A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қалбга хотиржамлик берувчи 6 оят
PDF Босма E-mail

 

 

Қалбга хотиржамлик берувчи 6 оят

Қалб хотиржамлигисиз бахт-саодатга эришиш мушкул. Токи киши ғам-қайғу, ташвиш ва ваҳимада юрар экан, нотинч қалби осойишталикни истайди. Жадаллашиб бораётган бугунги кун ҳаётимизда кўплаб муаммою кечинмаларга дуч келамиз. Бутун фикру хаёлимиз ташвишларга кўмилгани сабаб, худди тоза ҳаво сингари тинчлик-хотиржамликка эҳтиёж сезамиз. Араб тилидаги «сакина» сўзи «сакана» феълидан олинган бўлиб, тинчлик, осойишталик, хотиржамлик, сокинлик маъноларини билдиради. Истилоҳдаги маъноси эса иймони комил бандага Аллоҳ таолонинг марҳамати ўлароқ бериладиган қалб хотиржамлигидир. Бунинг натижасида банда ўз эътиқодини мустаҳкамлашга интилади. Ҳар кимнинг қалб сокинлиги ҳар хил ҳолатга кўрадир. Кимдир моддий жиҳатдан мустақил бўлганида, яна кимдир муайян ижтимоий мавқега эга бўлганида. Аммо хотиржамлик – ички руҳий ҳолатдир. Кимдир озроғи билан бахтиёр бўлса, кимгадир эса қанча бўлса, шунча кам. Чин кўнгил осойишталигига эса фақат Аллоҳ таолога юзланиш билан етишилади. Шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаёт кечириб, хотиржамликка эришиш мумкин. Аллоҳнинг марҳамати шунчалар кенгки, одамзотни ҳам руҳий, ҳам жисмоний фойда бўлган нарсаларга тарғиб қилди. Қалбингиздаги кечинмаларнинг барчасини, ҳаттоки энг махфий сирларни ҳам ягона Аллоҳгина билгувчидир. Кўнгилнинг нимадан хасталигию, давоси нимада экани ҳам ёлғиз Ўзигагина аён. Ахир шу қалбнинг яратгувчиси У бўлгач, яна кимга илтижо қиламиз? Аллоҳ таоло Қуръонда: «Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Ё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» деб марҳамат қилган (Раъд сураси, 28-оят). Кўнгил хотиржамлиги Аллоҳнинг зикри ила бошланади. Чунки Аллоҳнинг зикри – икки дунё саодатига элтувчи воситадир. Қалбнинг давоси – муқаддас Қуръондир. Қуръон қироатида бардавом бўлгувчи кишининг руҳи ва танаси шифо топади. Аллоҳ таоло Қуръоннинг Фуссилат сураси, 44-оятида: «… “У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир…”» дея марҳамат қилган. Қуръон мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати сифатида нозил бўлган. Уни қироат қилувчи банда Аллоҳга янада яқинлашиб, итоатида руҳининг осойишталигини топади, кўнгли юмшайди, иймони мустаҳкамланади. Токи банда Аллоҳга таваккулда экан, оятларини ўқиб, уларга амал қилишга интиларкан унга на ташвиш ва на хафагарчиликлар яқинлаша олмас. Ислом уламолари Қуръонда сакина ҳақидаги бир неча оятларни келтириб, уларни доимий ўқиб юриш банданинг умри ҳамда кўнгил хотиржамлигини таъминлайди, дейдилар. 1. Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси сизларга Роббингиздан сандиқ келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Хорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга белги бор», деди (Бақара сураси, 248-оят) . 2. «Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша, кофирларнинг жазосидир», (Тавба сураси, 26-оят). 3. «Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан”, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир» (Тавба сураси, 40-оят). 4. «У, иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир» (Фатҳ сураси, 4-оят). 5. «Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофотлади» (Фатҳ сураси, 18-оят). 6. «Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида «ҳамийят»ни, «жоҳилият ҳамийяти»ни жойлаганларида, Аллоҳ ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир» (Фатҳ сураси, 26-оят).

Islam-today.ru