A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
АҲЛИ ҚУРЪОН БЎЛАЙЛИК
PDF Босма E-mail

АҲЛИ ҚУРЪОН БЎЛАЙЛИК

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Салаф солиҳ уламоларимиз Қуръон аҳлининг ахлоқи, одоби ҳақида ёзиб қолдирган китобларни мутолаа қилар эканмиз, ичимизда бу юксак мартабага доғ туширмаслик ҳисси уйғонади, негаки  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида аҳли Қуръонлар “Умматнинг энг шарафлиси”, “Аллоҳнинг аҳли, хослари”, дея улуғланган. Шояд, бу одобларнинг бир қанчаси ҳозирги кунимизга келиб турли хил видео лавҳалар ёки бирор оммавий ахборот воситаси орқали ёш Қуръон аҳлларига етиб борган бўлса!

Ибн Қутайба раҳматуллоҳи алайҳи “Уюнул ахбор” китобида Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилади: “Қуръон ўқигувчилар уч тоифадир. Бир тоифа бор, Қуръонга,  шаҳардан-шаҳарга ташиб, инсонлар билан айрибошлаш учун қўлланиладиган “Товар”дек муносабат қиладилар. Бир тоифа одамлар эса унинг ҳарфларини ёдлайди-ю, у белгилаган чегараларни бузадилар, у ила амалдорларнинг эътиборини тортмоқчи бўладилар, оддий халққа нисбатан такаббурлик қиладилар. Аллоҳ сақласин, бундайлар орамизда кўп учрамоқда! Яна бир тоифа қорилар бор, улар Қуръонни касал қалбларга даволигини ҳис қилиб, дорини ярани топиб қўйгандек тиловат қиладилар. Бундай зотлар тунларни хушуъни либос, маҳзунликни сарпо қилиб, кўзёш-ла бедор ўтказадиларки, меҳробда тоғ каби қотгандек “хилват чопони”га ўраниб оладилар. Аллоҳ шулар сабабли ёмғир ёғдиради, нусрат ато қилади, балоларни аритади. Неажабки, бундайин зотлар орамизда Қизил ёқутдан-да оздир”, деганлар.

Шубҳасиз, юқорида айтилган тавсиф бизнингзамонимизга атаб айтилгандек, негаки, биз ўзимиз Қуръонга бепарво, ҳар турли мусиқа ва ажабтовур  сариқ чақага ҳам арзимайдиган нарсаларни Аллоҳнинг  кўрсатмаларидан устун кўрадиган фарзандларни шаклланишига сабаб бўлиб қолмоқдамиз.

Набавий ҳидоят Қуръон аҳлининг одоби дея номлаётганимизни гўзал тарзда тузиб бердики, Уни таълим олиш, тиловат қилиш йўллари ҳадисишариф ва саҳобаларнинг ҳикматли иборалари ила такомиллашади. Яъни қорилар Қуръонга қандай муносабатда бўлишни, жамиятдагилар билан қандай алоқада, қандай йўсинда муомала қилишни, юқорида айтилган ҳадиси шарифлар ва саҳобийрозияллоҳу анҳумларнинг ҳаётларидан ўрганадилар.

Қуръонни ўрганишдаги одоблардан бирини қуйидаги, Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Сунан”ларида келтирган ҳадисдан топамиз. Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳи анҳу: “Биз Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганимизда, эндигина балоғат ёшига қадам қўяётган эдик. (У зотдан) иймонни таълим олдик, кейин эса Қуръонни таълим олиб иймонимиз зиёдалашди”, дейдилар (яъни Қуръон аҳли авваламбор диннинг моҳиятини англамоғи керак экан).

Одоблардан яна бири, Қуръонни холис Аллоҳ учун тиловат этиб, унга амал қилишдир. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўрганиб Аллоҳдан сўрангиз, Уни ўрганиб Аллоҳдан дунёни сўрагувчи қавмдан олдин. Негаки, Қуръонни уч тоифа одам таълим олади: бир киши у ила мақтанади, бир киши ундан (нон) ейишни талаб қилади, (яна) бири Уни Аллоҳ учун ўқийди. Ихлос қачонки дунёга алоқадорлик ва ҳою ҳавас кирларидан холи бўлсагина ҳақиқий бўлади”,- дедилар.

Тиловат этганда қалб хушуъда, ақл тадаббурда бўлиши ҳам Қуръонни таълим олиш одобларидандир. Мақсад, нафс Унинг мазмунидан ўзига етарли хулоса чиқариб, ундан кўзланган мақсад-ғаразлар кўз ўнгида гавдлансин. Бу борада келган хабарлар очиқ-ойдин ва машҳурдир. Имом Насаий ва Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳлар Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир оятни тонг отгунча такрорлаб чиқдилар, у қуйидаги: «Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар  Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан », ояти эди.

Моида 118 оят

Ибод ибн Ҳамза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Асмо бинти Сиддиқ розияллоҳу анҳумонинг ҳузурларига кирдим, у зот:

}فَمَنَّ اللهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ {

“Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади” (Тур сураси, 27-оят)ни тиловат қилаётган эди. Унинг ҳузурида (бир оз) турдим, у зот у оятни такрорлаб, дуо қила бошладилар. Анча вақт ўтди, мен бозорга бориб, харажатларимни қилдим, кейин қайтиб келдим. У

“сурани охирига етказиб олай” дейдиганларнинг ҳиммати кўтара оладиган ҳолат бўлмаса керак!).

Қуръонни кеча-ю кундуз тиловат қилишга одатланиш, қолаверса, буни мажбуриятдек қараб, унутиб қўйишдан ҳазир бўлиш ҳам Қуръон ёдлаш одобига киради. Али ибн Абу толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши шундай деган эдилар: “Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръон ўқишларига жанобат (ҳукмий бетаҳоратлик)дан бошқа ҳеч нарса тўсқинлик қилмас эди”.

Имом Бухорий ва Муслимлар Абу Мусо Ашаърий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни қаттиқ муҳаббат билан тутинглар, Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, У тушовдаги туядан ҳам қочоқроқдир”, дедилар. Зеро, бирор оят ёки сурани унутиб юборишлик катта гуноҳдир. Имом Абу Довуд ўзларининг “Сунан”ларида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ажр (савоб)лари менга кўрсатилди, ҳатто масжиддан киши чиқариб ташлаган (чўп) чиқиндиники ҳам ва умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди, Қуръондан бирор сура ёки оятни (ёд) олиб сўнг унутиб юборишдан кўра катта гуноҳни кўрмадим”, дедилар.

Нафс тарбиясига доир Қуръон ҳаққи-ҳурмати хулқланиб, қатъий тутиш керак бўладиган бир неча одоблар бор. Ҳамчунон салаф (олдин яшаб ўтган) уламоларимиз  бу борадаги китобларни қаторлатиб ёзиб, баён қилиб кетганлар. Китоб битишда, мавзуга алоқадор, Қуръон аҳлига зарур бўлган, амалий-назарий, тарбиявий маълумотларни келтиришга жуда ҳарис бўлганлар.

Шак-шубҳасиз Ҳофиз, Муҳаддис Имом Абу Бакр Ожуррийга бу мавзуда китоб битишликнинг байроғини берсак, бўлади. Негаки, у киши ёзган “Ахлоқи аҳли Қуръон” китоби одоб-ахлоқ борасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Яна айтиш мумкинки, у зотдан кейин бу мавзуда китоб ёзган уламолар у кишининг услубига қарамдирлар.

Имом Ожуррий китобларини бир неча қисмга бўлиб, Қуръон аҳлига зарур ахлоқларни бир тартибда келтириш мақсадида, “Тўртинчи боб”ни тузганлар. Ҳақиқатан, бирор зарур, гўзал ва ижобий, юксак ахлоқларни қолдириб кетмаганлар ва (ўқувчини) уларни ўзига сингдиришга чорлаганлар. Бу бобда келтирилган насиҳатларни ўқиш билан бирга бешинчи бобда “Қуръонни Аллоҳдан бошқани кўзлаб ўқиган кишининг ахлоқи” деган ном билан келтирилган тасвирлар билан танишиш давомида бизга равшанлашадики, Ожуррий Қуръон аҳлига энг хавфли деб билгани, “замоннинг фасоди ва аҳли замоннинг бузулиб кетишлиги” экан. Шунинг учун, бизга тилни ўзидагина эмас, балки Қуръонни ҳаракатга келтириб, бошқа аъзоларимизни ҳам амалга чорлайдиган тарзда тиловат қилишимизни тавсия қилиб, қуйидагиларни баён қиладилар:

“Энг аввало, Қори еб-ичиш, кийиниш ва маскан борасида диёнат-ла йўл тутиб, ичию ташида Аллоҳдан тақво қилиб юришлиги керак бўлади. Қуръон ҳофизи, замоннинг бузуқлиги-ю атрофидагиларнинг ножўя ҳаракатларидан воқиф бўлиб, уларни диннинг буйруқлари асосида огоҳликка чақиради, диннинг моҳиятига уларнинг эътиборини қаратади, фасод ишларни тўғрилашга ҳаракат қилади, тилини тийиб, гапини топиб гапиради. Агар гапириш ўринли деб билса, илм билан гапиради. Агар сукутни лойиқ топса, илм-ла сукут қилади. Кераксиз нарсаларга муккасидан кетиб қолмайди. Тилидан, душманидан қўрққанидан кўра кўпроқ хавотирда бўлади. Душманни ёмонлигидан омон бўлиш учун қафасда тутгандек, ёмонлиги ва оқибати зараркелтиришидан сақланиш учун тилини тийиб юради.

Кам кулади, ҳақиқатга яқин бирор нарсага дуч келса, табассум қилади. Ҳазил-ҳузулга берилиб кетишнинг олдини олиб, мазах қилишни кариҳ кўради (ёқтирмайди) ва (бирор нарса борасида) ҳазил қилса ҳам ҳаққа мувофиқроғи билан ҳазил қилади.

Очиқ юзли, суҳбати ёқимли бўлади, ўзида бор сифатлар билан мақтанмайди, ўзида йўғи билан айниқса! Нафсининг Аллоҳни ғазабини келтирадиган нарсаларни тусаб қолишидан огоҳ бўлади.

Бирор кишини ғийбат қилмайди, ҳақорат қилмайди, ҳеч кимни сўкмайди, (бирор кишини) мусибати сабабли қувонмайди ҳам. Бировларга  зулм қилмайди, ютуқларига ҳасад қилмайди. Ноҳақ улар ҳақида ёмон гумон қилишдан ўзини сақлайди. Майли илмига ҳавас қилсин, ақлни ишлатиб гумон қилсин! Инсонлардаги камчиликни билса, гапирсин, (бўлмаса йўқ).

Ўзига аён ҳақиқатдан илм билан (ўринли деб билса) сукут қилади. Ҳусни хулқ борасида “Қуръон”, “Суннат” ва “Фиқҳ”ни дастёр тутади.

Қуръон тиловатидан мақсад: бир сурани тугатиб олишдан олийроқ бўлиши даркор. Қуръонни у ила хулқланиш учун варақлайди. Аллоҳ унга фарз қилган ишларни жаҳолат билан адо қилишни ўзига раво кўрмайди. Ҳар бир яхши ишга илм ва фиқҳ билан ёндашади. Қуръонни сергак ақл ва фаҳм билан таълим олади. Ҳиммати Аллоҳ буюрган ишларни онгли бажариш ва қайтариқларидан онгли қайтиш бўлади. “Қачон сура тугаркин”, эмас!

Қуръонга бўлган ҳиммати:

1.“Қачон Аллоҳдан бошқадан беҳожат бўламан?”

2.“Қачон Аллоҳдан қўрқадиганлардан бўламан?”

3.“Қачон жаннат умидворларидан бўламан?”

4.“Қачон дунёдан воз кечиб, охиратга рағбат қилман?

5.“Қачон гуноҳларимга тавба қиламан?

6.“Қачон бу узлуксиз келаётган неъматларни ҳис қилиб, шукрини адо эт.ман?”

7.“Қачон Аллоҳнинг хитобини англаб, тиловат қилаётганларимни тушун.б етаман?”

8.“Қачон нафсим истаган нарсалардан ғолиб келаман?”

9. “Қачон Аллоҳ учун ҳақиқий саъй-ҳаракат қиламан?”

10.“Қачон тилимни тийишнинг уддасидан чиқаман?”

11.“Қачон ўзимга оро беришни бас қилиб, фаржимни тияман?”

12.“Қачон Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилишга мушарраф бўламан?”

13.“Қачон айбларим билан машғул бўламан?”

14.“Қачон ножўя ишларимни тузатаман?”

15.“Қачон ўзим билан ҳисоблашаман?”

16.“Қачон қайтар куним учун тайёргарлик кўраман?”

17.“Қачон Аллоҳдан рози бўламан?”

18.“Қачон Аллоҳга қатъий ишонаман?”

19.“Қачон Қуръондаги зажр (огоҳлантириш)лардан насиҳат оламан?”

20.“Қачон Аллоҳнинг ёди ила бошқаларни ёдлашни тарк этаман?”

21.“Қачон Аллоҳ яхши кўрганини яхши кўриб, ғазаб қилганга ғазаб қиламан?”

22.“Қачон Аллоҳ учун насиҳат қиламан?”

23.“Қачон (бекорчи) орзуларимни камайтираман?”

24.“Ажалим  номаълум бўлса, қачон вафот топар куним учун тайёргарлик кўраман?”

25.“Қачон қабримни обод этаман?”

26.“Қачон ўлим ва унинг шиддати ҳақида ўйлайман?”

27.“Қачон Роббим билан ёлғиз қолиш ҳақида ўйлайман?”

28.“Қачон оқибатим қандоқ бўлиши ҳақида ўйлайман?”

29.“Роббим олови шиддатли, таги чуқур, ости узоқ, аҳли ўлмас, гаплари эътиборга олинмайдиган, кўзёшларига раҳм қилинмайдиган дўзахдан огоҳ этган бўлса,  қачон огоҳ тортаман?” деган саволларга жавоб излашда бўлади!

Имом Ожуррий, яна шу услубда, “дунё қорилари” ва уларнинг камчиликлари ҳақида гапларини давом эттирадилар. Қуръон аҳлига номуносиб сифатларга эътибор қаратадилар, масалан, улардан шундоқ зоҳир бўлиб турадиганларини санаб, айтадилар: “Аллоҳнинг китобига кўз югуртирадилар-у, унинг чегараларини бузадилар. Қуръонни у ила бойларга ялтоқланадиган савдо воситасидек фараз қиладилар. Довруғим амалдору подишоҳларга етиб борсин, деб ўзининг “чиройли овоз соҳиби”, “ҳифзи кучли (зеҳни ўткир)”лиги билан фахрланади. Шу билан Имом Ожурий ўзларининг Қуръон аҳлига бағишлаб, уларнинг яхши сифатлари билан бирга уларнинг зидди бўлган бадхулқликларни жамлаган тарбиявий сатрларини тугалладилар.

إن سطوة الإعلام وأثره البالغ على الفكر والسلوك يفرض على دور القرآن والجمعيات الأهلية لتحفيظ كتاب الله استدعاء منظومة كهذه تأمينًا للسير على نهج السلف في الجمع بين الرواية والدراية، وبين العلم والعمل.

Сир эмаски, бу борада  обрў-мансаб, довруғи кенг тарқаганлик уларни алдаб қўймаган, балки Қуръоннинг улуғлиги билан тўйиниб, султонларуобрўдан юз ўгирган машҳур қорилар ва қироат устозларидан нафс тарбиясига доир кўплаб асарлар қолган.

Энг кишини ранжитадиган нарса, “машҳур  зотлар”нинг тиловатдан кўзланган асл мақсаддан четлашиб, овозни куйга солишдан уёғига ўтмасликларидир. Қуръонни гўзал овозу оҳангга солиб тиловат қиладилар, лекин ундан ахлоқий, тарбиявий озуқа олиб, унинг чегарасидан чиқмасликка ҳаракат қилишда камчиликка йўл қўядилар.

Қуръоннинг ўзига хослиги, чиройли овоздашунчаки тиловат қилиб қўйишлик эмас, албатта. Балки булар билан бир қаторда нафс тарбияси, Аллоҳга итоатда бўлишлик ва Аллоҳ юборган рисолат булоғидан тўйинган амалиётдир.

Ҳар бир Қуръон аҳлига энг зарур бўлган нарса, фақат чиройли овоз ҳамда тиловат қоидаларига мос ўқишгагина эътиборни чеклаб қўймасдан, Уни тадаббур қилиб, Аллоҳнинг каломи эканини ҳис этиб қироат қилмоқликдир. Зеро, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло:

}اللهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُتَشَابِهًا مَثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَىٰ ذِكْرِ اللهِ ۚ ذَٰلِكَ هُدَى اللهِ يَهْدِي بِهِ مَنْ يَشَاءُ] {الزمر من الآية:23]

“Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилур. Кимни Аллоҳ залолатига кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ”, дея марҳамат қилади.

(Зумар 23 оят)

Албатта, бу ояти каримада зикр қилинган сифатлар катта ютуқ, катта мақомдирки, Қуръонга қулоқ тутишликка, уни тиловат қилиб қалбда хушуъ билан Аллоҳ китобида нозил этган маънолар ила нафсоний қусурлардан покланишга чорлайди.

Мана шу нарса Қуръон тиловатининг асл ўзагидир.

Қуръон аҳлининг энг олий мақсадидир.

Салоҳиддин Ўрмонбек ўғли

таржимаси.

Муҳаррир: Г.А.