A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Узтозлар йўлининг давомчилари
PDF Босма E-mail

 

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, халқимиз маънавиятини ривожлантириш ишларига катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов маънавиятни юксалтиришда ўтмиш маданий бойликларини чуқур ўрганиш, уларни тарғиб қилиш жуда муҳим эканини кўплаб маърузаларида таъкидлаб ўтганлар.

Тошкент вилоятининг Пискент тумани ўз тарихи ва маданиятига эга бўлган туманлардан биридир.

Бу туман ва унинг атрофидаги қишлоқлар тарихий манбаларда, яъниИлоқ тарихи”, “БобурномаваПискент тарихидан лавҳаларкитобларида тилга олинган. Шунинг учун Пискент туманидаги зиё масканлари ҳақида ва у ерда таълим олиб, ибратли ҳаётлари билан халқ ичида эъзозда бўлган маърифатли инсонлар ҳақида маълумот тўпладик.

 

Пискент туманида 1890-1910 йилларда бир нечта мадраса қурилиб, халққа илм-маърифат тарқатувчи зиё масканлари вазифасини бажариб келган. Шулар жумласидан: Мирхолиқбой мадрасаси (ҳозирКўзи ожизлар уйи”), Мирмўминбой мадрасаси (ҳозир ҳам мавжуд, мадраса ҳонақоси қайта қурилган), Мулла Юсуф домла мадрасаси (олдин 3-сон мактаб, ҳозир бўш турибди), Беглар беги мадрасаси (ҳозир қабристон қоровулхонаси), Қорихона мадрасаси (айвони мавжуд, Сўгалли ота қабристонининг Бўрихон ота хилхонаси), Ҳасти Бузрук мадрасаси (бузилиб кетган, ўрнига маҳалла масжиди қурилган, мезанаси мавжуд, ҳозир фойдаланилмайди), Мулла Бўта Қози мадрасаси (ҳозирМулла Бўта Қозижомеъ масжиди, тўлиқ сақланиб қолган).

Юқорида тилга олинган мадрасалардан у ерда таълим олиб, мураттаб, муважжад қорилик даражасига етган ва эл-юрт хизматида бўлган ўз замонасининг маърифатли инсонлари етишиб чиққан. ХХ асрда санаб ўтилган мадрасаларда таълим олган Пискент туманида яшаган қорилар: Баҳодирхон қори домла, Абдумажид қори домла, Олимжон қори домла, Норинбой қори, Тўражон тўра қори, Маннонхон қори, Хофиз қори, Чирпўлат қори, Худойберди булбул қори, Абдукарим қори, Абдусаттор қори ва бошқалар (номларини аниқлаш имкони бўлмаган қори-домлаларни Аллоҳ раҳматига олсин).

Пискент тумани Муротали қишлоғида 1903 йилда Эшонқул (Ашир) ўғли Мулла Бўта Қози томонидан қурилган мадраса 1927 йилларгача фаолият юритган. Ушбу мадрасада таълим берган ва таълим олган қорилар хусусида маълумот беришдан мақсад, туманимиз халқига, айниқса ёшларимизга аждодлари қандай мўътабар зотлар эканини билдириш бўлса, истагимиз улардан ибрат олишдир.

Эшонқул (Ашир) ўғли Мулла Бўта Қози қишлоқ аҳолисини зиёли қилиш мақсадида ўзи қурдирган мадрасаси учун бошқа вилоятлардан муддарислар ҳам таклиф қилган ва мударрисларнинг баъзилари қишлоқда яшаб қолган.

Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қори

(1884-1978 й.)

Андижон шаҳрида туғилган Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қорини (1884-1978) Эшонқул ўғли Бўта Муротали қишлоғига таклиф қилган. У мадрасада Қуръони Карим қироатидан таълим берган. Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қорининг Худойберди булбул қори ва бошқа шогирдлари  халқ орасида ном чиқарган етук қори-домлалар бўлиб етишган. 1927 йилда маърифатпарвар, халқпарвар, элу юртга фойдаси тегувчи шахсларга нисбатан ноўрин айблов билан қатағонга учраганлар қаторида у ҳам бор эди. Яшаш жойидан 50 км узоқликка сургун қилинган ва шу сабаб Хўжанд шаҳрида оиласидан айро ҳолда 1945 йилгача яшаган. 1945 йилда Муротали қишлоғига келган Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қори яна таъқиб қилинган ва 1956 йил Хўжанд шаҳрига қайтиб кетган, тахминан 1978 йилгача шаҳар марказидаги “Пайшанба” жомеъ масжидида имом-хатиб ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 1978 йилда хасталаниб қолганидан кейин, хоҳишига мувофиқ иккита ўғли ва невара куёви Муротали қишлоғига олиб келишган. Шу йили 94 ёшда вафот этган ва Муротали қишлоғидаги “Хўжан хўжа” қабристонига дафн этилган.

Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қорининг фарзандлари: Абдураҳмонов Комилжон (1925-2002), Абдураҳмонов Эминжон (1930-2012), Абдураҳмонова Файзихон (1933), Абдураҳмонова Мунисхон 1940 йилда туғилган.

Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қорининг шогирдлари ҳақида ҳам қуйидаги маълумотларни тўпладик. Уларнинг ёшларимизга ибрат бўлишини хоҳлар эдик.

Абдуллаев Чинпўлат қори

(1902-1999)

Абдуллаев Чинпўлат қори 1902 йил Тошкент вилояти, Пискент тумани Култепа қишлоғида туғилган. Бошланғич таълимни Муротали қишлоғидаги Мулла Бўта Қози мадрасасида олган ва ўқишни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур даҳасидаги мадрасада  давом этдирган. Мадрасага Қашқардан Оқ Эшон қори келганларидан кейин у кишининг маслаҳатлари ва ўгитларига амал қилиб, мураттаб, муважжад қорилик даражасига етган. Умри давомида 1953-1957 йиллар колхоз раиси, 1958-1962 йиллар ферма мудири ва бошқа ловозимларда хизмат қилган. 1995 йилда Шуҳрат медали ва бошқа мукофотлар  билан тақдирланган.

ФарзандлариЛутфинисо 1934 (в.э. 2009) йил, Турғунбой 1939 (в.э. 2010) йил, Қўчқор 1944 йил, Меҳринисо1947 йил, Хуринисо 1949 йил, Нуринисо 1953 йил, Ихтибор 1955 йил, Мўътабар 1958 йилда туғилган. Ҳозирги кунда фарзандлари ва неваралари турли соҳаларда фаолият юритиб, юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилиб келмоқдалар.

1971 йилда нафақага чиққан. Вафотигача эл-юрт хизмати ва эъзозида бўлган Абдуллаев Чинпўлат қори 1999 йил 97 ёшда вафот этган. Бобо Ғозий Турк-Тўғон қабристонига дафн этилган.

Маткарим ўғли Худойберди булбул қори

(1895-1988)

Маткарим ўғли Худойберди булбул қори 1895 йил Тошкент вилояти, Бўка тумани, Қорақўйли қишлоғида туғилган. Таълимни қўшни Муротали қишлоғидаги Мулла Бўта Қози мадрасасида олган. 1927 йилларда маърифатпарвар, халқпарвар, элу юртга фойдаси тегувчи шахсларга нисбатан ноўрин айблов билан қатағонга учраганлар қаторида у ҳам бор эди. 1927-1940 йиллар Тожикистон ССР, Ёнтоқ райони, Авузкент  қишлоғида таъқибда яшаган. 1940-1945 йиллар “қурилиш батальонида” ишлаган. 1945 йилда Бўка тумани, Равот қишлоғининг Қўқоновул маҳалласига қўчиб келган ва колхозда оддий колхозчи бўлиб ишлаган. 1967 йилда Бўка тумани Қорақўйли қишлоғига қайтган. Худойберди булбул қори қаерда яшашларидан қатъий назар халқ хизматида ва эъзозида бўлиб, илм-маърифат тарқатган. Пискент шаҳрида бўлиб ўтган қорилар анжуманидаги илк иштирокида Маткарим ўғли Худойберди қорига “Булбул қори” деб ном беришган, халқ орасида шу ном билан шуҳрат топган.

Фарзандлари Худойбердиев Насриддин маҳсум (марҳум), Худойбердиева Хайриниса (1933-2011), Худойбердиева Шарофат (1934-2013), Худойбердиева Жанғишой (марҳума), Худойбердиева Каромат (1939 йил туғилган), Худойбердиев Зайниддин (1940 йилда туғилган), Худойбердиев Фахриддин (1951-1984), Маткаримова Бахриниса (1953 йилда туғилган), Маткаримова Савриниса (1955 йилда туғилган), Маткаримов Бахтиёр (1955 йилда туғилган), Маткаримова Лутфиниса (1960 йилда туғилган), Маткаримов Ҳаётулла (1962 йилда туғилган).

Худойберди булбул қори 1988 йил 30 январь куни вафот этган ва Ғоиб отақабристонига дафн этилган.

Абдусаттор қори

(тах. XIX аср охири-XX ўрталари)

Абдусаттор қори XIX аср охирларида Тошкент вилояти, Бўка тумани, Қорақўйли қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Таълимни қўшни Муротали қишлоғидаги Мулла Бўта Қози мадрасасида олган ва мураттаб, муважжад қорилик даражасига етган. Тахминан 1920 йилда маърифатпарвар, халқпарвар, элу-юртга фойдаси тегувчи шахсларга нисбатан ноўрин айблов билан қатағонга учраган. Абдусаттор қори умри давомида қишлоқда тегирмончилик қилган ва халқ хизматида бўлган. Абдусаттор қорининг катта акаси Саидмуҳаммад домла қатағон йилларида Тошкентга қочиб кетган ва Госпитальний бозори яқинидаги Паровозний-5 уйда (ҳозирги Сулаймонова кўчаси) яшаган. Ҳозирда неваралари ҳаёт. Абдусаттор қорининг иккинчи акаси Абдусамадхон домла ҳам Муротали қишлоғидаги Мулла Бўта Қози мадрасасида таълим олган. У ҳам қатағонга учраган.

Абдусаттор қори бефарзанд бўлган, шунинг учун у ҳақда маълумотлар жуда кам тўпланди. XX аср ўрталарида Қорақўйли қишлоғида вафот этган, “Ғоиб отақабристонига дафн этилган.

Мустақиллик йилларида миллий ва диний қадриятларимиз тикланди. Бу фикримизнинг далили сифатида биз юқорида тилга олган, Пискент туманида яшаб, эл эъзозида бўлган қори-домлаларимизнинг анъаналарини давом эттираётган авлод вояга етганини таъкидлаш мумкин: Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Алимжонов Азимжон қори, Пискент туманидаги “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Зиёуддин Бегматов Бўка туманидаги масжидлардан бирида имом-хатиб вазифасида ишлаб келмоқдалар.

1. “Илоқ тарихи”. Монография, Алишер Навоий номидаги кутубхона нашриёти, Т., 2005.

2. “Бобурнома”. В.Раҳмонов, К.Муллахўжаева табдили. “Ўқитувчи” МИУ, Т., 2008.

3. Маматқулов А. “Пискент тарихидан лавҳалар”. 2-қисм. “Мумтоз сўз” нашриёти. 2012.

4. Қосимов Халил. Пискент шаҳрида 1955 йилда туғилган. Меҳнат фаҳрийси. Баённома №1.

5. Муҳаммадамин Насриев. Мулла Бўта Қози мажмуаси – зиё маскани. Имом ал-Бухорий сабоқлари. 3-сон. 2009.

6. Султонов Сайдулла. 1948 йил туғилган. Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қорининг набира куёви. Баённома №1.

7. Комилова Саодат 1950 йилда туғилган. Ҳожимуҳаммад ўғли Абдураҳмон қори набираси. Баённома №2.

8. Чинпўлат қизи Хуринисо. 1949 йил туғилган. Абдуллаев Чинпўлат қорининг қизи. Баённома №1.

9. Эрназаров Суннатулло. 1977 йил туғилган. Абдуллаев Чинпўлат қорининг шогирди. “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби. Баённома №2.

10. Нурматов Акром. 1970 йил туғилган. “Қорақўйли” жоме масжиди имом-хатиби. Баённома №1.

11. Маткаримов Бахтиёр.1955 йилда туғилган. Маткарим ўғли Худойберди булбул қорининг ўғли. Баённома №2.

12. Ғуломов Олимхўжа. 1932 йилда туғилган. Муротали қишлоғининг зиёли кексаларидан.

Пискент тумани  бош имом-хатиби в.в.б:

Зайнилобиддинхон Қудратов.