A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аллоҳ билан нима ҳақида гаплашамиз?
PDF Босма E-mail

 

Аллоҳ билан нима ҳақида гаплашамиз?

 

Аллоҳ билан нима ҳақда гаплашамиз? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

“Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилгучи борми?” (Сура, оят?) дея марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганингиз ва ўргатганингиздир ”, дея марҳамат қилган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг оилалари ва асҳобларига саловату саломларимиз бўлсин. Улум-ул Қуръон уламолари Қуръони карим неча оятдан иборатлиги борасида турли фикрларни айтганлар. Кимлардир 6236 оятдан иборат деса, бошқалар 6666 та оят бор, деган. Бу фарқлиликнинг ўзига хос асоси бор. Биз Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг “Ат-тибён фи улум-ул Қуръон” китобидаги “Қуръон оятлари 6666 та”, дейилган фикрга кўра қуйидаги хулосани келтирмоқчимиз. Агар биз Қуръонни тиловат қилсак, Аллоҳ таоло ила қуйидаги мавзуларда суҳбат қилган бўламиз: Биринчи 1000 оятда Аллоҳ таолонинг буйруқларини тинглаймиз. Иккинчи 1000 оятда Аллоҳнинг қайтариқларини тинглаймиз. Учинчи 1000 оятда У зотнинг аҳли Исломга қилган ваъдаларини эшитамиз. Тўртинчи 1000 оятда Роббимизнинг ваъид (огоҳлантириш)ини тинглаймиз. Бешинчи 1000 оятда қиссалар, олдинги қавмларнинг хабарлари келади. Олтинчи 1000 оятда ибратли мисолларга гувоҳ бўламиз. 500 оятда эса ҳалол ва ҳаромнинг фарқини англаймиз. 100 оятдан, бекор қилинган ҳукмларнинг бекор қилувчисини билиб оламиз. 66 оятдан Роббимиз азза ва жалладан мағфират ва эҳтиёжларимизни қандай сўрашни, У зотни қандай зикр этиш кераклигини таълим оламиз. { هَذَا بَلَاغٌ لِلنَّاسِ وَلِيُنْذَرُوا بِهِ وَلِيَعْلَمُوا أَنَّمَا هُوَ إِلَهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ (52) } “Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир”, деган Зот нақадар улуғдир. Алҳамду лиллаҳ аъла кулли ҳал.

Салоҳиддин Қурбонов Ўрмонбек ўғли таржимаси.