A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ХАТМИ ҚУРЪОН ДУОСИ
PDF Босма E-mail

Кўпчиликнинг эҳтиёжи ва қизиқишини инобатга олиб, намуна сифатида хатми Қуръонда қилинадиган дуоларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Ўзлаштиришга қулай бўлиши учун уларни мавзуларга ажратилди ва жамоат эътиборидан кўплик сийғасида берилди. Шароит тақозосига кўра улардан исталганча танлаб олиш мумкин.

Ҳамду сано ва салавот:

صَدَقَ اللهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ، وَصَدَقَ رَسُولُهُ النَّبِيُّ الْكَرِيمُ، وَنَحْنُ عَلَى ذَلِكَ مِنَ الشَّاهِدِينَ، رَبَنَّا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ.

Буюк Аллоҳ рост сўзламиш! Унинг олийжаноб Расули ҳам рост сўзламиш! Биз бунга шоҳидмиз.

Роббимиз, биздан қабул эт! Албатта, Сен эшитувчи, билиб туручи Зотсан.

 

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كُلُّهُ، وَلَكَ الشُّكْرُ كُلُّهُ، وَإِلَيْكَ يَرْجِعُ الْأَمْرُ كُلُّهُ، عَلَانِيَتُهُ وَسِرُّهُ، فَأَهْلٌ أَنْتَ أَنْ تُحْمَدَ، وَأَهْلٌ أَنْتَ أَنْ تُعْبَدَ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٍ.

Аллоҳим! Барча ҳамд Ўзингга хос! Барча шукр ҳам Ўзингга хос! Барча ишлар: ошкорасию махфийси Ўзингга қайтади. Сенгина ҳамдга лойиқдирсан! Сенгина ибодат қилишга лойиқдирсан! Сен ҳар нарсага қодирдирсан!

 

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ بِالْإِيمَانِ، وَلَكَ الْحَمْدُ بِالْإِسْلَامِ، وَلَكَ الْحَمْدُ بِالْقُرْآنِ، وَلَكَ الْحَمْدُ بِالْمَالِ وَالْأَهْلِ وَالْمُعَافَاةِ.

Аллоҳим! Иймон учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Ислом учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Қуръон учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Мол мулк, аҳлу оила ва соғ омонлик учун Ўзингга ҳамд бўлсин!

 

لَكَ الْحَمْدُ يَا رَبَّنَا كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَالِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيمِ سُلْطَانِكَ.

Эй Роббимиз, Сенга юзингнинг улуғворлиги ва салтанатингнинг буюклигига муносиб ҳамд бўлсин!

 

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ الْحَقُّ، وَوَعْدُكَ حَقٌّ، وَقَوْلُكَ حَقٌّ، وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، وَالسَّاعَةُ حَقٌّ، وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ، وَمُحَمَّدٌ r حَقٌّ، اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْنَا، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْنَا، وَبِكَ آمَنَّا، وَإِلَيْكَ أَنَبْنَا، وَبِكَ خَاصَمْنَا، وَإِلَيْكَ حَاكَمْنَا، فَاغْفِرْ لَنَا مَا قَدَّمْنَا وَمَا أَخَّرْنَا، وَمَا أَسْرَرْنَا، وَمَا أَعْلَنَّا، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ.

«Аллоҳим! Ҳамд Сенга хос, Сен осмонлару ернинг нурисан. Ҳамд Сенга хос, Сен осмонлару ер ва улардагиларни қоим қилувчисан. Ҳамд Сенга хос, Сен ҳақсан. Ваъданг ҳақ, сўзинг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ. Жаннат ҳақ, дўзах ҳақ. Соъат ҳақ. Набийлар ҳақ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ. Аллоҳим! Сенга таслим бўлдик. Сенга таваккул қилдик. Сенга иймон келтирдик. Сенга қайтдик. Сенинг ёрдаминг ила довлашдик. Сени ҳакам қилдик. Аввалу охир, хуфёнаю ошкора қилган қилмишларимизни мағфират қил. Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ.

 

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا هَدَيْتَنَا لِلْإِسْلَامِ، وَعَلَّمْتَنَا الْحِكْمَةَ وَالْقُرْآنَ.

Аллоҳим! Бизни Исломга ҳидоят қилганинг ва бизга ҳикмат (суннат) ва Қуръонни ўргатганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!

 

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ عَلَى مَا يَسَّرْتَ لَنَا مِنْ صِيَامِ رَمَضَانَ وَقِيَامِهِ، وَلَكَ الْحَمْدُ عَلَى مَا وَفَّقْتَنَا لِإِتْمَامِ الْقُرْآنِ وَتِلَاوَةِ كِتَابِكَ الْعَزِيزِ.

Аллоҳим! Бизга Рамазон рўзасини тутишни ва кечасини ибодатда ўтказишни муяссар қилганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Қуръонни тугаллашга ва азиз Китобинг тиловатига муваффақ қилганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!

 

اللَّهُمُّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ، وَصَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ فِي كُلِّ وَقْتٍ وَحِينٍ، وَفِي الْمَلَأِ الْأَعْلَى إِلَى يَوْمِ الدِّينِ، اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ، وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ.

Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга аввалгилару охиргилар ичра салавот йўллагин. Саййидимиз Муҳаммадга ҳар вақт ва ҳар замонда ҳамда олий жамоа ичра қиёмат кунигача салавот йўллагин!

Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг аҳлу асҳобларига ва қиёматга қадар уларга яхшиликда эргашганларга салавот йўллагин!

 

Тамжид – Аллоҳни улуғлаш калималари

 

اللَّهُمَّ أَنْتَ أَحَقُّ مَنْ عُبِدَ، وَأَحَقُّ مَنْ ذُكِرَ، وَأَرْأَفُ مَنْ مَلَكَ، وَأَجْوَدُ مَنْ سُئِلَ، وَأَوْسَعُ مَنْ أَعْطَى، أَنْتَ الْمَلِكُ لَا شَرِيكَ لَكَ، وَالْفَرْدُ لَا نِدَّ لَكَ، لَنْ تُطَاعَ إِلَّا بِإِذْنِكَ، وَلَنْ تُعْصَى إِلَّا بِعِلْمِكَ، أَقْرَبُ شَهِيدٍ، وَأَدْنَى حَفِيظٍ، حُلْتَ دُونَ النُّفُوسِ، وَأَخَذْتَ بِالنَّوَاصِي، وَكَتَبْتَ الْآجَالَ، الْقُلُوبُ لَكَ مُفْضِيَةٌ، وَالسِّرُّ عِنْدَكَ عَلَانِيَةٌ، الْحَلَالُ مَا أَحْلَلْتَ، وَالْحَرَامُ مَا حَرَّمْتَ، وَالدِّينُ مَا شَرَعْتَ، وَالْخَلْقُ خَلْقُكَ، وَالْعِبَادُ عِبادُكَ، وَأَنْتَ اللهُ الرَّؤوفُ الرَّحِيمُ، نَسْأَلُكَ اللهُمَّ بِأَسْمَائِكَ الْحُسْنَى، وَصِفَاتِكَ الْعُلَا، أَنْ تَقْبَلَنَا وَتَسْتَجِيبَ دُعَائَنَا وَأَنْ تُجِيرَنَا مِنَ النَّارِ.

Аллоҳим! Фақат Сен ибодат қилинишга ҳақлисан! Зикр қилинишга энг ҳақли Ўзингсан! Моликларнинг энг шафқатлиси ҳам Сенсан. Сўраладиганларнинг энг сахийси Ўзингсан. Берадиганларнинг энг имконияти кенги ҳам Ўзингсан. Сен ҳақиқий подшоҳсан, шеригинг йўқ. Ягонасан, тенгинг йўқ. Сенга фақат изнинг ила итоат этилар ва билиминг асосидагина Сенга осий бўлинар. Энг яқин гувоҳ, энг яқин муҳофазачисан. Дилларнинг ортидасан. Пешоналарни тутгандирсан. Ажалларни битгандирсан. Қалблар Сенга талпинар. Сирлар Сенинг ҳузурингда ошкордир. Ҳалол – бу Сен ҳалол қилган нарса, ҳаром – бу Сен ҳаром қилган нарсадир. Дин – бу Сен шариат қилган нарсадир. Махлуқот Сенинг яратганларинг, бандалар Сенинг бандаларинг! Сен ўта шафқатли ва раҳмлисан! Аллоҳим! Гўзал исмларинг, олий сифатларинг ила сўраймиз, бизларни қабул эт, дуоларимизни мустажоб айла ва бизни дўзахдан асра!

 

Қуръон ҳақида дуолар

 

اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ مِنَّا قِرَآءَتَنَا، وَتَجَاوَزْ عَنَّا مَا كَانَ فِي تِلَاوَةِ الْقُرْآنِ مِنْ خَطَأٍ أَوْ نِسْيَانٍ أَوْ زِيَادَةٍ أَوْ نُقْصَانٍ أَوْ تَحْرِيفِ كَلِمَةٍ عَنْ مَوَاضِعِهَا أَوْ رَيْبٍ أَوْ شَكٍّ أَوْ سَهْوٍ أَوْ سُوءِ إِلْحَانٍ أَوْ تَعْجِيلٍ عِنْدَ تِلَاوَةِ الْقُرْآنِ.

Аллоҳим! Биздан қироатимизни қабул эт. Тиловат чоғида биздан ўтган хатодир, унутишдир, зиёдаликдир, нуқсондир ё бирор калимани ўз ўрнидан ўзгартиришдир, ёки шубҳадир, шакдир, янглишишдир, ёхуд ёмон оҳанг, ё Қуръон тиловатида шошилишдир – барчасини Ўзинг кечир!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا عَبِيْدُكَ بَنُو عَبِيدِكَ بَنُو إِمَائِكَ، نَوَاصِيَنَا بِيَدِكَ، مَاضٍ فِينَا حُكْمُكَ، عَدْلٌ فِينَا قَضَاؤُكَ، نَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ، سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ، أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، أَوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ، أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قُلُوبِنَا، وَنُورَ صُدُورِنَا، وَجَلَاءَ أَحْزَنِنَا، وَذَهَابَ هَمُومِنَا وَغُمُومِنَا، وَقَائِدَنَا وَسَائِقَنَا إِلَى رِضْوَانِكَ وَإِلَى جَنَّاتِكَ جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

Аллоҳим! Биз Сенинг қулларингмиз, қулларингнинг болаларимиз, чўриларингнинг фарзандларимиз. Биз ҳақимизда ҳукминг ўтиб бўлгандир, тақдиринг бизнинг ҳаққимизда адолатлидир. Сен Ўзингни номлаган, китобингда нозил қилган, яратганларингдан бирортасига Ўзинг ўргатган, ҳузурингдаги ғайб илмида сақлаб қўйганинг – ҳар бир исминг ила сўраймизки, Қуръонни қалбларимиз баҳори, дилларимиз нури, хафаликларимизни аритувчи, ташвишу ғамларимизни кетказувчи, розилигингга, жаннатингга, сернеъмат жаннатингга бошловчи, олиб борувчимиз этгин!

 

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا بِالْقُرْآنِ، وَاجْعَلْهُ لَنَا إِمَامًا، وَنُورًا، وَهُدًى، وَرَحْمَةً، وَشِفَاءً.

Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!

 

اللَّهُمَّ عَلِّمْنَا مِنْهُ مَا جَهِلْنَا، وَذَكِّرْنَا مِنْهُ مَا نُسِّينَا، وَارْزُقْنَا تِلَاوَتَهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَأَطْرَافَ النَّهَارِ لِرِضَاكَ.

Аллоҳим! Қуръондан билмаганимизни ўргат, ундан унутганларимизни ёдимизга сол ва кечаю кундуз ризолигинг учун уни тиловат қилишни насиб эт.

 

اللَّهُمَّ نَوِّرْ قُلُوبَنَا بِالْقُرْآنِ، وَزَيِّنْ أَخْلَاقَنَا بِالْقُرْآنِ، وَنَجِّنَا مِنَ النَّارِ بِالْقُرْآنِ، وَأَدْخِلْنَا الْجَنَّةَ بِالْقُرْآنِ.

Аллоҳим! Қуръон билан қалбларимизни мунаввар қил, Қуръон билан хулқларимизни зийнатла, бизни Қуръон билан дўзахдан қутқар ва Қуръон билан жаннатга кирит.

 

اللَّهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْآنَ لَنَا فِي الدُّنْيَا قَرِينًا، وَفِي الْقَبْرِ مُؤْنِسًا، وَعَلَى الصِّرَاطِ نُورًا، وَفِي الْجَنَّةِ رَفِيقًا، وَمِنَ النَّارِ سِتْرًا وَحِجَابًا، وَإِلَى الْخَيْرَاتِ كُلِّهَا دَلِيلًا وَإِمَامًا.

Аллоҳим! Қуръонни бизга дунёда ошнойимиз, қабрда ҳамнафасимиз, сирот узра нур, жаннатда рафиқ, дўзахдан тўсиқ ва парда ҳамда барча яхшилкларга йўлловчи ва бошловчи қил!

 

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا بِكُلِّ حَرْفٍ مِنَ الْقُرْآنِ حَلَاوَةً، وَبِكُلِّ كَلِمَةٍ كَرَامَةً، وَبِكُلِّ آيَةٍ سَعَادَةً، وَبِكُلِّ سُورَةٍ سَلَامَةً، وَبِكُلِّ جُزْءٍ جَزَاءً.

Аллоҳим! Қуръоннинг ҳар бир ҳарфидан бизга ҳаловат, ҳар бир калимаси билан иззат икром, ҳар ояти туфайли саломатлик ва ҳар бир жузи учун мукофот насиб эт.

 

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا وَارْفَعْنَا بِالْقُرْآنِ الْعَظِيمِ. اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا مِمَّنْ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ فَيَرْقَى، وَلَا تَجْعَلْنَا مِمَّنْ يَقْرَؤُهُ فَيَذِلَّ وّيَشْقَى.

Аллоҳим! Қуръони Азим билан бизни фойдалантир ва юқори қил. Аллоҳим! Бизни Қуръон ўқиб, юксалиб борадиганлардан қилгин, Қуръон ўқиб, хору залил ва бахтсиз бўладиганлардан қилма.

 

اللّهُمَّ اجْعلْنا مِمَّنِ اتَّبَعَ الْقُرْآنَ فَقَادَهُ إِلَى رِضْوَانِكَ وَالْجَنَّةِ، وَلَا تَجْعَلْنَا مِمَّنِ اتَّبَعَهُ الْقُرْآنُ فَزَجَّ فِي قَفَاهُ إِلَى النَّارِ.

Аллоҳим! Бизни Қуръон ортидан борадиган ва натижада у Сенинг розилингга, жаннатинга еталайдиганлардан қил! Қуръонни ортига солиб олган, натижада у гарданидан тутиб дўзахга тиқадиганлардан қилма!

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا مِنْ أَهْلِ الْقُرْآنِ الَّذِينَ هُمْ أَهْلُكَ وَخَاصَّتُكَ.

Аллоҳим! Бизни Ўз аҳлинг ва хосларинг бўлмиш Қуръон аҳлидан қилгин.

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا مِمَّنْ يُحَلِّلُّ حَلَالَهُ وَيُحَرِّمُ حَرَامَهُ، وَيُؤْمِنُ بِمُتَشَابِهِهِ، وَيَعْمَلُ بِمُحْكَمِهِ، وَيَتْلُوهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ. اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا مِمَّنْ يُقِيمُ حُرُوفَهُ وَحُدُودَهُ، وَلَا تَجْعَلْنَا مِمَّنْ يُقِيمُ حُرُوفَهُ وَيُضِيعُ حُدُودَهُ.

Аллоҳим! Бизни унинг ҳалол қилганини ҳалол биладиган, ҳаром қилганини ҳаром биладиган, муташобеҳларига иймон келтирадиган, муҳкамларига амал қиладиган ва уни тўғри тиловат қиладиганлардан эт! Аллоҳим! Бизларни унинг ҳарфу ҳудудларини қоим қиладиганлардан эт, ҳарфларини тўкис ижро этиб, ҳудудларини зое қиладиганлардан этма!

 

اللَّهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْآنَ لِقُلُوبِنَا ضِيَاءً، وَلِأَبْصَارِنَا جَلَاءً، وَلِأَحْزَانِنَا ذِهَابًا، وَعَنِ النَّارِ مُخَلِّصًا، وَمِنَ الذُّنُوبِ مُمَحِّصًا.

Аллоҳим! Қуръонни қалбларимизга зиё, кўзларимизга жило, маҳзунликларимизни кетказувчи, дўзахдан халос этувчи, гуноҳларни аритувчи эт!

 

اللَّهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْآنَ شَفِيعَنَا، وَحُجَّةً لَنَا لَا حُجَّةً عَلَيْنَا.

Аллоҳим! Қуръонни шафоатчимиз эт ва уни бизнинг фойдамизга ҳужжат қил, зараримизга эмас.

 

اللَّهُمَّ أَلْبِسْنَا بِهِ الْحُلَلَ، وَأَسْكِنَّا بِهِ الظُّلَلَ، وَادْفَعْ عَنَّا بِهِ النِّقَمَ، وَزِدْنَا بِهِ مِنَ النِّعَمِ، يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ.

Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга охиратда сарполар кийдир, сояларда соялантир. У туфайли биздан азобни кўтар ва неъматингни зиёда эт, эй улуғлик ва олийжаноблик Соҳиби.

 

اللَّهُمَّ انْقُلْنَا بِالْقُرْآنِ الْكَرِيمِ مِنَ الشَّقَاءِ إِلَى السَّعَادَةِ، وَمِنَ النَّارِ إِلَى الْجَنَّةِ، وَمِنَ الضَّلَالَةِ إِلَى الْهِدَايَةِ، وَمِنَ الذُّلِّ إِلَى الْعِزِّ، وَمِنْ أَنْوَاعِ الشُّرُورِ كُلِّهَا إِلَى أَنْوَاعِ الْخَيْرِ كُلِّهَا يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ.

Аллоҳим! Қуръони Карим билан бизни бахтсизликдан саодатга, дўзахдан жаннатга, залолатдан ҳидоятга, хорликдан иззатга ва ёмонликнинг барча туридан барча яхшилик турлари сари олиб ўт, эй Ҳай (ҳамиша барҳаёт), эй Қайюм (ҳамма нарсани тутуб турувчи)!

 

Хатми Қуръонга хос дуолар

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا لِكِتَابِكَ مِنَ التَّالِينَ، وَعِنْدَ خَتْمِهِ مِنَ الْفَائِزِينَ.

Аллоҳим! Бизларни Китобингни таловат қиладиганлардан ва хатм чоғида зафар қучганлардан қил!

 

اللَّهُمَّ هَؤُلَاءِ عِبَادُكَ، حَضَرُوا خَتْمَ كِتَابِكَ، يَرْجُونَ رَحْمَتَكَ، وَيَخْشَوْنَ عَذَابَكَ. اللَّهُمَّ فَأَعْطِهِمْ وَلَا تَحْرِمْهُمْ، وَأَكْرِمْهُمْ وَلَا تَهِنْهُمْ، وَآثِرْهُمْ وَلَا تُؤْثِرْ عَلَيْهِمْ، يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

Аллоҳим! Мана бу бандаларинг Сенинг Китобингнинг хатмига ҳозир бўлдилар, раҳматингдан умид қилиб турибдилар, азобингдан қўрқадилар. Аллоҳим! Уларга ато этгин, уларни маҳрум этмагин, уларни мукаррам этгин, хўрламагин, уларни устун этгин, остин этмагин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!

 

رَبَّنَا، قَدْ حَضَرْنَا خَتْمَ كِتَابِكَ، وَأَنَخْنَا مَطَايَانَا بِبَابِكَ، فَلَا تَطْرُدْنَا عَنْ جَنَابِكَ، فَإِنْ طَرَدْتَنَا فَإِنَّهُ لَا حَوْلَ لَنَا وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِكَ.

Роббимиз! Биз Китобинг хатмини ҳозир этиб турибмиз, эшигинг олдида уловларимизни чўктириб қўйганмиз, бизни даргоҳингдан ҳайдамагин, чунки агар Сен ҳайдасанг, бизга Ўзингдан ўзгада на қудрат ва на қувват бор.

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْ خَتْمَتَنَا هَذِهِ خَتْمَةً مُبَارَكَةً عَلَى مَنْ قَرَأَهَا وَسِمَعَهَا وَأَمَّنَ عَلَى دُعَائِهَا.

Аллоҳим! Ушбу хатмимизни ўқиганга ҳам, эшитганга ҳам ва дуосида «Омин!» деганга ҳам муборак хатм эт!

 

Эл­юрт ва ўтганлар ҳаққига дуо

Аллоҳим! Ислом ва мусулмонларни азиз, ширк ва мушрикларни хор эт! Аллоҳим!

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْ هَذَا الْبَلَدَ آمِنًا مُطْمَئِنًا وَسَائِرَ بِلَادِ الْمُسْلِمِينَ.

Аллоҳим! Ушбу юртни ва бошқа мусулмонлар юртини омон, осуда эт!

 

اللَّهُمَّ آمِنَّا فِي أَوْطَانِنَا، وَأَصْلِحْ أَئِمَّتَنَا وَوُلَاةَ أُمُورِنَا.

Аллоҳим! Бизларни ўз ватанимизда тинч омон қил ва бошлиқларимизни, ишбошиларимизнинг салоҳиятини зиёда қил!

 

اللَّهُمَّ انْصُرْ مَنْ نَصَرَ الدِّينَ، وَاخْذُلْ مَنْ خَذَلَ الْمُسْلِمِينَ.

Аллоҳим! Динга ёрдам берганларга ёрдам бер ва мусулмонларни хўрлаганларни Ўзинг хор эт!

 

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِ الْمُسْلِمِينَ، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِهِمْ، وَاهْدِهِمْ سُبُلَ السَّلَامِ، وَأَخْرِجْهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ. اللَّهُمَّ وَفِّقْ عُلَمَاءَهُمْ لِبَيَانِ الْحَقِّ وَالدَّعْوَةِ إِلَيْهِ. اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ، وَارْفَعْ دَرَجَتَهُمْ فِي الْمَهْدِيِّينَ، وَاجْعَلْ كَلِمَتَهُمْ عَلَى الْحَقِّ وَالْهُدَى يَا رَبِّ الْعَالَمِينَ.

Аллоҳим! Мусулмонларнинг қалбларини бирлаштир, ўрталарини ислоҳ эт. Уларни саломатлик йўлига ҳидоят қил ва зулматлардан нурга чиқар. Аллоҳим! Уларнинг уламоларини ҳақни баён қилишга, унга даъват қилишга муваффақ эт! Аллоҳим, уларни мағфират эт, уларга раҳм қил, даражаларини ҳидоят топганлар ичра юксалтир ҳамда сўзларини ҳақ ва ҳидоят узра жамла, эй оламлар Робби!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَشْكُو إِلَيْكَ دِمَاءً أُرِيقَتْ وَنِسَاءً أُيِّمَتْ، وَأَطْفَالًا يُتِّمَتْ، وَأُمَّهَاتٍ ثُكِّلَتْ، وَمَسَاجِدَ وَبُيُوتًا هُدِّمَتْ.

Аллоҳим! Биз Сенга тўкилаётган қонлардан, бева қолаётган аёллардан, етим бўлаётган болалардан, боласини йўқотаётган оналардан, вайрон қилинаётган масжиду уйлардан шикоят қиламиз!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَشْكُوا إِلَيْكَ ضُعْفَ قُوَّتِنَا، وَقِلَّةَ حِيلَتِنَا، وَهَوَانَنَا عَلَى النَّاسِ، أَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ، أَنْتَ رَبُّ الْمُسْتَضْعَفِينَ، وَأَنْتَ رَبُّنَا، إِنْ لَمْ يَكُنْ بِكَ غَضَبٌ عَلَيْنَا فَلَا نُبَالِي، غَيْرَ أَنَّ عَافِيَتَكَ أَوْسَعُ لَنَا. نَعُوذُ بِنُورِ وَجْهِكَ الَّذِي أَشْرَقَتْ بِهِ الظُّلُمَاتُ، وَصَلُحَ عَلَيْهِ أَمْرُ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ أَنْ تُنْزِلَ بِنَا سَخَطَكَ، أَوْ يَحِلَّ عَلَينَا غَضَبُكَ، لَكَ الْعُتْبَى حَتَّى تَرْضَى، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِكَ.

Аллоҳим! Биз Сенга қувватимиз заифлигидан, чорасизлигимиздан, одамларга юкиниб қолганимиздан шикоят қиламиз! Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан! Чорасизларнинг Робби Ўзингсан. Сен бизларнинг Роббимизсан! Агар бизга ғазабинг бўлмаса, буларга парво қилмасмиз, бироқ Сенинг офиятинг биз учун кенгроқдир. Зулматларни ёриштирган ва дунёю охират ишини тўғрилаб турган юзинг нури билан Ўзингдан бизга норозилигингни индиришингдан ва бизга ғазабинг раво бўлиб қолишидан паноҳ тилаймиз. То рози бўлгунингча розилигингни исташимизни талаб қилишга ҳаққинг бор! Сендан ўзгада на қудрат ва на қувват бор!

 

اللَّهُمَّ أَصْلِحْ شَبَابَ الْمُسْلِمِينَ وَنِسَاءَهُمْ. اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْهِمُ الْإِيمَانَ وَزَيِّنُهُ فِي قُلُوبِهِمْ، وَكَرِّهْ إِلَيْهِمُ الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ، وَاجْعَلْنَا وَإِيَّاهُمْ مِنَ الرَّاشِدِينَ.

Аллоҳим! Мусулмонларнинг ёш эркагу аёлларини ислоҳ эт! Аллоҳим! Уларга иймонни севимли айла, уни уларнинг қалбларида зийнатли қил, уларга куфр, фисқу исённи ёмон кўрсат. Бизларни ҳам, уларни ҳам тўғри йўлдагилардан қил!

 

اللَّهُمَّ مُنْزَلَ الْكِتَابِ، وُمُجْرِيَ السَّحَابِ، سَرِيعَ الْحِسَابِ، وَيَا هَازِمَ الْأَحْزَابِ اهْزِمْ أَعْدَاءَنَا فِي كُلِّ مَكَانٍ.

Аллоҳим! Китоб нозил қилган Зот! Булутларни юргизувчи, ҳисоби тез Зот! Эй гуруҳларни тор мор этувчи Зот! Барча жойлардаги душманларимизни тор мор эт!

 

اللَّهُمَّ فَرِّجْ هَمَّ الْمَهْمُومِينَ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، وَنَفِّسْ كَرْبَ الْمَكْرُوبِينَ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، وَاقْضِ الدَّيْنَ عَنِ الْمَدْيُنِينَ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، وَاشْفِ مَرْضَانَا وَمَرْضَى الْمُسْلِمِينَ.

Аллоҳим! Ташвишли мусулмонларнинг ташвишларини бартараф этгин, андуҳга ботган мусулмоларнинг андуҳларини аритгин, қарздор мусулмонларнинг қарзларини тугатгин ва бизнинг ва мусулмонларнинг касалларига шифо бергин!

 

اللَّهُمَّ ارْفَعْ عَنْ أُمَّةِ مُحَمَّدٍ r فِي كُلِّ مَكَانٍ الْمِحَنَ وَالْبَلَايَا، وَالْفِتَنَ وَالرَّزَايَا.

Аллоҳим! Барча жойларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан меҳнату балоларни, фитнаю офатларни кўтар!

 

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِلْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ الْأَحْيَاءِ مِنْهُمْ وَالْأَمْوَاتِ، إِنَكَ سَمِيعٌ قَرِيبٌ مُجِيبُ الدَّعَوَاتِ.

Аллоҳим! Мусулмону муслималарни, мўмину мўминаларни – уларнинг тирикларию ўлганларини мағфират қил! Албатта, Сен эшитгувчи, яқин ва дуоларни қабул қилувчи Зотсан!

 

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِجَمِيعِ مَوْتَى الْمُسْلِمِينَ الَّذِينَ شَهِدُوا لَكَ بِالْوَحْدَانِيَّةِ، وَلِنَبِيِّكَ بِالرِّسَالَةِ، وَمَاتُوا عَلَى ذَلِكَ. اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ، وَعَافِهِمْ وَاعْفُ عَنْهُمْ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُمْ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُمْ، وَاغْسِلْهُمْ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِمْ مِنَ الذُّنُوبِ وَالْخَطَايَا كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الْأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ. اللَّهُمَّ جَازِهِمْ بِالْحَسَنَاتِ إِحْسَانًا، وَبِالسَّيِئَاتِ عَفْوًا وَغُفْرَانًا.

Аллоҳим! Сенинг бирлигингга, Набийингнинг расуллигига гувоҳлик бериб, шундай ўлган мусулмон марҳумларнинг барчасини мағфират қил!

Аллоҳим! Уларни мағфират қилиб, уларни раҳматингга ол, омонликда қил, уларни афв этиб, манзилларини яхшила, ётган жойларини кенг қил. Худди оппоқ кийим сув, қор ва дўл суви билан ювилиб, кирлардан тозаланганидек, уларни гуноҳу хатолардан мусаффо эт.

Аллоҳим! Уларнинг яхшиликларини яхшилик билан, гуноҳларини афву мағфират билан мукофотла!

 

 

Тилаклар:

 

اللَّهُمَّ اهْدِنَا فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنَا فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنَا فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لَنَا فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنَا شَرَّ مَا قَضَيْتَ، إِنَّكَ تَقْضِي وَلَا يُقْضَى عَلَيْكَ، إِنَّهُ لَا يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ وَلَا يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ، تَبَارَكْتَ وَتَعَالَيْتَ، لَكَ الْحَمْدُ عَلَى مَا قَضَيْتَ، وَلَكَ الشُّكْرُ عَلَى مَا أَعْطَيْتَ، نَسْتَغْفِرُكَ اللَّهُمَّ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ وَالْخَطَايَا وَنَتُوبُ إِلَيْكَ، لَا مَنْجَى وَلَا مُلْتَجَئَ إِلَّا إِلَيْكَ.

Аллоҳим! Ҳидоят қилганларинг қатори, бизни ҳам ҳидоят қил. Офиятда қилганларинг қатори, бизни ҳам офиятда эт. Дўст тутганларинг қатори, бизни ҳам дўст тут. Ато этган нарсаларингда бизга барака бер! Ёмон тақдирингдан бизни Ўзинг асра. Сен ҳукм чиқарасан, бироқ Сенинг устингдан ҳукм чиқарилмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас, Сен душман тутган кимса азиз бўлмас. Муборак бўлдинг ва олий бўлдинг! Тақдир қилганларинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Ато этганларинг учун Ўзингга шукр! Аллоҳим! Барча гуноҳу хатоларимизни мағфират этишингни сўраймиз ва Ўзингга тавба қиламиз. Сендан ўзга нажотгоҳ ҳам, пушти паноҳ ҳам йўқ.

 

اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مُصِيبَاتِ الدُّنْيَا، وَمَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا، وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا، وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلَا تُسَلِّطَ عَلَيْنَا بِذُنُوبِنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا.

Аллоҳим! Бизга биз билан Сенга маъсият қилиш ўртасини тўсадиган даражада қўрқинчингни, бизни Сен жаннатингга етиштиришингга сабаб бўладиган даражадаги тоатингни, бизга дунё мусибатларини енгиллатишга етарли яқийн – чин иймонни насиб эт! Модомики бизни яшатар экансан, қулоқларимиз, кўзларимиз, қувватимиздан бизни баҳраманд эт! Уларни бизга «ворис» айла! Бизга зулм қилганлардангина ўч олишга имкон бер! Бизга душманлик қилганлар устидан бизга нусрат бер! Мусибатимизни динимизда қилма! Дунёни энг катта ташвишимиз ва илмимизнинг етган жойи қилма! Гуноҳларимиз туфайли бизга раҳм қилмайдиган кишини устимизга ҳукмдор этма!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ إِخْبَاتَ الْمُخْبِتِيِنَ، وَإِخْلَاصَ الْمُوقِنِينَ، وَمُرَافَقَةَ الْأَبْرَارِ، وَاسْتِحْقَاقَ حَقَائِقَ الْإِيمَانِ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، وَوُجُوبَ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْفَوْزَ بِالْجَنَّةِ، وَالنَّجَاةَ مِنَ النَّارِ.

Аллоҳим! Биз Сендан хокисорларнинг хокисорлигини, чин ишонувчиларнинг ихлосини, яхшиларга ёндошишни, иймон ҳақиқатларига етишишни, ҳар бир яхшиликдан ўлжа олишни, ҳар қандай гуноҳдан саломатликни, раҳматинг менга лозим бўлишини, мағфиратингни тақозо этувчи нарсаларни, жаннат билан зафар қучишни, дўзахдан нажот топишни сўраймиз.

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَحُبَّ عَمَلٍ يُقَرِّبُنَا إِلَى حُبِّكَ، رَبِّ اجْعَلْ لَنَا حُبَّكَ أَحَبُّ إِلَيْنَا مِنْ أَهْلِنَا وَمِنَ الْمَاءِ الْبَارِدِ.

Аллоҳим! Биз Сендан Ўзингнинг севгингни, Сен севганнинг севгисини ва Сенинг севгингга яқинлаштирадиган амалнинг севгисини сўраймиз. Роббим, бизга севгингни аҳлимиздан ҳам, яхна сувдан ҳам севикли қилгин!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَالْهَرَمِ وَالْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْفَقْرِ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ.

Аллоҳим! Биз дангасаликдан, қартайиб кетишдан, гуноҳкорликдан, қарздорликдан, қабр фитнасидан ва қабр азобидан, дўзах фитнасидан ва дўзах азобидан, бойлик фитнасининг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилаймиз. Сендан фақирлик фитнасидан ҳам паноҳ тилаймиз. Сендан яна Масиҳ Дажжол фитнасидан ҳам паноҳ тилаймиз.

 

اللَّهُمَّ اغْسِلْ عَنَّا خَطَايَانَا بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّ قُلُوبَنَا مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الْأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، اللَّهُمَّ بَاعِدْ بَيْنَا وَبَيْنَ خَطَايَانَا كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ.

Аллоҳим! Хатоларимизни биздан қор ва дўл суви билан ювгин! Худди оқ либосни кир чирдан топ тоза этганингдек, қалбимизни хатолардан топ тоза этгин. Аллоҳим! Шарқ билан Ғарб орасини узоқ қилганингдек, биз билан гуноҳларимиз орасини узоқ қилгин!

 

Изоҳ: «Қор ва дўл суви билан ювиш» топ­тоза, ўта покиза қилишдан, асоратларини ҳам кетказишдан киноядир.

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ.

Аллоҳим! Биз ташвишдан, хафаликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарз юкидан ва кишиларнинг ғолиб, устун келишидан Сендан паноҳ тилаймиз!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ الْقَضَاءِ، وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ.

Аллоҳим! Биз оғир балодан, бахтсизлик етишидан, ёмон қазои қадардан ва душманлар шодлигидан Сендан паноҳ тилаймиз!

 

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِنَا، وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدَنَا مِنْ أَعْمَالِنَا.

Аллоҳим! Мағфиратинг гуноҳларимиздан кўра кенг, раҳматинг эса биз учун амалларимиздан кўра умидбахшроқдир.

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ عَينٍ لَا تَدْمَعُ، وَمِنْ دُعَاءٍ لَا يُسْمَعُ.

Аллоҳим! Биз наф бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, йиғламайдиган кўздан ва (ҳузурингда) эшитилмайдиган дуодан Сендан паноҳ сўраймиз!

 

اللَّهُمَّ طَهِّرْ قُلُوبَنَا مِنَ النِّفَاقِ، وَأَعْمَالَنَا مِنَ الرِّيَاءِ، وَأَلْسِنَتَنَا مِنَ الْكَذِبِ، وَأَعْيُنَنَا مِنَ الْخِيَانَةِ، إِنَّكَ تَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورِ.

Аллоҳим! Қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, тилларимизни ёлғондан, кўзларимизни хиёнатдан покла. Албатта, Сен кўзларнинг хиёнатини ва қалблар махфий тутган нарсаларни биласан.

 

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا، وَعِلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا، وَزِدْنَا عِلْمًا نَافِعًا.

Аллоҳим! Бизга билдирган нарсаларинг билан бизни нафлантир, бизга наф берадиган нарсаларни билдир ва бизга манфаатли илмни зиёда эт.

 

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا عِلْمًا نَافِعًا، وَقَلْبًا خَاشِعًا، وَإِيمَانًا كَامِلًا، وَيَقِينًا صَادِقًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا.

Аллоҳим! Бизга манфаатли илм, қўрқувчи қалб, комил иймон, чин яқийн ва қабул қилинадиган амал насиб эт.

 

اللَّهُمَّ اكْفِنَا بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنَا بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ، وَاجْعَلْنَا أَغْنَى خَلْقِكَ بِكَ، وَأَفْقَرَ عِبَادِكَ إِلَيْكَ، وَهَبْ لَنَا غِنًى لَا يُطْغِينَا، وَصِحَّةً لَا تُلْهِينَا، وَأَغْنِنَا اللَّهُمَّ عَمَّنْ أَغْنَيْتَهُ عَنَّا.

Аллоҳим! Бизларни ҳалол қилганинг билан ҳаром қилганингдан кифоялантир ва Ўз фазлинг ила Ўзингдан ўзгадан беҳожат эт. Бизни Сен билан энг беҳожат бўладиган киши, бандаларингнинг Сенга энг муҳтожи эт. Бизларга бизни туғёнга кетказмайдиган бойлик, Сендан чалғитмайдиган саломатлик туҳфа эт. Аллоҳим, бизларни биздан беҳожат қилганларингдан беҳожат қил!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ عَيْشَ السُّعَدَاءِ، وَمَنْزِلَ الشُّهَدَاءِ، وَمُرَافَقَةَ الْأَنْبِيَاءِ، وَالنَّصْرَ عَلَى الْأَعْدَاءِ.

Аллоҳим! Биз Сендан саодатмандларнинг ҳаётини, шуҳадоларнинг манзилатини, анбиёларга ҳамроҳликни, душманлардан ғолибликни сўраймиз!

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْ خَيْرَ أَعْمَارِنَا أَوَاخرَهَا، وَخْيَرَ أَعْمَالِنَا خَوَاتِمَهَا، وَخَيْرَ أَيَّامِنَا يَوْمَ نَلْقَاكَ فِيهِ.

Аллоҳим! Умримизнинг охирини умримизнинг энг яхши они қил, амалларимизнинг якунини уларнинг энг яхшиси айла, Сенга йўлиқадиган кунимизни кунларимизнинг энг яхшиси қил.

 

اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لَنَا شَأْنَنَا كُلَّهُ وَلَا تَكِلْنَا إِلَى أَنْفُسِنَا طَرْفَةَ عَيْنٍ وَلَا أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، وَكُنْ لَنَا وَالِيًا وَنَاصِرًا وَعَوْنًا وَمُعِينًا.

Аллоҳим! Бизларнинг барча ишларимизни ислоҳ қил! Кўз очиб-юмгунча ҳам бизни на ўзимизга, на бирор яратганингга ташлаб қўйма! Сен Ўзинг бизларга валий, ёрдамчи, кўмак ва кўмак берувчи бўл!

 

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعَ لَنا ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا دَيْنًا إِلَّا قَضَيْتَهُ، وَلَا مَرِيضًا إِلَّا شَفَيْتَهُ، وَلَا مَيْتًا إِلَّا رَحِمْتَهُ، وَلَا مَظْلُومًا إِلَّا نَصَرْتَهُ، وَلَا عَسِيرًا إِلَّا يَسَّرْتَهُ، وَلَا حَاجَةً مِنْ حَوَائِجِ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ هِيَ لَكَ رِضًا وَلَنَا فِيهَا صَلَاحٌ إِلَّا أَعَنْتَنَا عَلَى قَضَائِهَا وَيَسَّرْتَهَا، بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим! Биз Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо этувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ўлжа олишни, ҳар бир ёмонликдан саломатликни сўраймиз. Бизнинг ҳеч бир гуноҳимизни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ташвишимизни қўймай кушойиш бергин, ҳеч бир қарзимизни қўймай адо этгин, ҳеч бир касалимизни қўймай шифо бергин, ҳеч бир ўлганимизни қўймай раҳмингга олгин, ҳеч бир мазлумимизни қўймай ёрдам бергин, ҳеч бир қийинимизни қўймай осон этгин, Ўзинг рози бўлган ва бизнинг манфаатимиз бўлган дунёю охиратдаги ҳеч бир ҳожатимизни қўймай, адо топишида бизга кўмак бергин ва осон қилгин. Раҳматинг билан, эй раҳмлилар раҳмлиси!

 

اللَّهُمَّ أصْلِحْ دِينَنَا الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أُمُورِنَا، وَأَصْلِحْ لَنَا دُنْيَانَا الَّتِي فِيهَا مَعَاشُنَا، وَأَصْلِحْ لَنَا آخِرَتَنَا الَّتِي إِلَيْهَا مَعَادُنَا، وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لَنَا فِي كُلِّ خَيْرٍ، وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لَنَا مِنْ كُلِّ شَرٍّ.

Аллоҳим! Ишларимизнинг ҳимоячиси бўлмиш дин диёнатимизни ислоҳ қил. Ҳаётимиз гарови бўлмиш дунёйимизни ислоҳ қил! Қайтар жойимиз бўлган охиратимизни ислоҳ қил! Ҳаётни биз учун барча яхшиликда зиёдалик омили эт! Ўлимни биз учун барча ёмоникдан роҳат ўрни қил!

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ وَعَمَلٍ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ وَعَمَلٍ.

Аллоҳим! Биз Сендан жаннатни ва жаннатга яқинлаштирадиган сўзу амалларни сўраймиз! Дўзах ва дўзахга яқинлаштирадиган сўзу амаллардан Сендан паноҳ тилаймиз.

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ مَحَمَّدٌ r، وَنَعُوذُ بِكَ مِمَّا اسْتَعَاذَ مِنْهُ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ r.

Аллоҳим! Биз Сендан банданг, набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган яхшиликларни сўраймиз. Биз Сендан банданг, набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсалардан паноҳ тилаймиз.

 

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ، عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ، مَا عَلِمْنَا مِنْهُ وَمَا لَمْ نَعْلَمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ، عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ، مَا عَلِمْنا مِنْهُ وَمَا لَمْ نَعْلَمْ.

Аллоҳим! Биз Сендан яхшиликнинг нақдию насиясини, билганимизу билмаганимизни сўраймиз. Биз Сендан ёмонликнинг нақдию насиясидан, билганимизу билмаганимиздан паноҳ тилаймиз.

 

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي.

Аллоҳим! Албатта, Сен афв этувчи, карамли Зотсан, афв этишни яхши кўрасан, бас, мени афв эт!

 

اللَّهُمَّ أَجِرْنَا مِنَ النَّارِ، اللَّهُمَّ أَعْتِقْ رِقَابَنَا وَرِقَابَ آبَائِنَا وَأُمَّهَاتِنَا مِنَ النَّارِ، بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

Аллоҳим! Бизни дўзахдан асра! Гарданимизни ва ота оналаримизнинг гарданларини дўзахдан озод эт! Раҳматинг билан, эй раҳмлилар раҳмлиси!

 

إِلَهَنَا، لَيْسَ لَنَا رَبٌّ سِوَاكَ فَنَدْعُوهُ، وَلَا مَالِكَ لَنَا غَيْرَكَ فَنَرْجُوهُ.

Илоҳо! Бизнинг Сендан ўзга роббимиз йўқки, унга дуо қилсак ва Сендан ўзга моликимиз йўқки, ундан умид қилсак.

 

اللَّهُمَّ إِنَّكَ قُلْتَ وَقَوْلُكَ حَقٌ «ادْعُونِى أَستَجبْ لَكُمْ»، اللَّهُمَّ هَذَا الدُّعَاءُ وَمِنْكَ الْإِجَابَةُ، وَهَذَا الْجُهْدُ وَعَلَيْكَ التُّكْلَانُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِكَ.

Аллоҳим! Албатта, Сенинг сўзинг ҳақ. Сен «Менга дуо қилинглар, сизларга ижобат этаман», дегансан. Аллоҳим! Бу дуодир, ижобат эса Сендан, бу бир уринишдир, суяниш эса Сенга. Сендан ўзгада на қудрат ва на қувват бор.

 

Рамазонга оид дуолар:

 

اللَّهُمَّ أَعِدْ عَلَيْنَا شَهْرَ رَمَضَانَ أَعْوَامًا عَدِيدَةً، وَأَزْمِنَةً مَدِيدَةً، وَنَحْنُ فِي صِحَّةٍ وَسَلَامَةٍ، وَإِيمَانٍ وَسَعَادَةٍ.

Аллоҳим! Рамазон ойини бизга бир неча йил, узоқ замонлар сиҳат саломатлик, иймон ва бахт саодат ичра қайта қайта насиб эт.

 

اللَّهُمَّ اخْتِمْ لَنَا شَهْرَ رَمَضَانَ بِرِضْوَانِكَ، وَالْعِتْقِ مِنْ نِيرَانِكَ.

Аллоҳим! Бизга Рамазонни Ўзингнинг розилигинг билан ва дўзахингдан озод бўлган ҳолда якунлашимизни насиб эт!

 

اللَّهُمَّ لَا تَحْرِمْنَا أَجْرَ هَذَا الشَّهْرِ الْعَظِيمِ. اللَّهُمَّ لَا تَطْرُدْنَا مَحْرُومِينَ. اللَّهُمَّ فَإِنْ طَرَدْتَنَا فَإِنَّهُ لَيْسَ لَنَا رَبٌّ سِوَاكَ.

Аллоҳим! Бу буюк ойнинг ажру савобидан бизни маҳрум қилиб қўйма! Аллоҳим! Бизни маҳрум қилиб, ҳайдама! Агар Сен ҳайдасанг, ахир биз учун Ўзингдан бошқа Робб йўқ ку!

 

Қуръоний дуолар:

 

رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ.

Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин.

(Бақара сураси, 201 оят.)

 

رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا، وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

Роббимиз, устимиздан сабр тўккин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмларга қарши бизга нусрат бергин.

(Бақара сураси, 250 оят.)

 

رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا، رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا، رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ، وَاعْفُ عَنَّا، وَاغْفِرْ لَنَا، وَارْحَمْنَا، أَنْتَ مَوْلَانَا، فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин.

Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганинг каби, оғирликни бизга юкламагин.

Роббимиз, бизга қудратимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва бизга раҳм айла. Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, кофир қавм¬ларга қарши бизга нусрат бер.

(Бақара сураси, 286 оят.)

 

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا، وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً، إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ. رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ فِيهِ، إِنَّ اللهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَاد.

Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат туҳфа этгин. Албатта, Сенинг Ўзинг сертуҳфа Зотсан.

Роббимиз, албатта, Сен одамларни у ҳақида ҳеч шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.

(Оли Имрон сураси, 8–9 оятлар.)

 

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا، وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا، وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни мағфират қилгин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмларга қарши бизга нусрат бергин.

(Оли Имрон сураси, 147 оят.)

 

رَبَّنَا إِنَّكَ مَنْ تُدْخِلِ النَّارَ فَقَدْ أَخْزَيْتَهُ، وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ. رَبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِيًا يُنَادِي لِلْإِيمَانِ أَنْ آمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَآمَنَّا. رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا، وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا، وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ. رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَى رُسُلِكَ، وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ.

Роббимиз, албатта, Сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни расво қилибсан. Ва золимларга ҳеч қандай ёрдам берувчилар йўқ.

Роббимиз, биз «Роббингизга иймон келтиринг!» деб, иймонга чорлаётган нидо қилувчини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизни мағфират қилгин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда аброрлар билан бирга ўлдиргин.

Роббимиз, бизга Расулларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни расво қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан.

(Оли Имрон сураси, 192–194 оятлар.)

 

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ.

Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз.

(Аъроф сураси, 23 оят.)

 

عَلَى اللهِ تَوَكَّلْنَا، رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِلْقَوْمِ الظَّالِمِينَ. وَنَجِّنَا بِرَحْمَتِكَ مِنَ الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

Аллоҳгагина таваккул қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин.

(Юнус сураси, 85–86 оятлар.)

 

رَبِّ اجْعَلْنَا مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ. رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِوَالِدَيْنَا وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ.

Роббим! Бизни ва зурриётимизни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуо¬ни қабул этгин.

Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган кунда бизни, ота-онамизни ва мўминларни мағфират айлагин.

(Иброҳим сураси, 40–41 оятлар.)

 

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ، وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا.

Роббимиз, Ўзинг бизга жуфтларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил.

(Фурқон сураси, 74 оят.)

 

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ، وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا، رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ.

Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда ғилли ғаш қўймагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатли ва жуда ҳам раҳмлисан.

(Ҳашр сураси, 10 оят.)

 

Хотима – салавотлар:

 

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ.

Аллоҳим! Иброҳимга салавот йўллаганингдек, банданг ва Расулинг Муҳаммадга ҳам салавот йўллагин. Иброҳим ва Иброҳимнинг аҳли­оиласига баракот берганингдек, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг аҳли оиласига ҳам баракот бергин.

 

وَصَلِّ اللَّهُمَّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا محُمَدٍّ، وَارْضَ عَنِ الصَّحَابَةِ أَجْمَعِينَ، وَعَنِ التَّابِعِينَ وَتَابِعِيهِمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ. وَالْحَمْدُ لِلَّه رَبِّ الْعَالَمِينَ.

Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга салавоту салом ва баракаларингни йўллагин ҳамда саҳобаларнинг барчаларидан, тобеъин ва уларга қиёматгача яхшилик билан эргашадиганлардан рози бўлгин. Оламлар Роббига ҳамдлар бўлсин!

 

 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид