорати йўқлиги сабабли сажда қилишга тайёр бўлмаган кишиларга шафқат қилиб, улар олдида сажда оятини махфий ўқишни уламолар яхши амал, деб санашган.

Қуръон Каримдаги ҳарфларнинг сони:

1.     Фатҳ  сурасининг 29- ояти араб ҳарфларининг ҳаммасини ўз ичига олган;
2.     «Алиф»  ҳарфи 48872 та;
3.     «Ба»  ҳарфи 11428 та;
4.     «Та»  ҳарфи 10199 та;
5.     «Са»  ҳарфи 20276 та;
6.     «Жим»  ҳарфи 3293 та;
7.    «Ҳа» ҳарфи 3993 та;
8.    «Хо» ҳарфи 2426 та;
9.    «Дал» ҳарфи 5672 та;
10.    «Зал» 4697 та;
11.    «Ро» ҳарфи 11793 та;
12.    «Зай» ҳарфи 1590 та;
13.    «То» ҳарфи 1470 та;
14.    «Зо» ҳарфи 842 та;
15.    «Каф» ҳарфи 9500 та;
16.    «Лам» ҳарфи 3432 та;
17.    «Мим» ҳарфи 26135 та;
18.    «Нун» ҳарфи 26560 та;
19.    «Сод» ҳарфи 2013 та;
20.    «Дзод» ҳарфи 1617 та;
21.    «Айн» ҳарфи 9220 та4
22.    «Ғойн» ҳарфи 2218 та;
23.    «Фа» ҳарфи 8499 та;
24.    «Қоф» ҳарфи 6813 та4
25.    «Син» ҳарфи 5891 та;
26.    «Шин” ҳарфи 2253 та;
27.    «Ҳҳа» ҳарфи 10070 та;
28.    «Вов» ҳарфи 25536 та;
29.    «Лом‑алиф» ҳарфи 4720 та;
30.    «Йа» ҳарфи 25919 та;

Қуръони Карим суралари узун-қисқалигига қараб тўртга бўлинади:

1.    «Ат-Тивол», яъни узунлар;  Бақара ,   Оли Имрон , Нисо ,  Моида , Анфол ,  Тавба ,   Юнус  суралари узун суралар жумласидандир.
2.    «Ал-Миун», яъни юзликлар; Буларга юздан кўп оятли ёки шунга яқин суралар киради;
3.    «Ал-Масоний», яъни қайта-қайта ўқиладиган суралар. Буларга юз оятга етмаган суралар киради. Намозларда асосан шу суралар кўп ўқилгани сабабидан улар такрорланадиган суралар, дейилади;
4.   «Ал-Муфассал»; Муфассал суралалар  Ҳужуротдан  Нас  сурасигачадир. Бу оралиқ ҳам учга бўлинади:
-    Узун муфассал; буларга  Ҳужуротдан  Буружгача бўлган суралар киради;
-    Ўрта муфассал; буларга  Буруждан  Баййинагача бўлган суралар киради;
-    Қисқа муфассалга  Баййинадан  Насгача бўлган суралар киради.

Юқоридаги айрим рақамларда Басрий уламолар билан Кўфий уламолар орасида айрим ихтилофлар бор. Илмий услубларига кўра ҳар икки тарафнинг бу борада ўз далиллари мавжуд.
Рамазон Қуръон ойидир. Буни яхши англаган ҳолда кўпроқ эътиборимизни Аллоҳнинг Каломига қаратайлик.
Қалблар эриб, кўзларга ёш қалққанида биз ғарибларни ҳам дуоларингизга шерик қилинг! Аллоҳ барчамизни Фирдавсида Каломига хизмат қилган зотлар билан биргаликда меҳмон айласин!
Омин!

Аброр Мухтор Алий.
1437. Рамазон 9.