A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ ЯКУНИГА ЕТДИ
PDF Босма E-mail

XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ ЯКУНИГА ЕТДИ

Жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус Ислом билим юртлари, ҳамда Тошкент Ислом университети талабалари ўртасида Қорилар мусобақаси кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Бу галги мусобақа ҳар йилгидан ҳам кўтаринки руҳда ўтди ва унда жами 27 та иштирокчи қатнашди.
Анжуман Давлат мадҳияси билан очилди. Қуръон тиловатидан кейин эл-юрт ҳаққига эзгу дуолар қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари дуо сўнгидан кириш сўзи қилиб, ушбу мусобақаниннг аҳамияти, унинг азиз халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида тўхталди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарияти тарафидан турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар алоҳида эсга олиниб, келажакада юртимизда ўтказиладиган Қуръон мусобақаларини халқаро миқёсга олиб чиқиш ниятлари ҳам борлигини таъкидлаб ўтди.
Мустақиллик йилларида анъанага айланган бу қутлуғ тадбир халқимизнинг Қуръонга бўлган муҳаббатини ошириш баробарида кишиларимиз ўртасида меҳр-муҳаббат ва ўзаро тотувлик руҳини таратиб, ижтимоий бирдамлик ришталарини мустаҳкамлаб келмоқда.
Мусобақа Vakillik.uz, Mehrob.uz, Kamolon.uz ва Quran.uz сайтларининг фейсбукдаги саҳифаси орқали онлайн тарзда узатиб турилди. Улар орқали мусобақани 50.000дан зиёд томошабинлар кузатиб турдилар.
Мусобақада аввал ҳофизи Қуръонлар ва қориларнинг қироатлари, пешиндан сўнг ҳофиза қизлар ва қориялар қироатлари баҳоланди. Натижалар қуйидагича бўлди:

Ҳифиз йўналиши бўйича қатнашган қориларнинг ғолиблари:

Олий ўрин: Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Раҳмонберди Абдулазиз қори. Умумий балл ‒ 477.

1-ўрин: «Сайид Муҳиддин Маҳдум» мадрасаси талабаси Абдумаликов Сирожиддн қори. Умумий балл ‒ 475.5.
2-ўрин: «Кўкалдош» мадрасаси талабаси Абдумаликов Низомиддин қори. Умумий балл ‒ 467.5.
3-ўрин: «Мир Араб» мадрасаси талабаси Мирбобоев Мираббос, 463 балл билан.

Қироат йўналиши бўйича қатнашган қориларнинг ғолиблари:

1-ўрин: «Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Ҳомидов Муҳаммадюсуф. Умумий балл ‒ 473.
2-ўрин: «Муҳаммад ал-Беруний» ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Пирхонов Насибилло. Умумий ҳисоб 466,5 балл.
3-ўрин: «Мир Араб» ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Аҳмаджонов Қодирали, умумий ҳисобда 461 балл билан.

Аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада ҳифз йўналиши бўйича қатнашган қориялар бўйича;
1- ўрин: «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти толибаси Исоқжонова Муҳсина, умумий ҳисобда 469 балл билан;
2-ўрин: Тошкент Ислом Институти толибаси Нурматова Шоҳиста, умумий ҳисобда 434 балл олди;
3-ўрин: «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти толибаси Яҳъяева Шаҳноза. Умумий балл ‒ 423,5.

Аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада қироат йўналиши бўйича қатнашган қориялар бўйича:

Олий ўрин: Тошкент Ислом Институти толибаси Нажмиддинова Робия, умумий ҳисобда 413,5 балл олди.
1-ўрин: «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти толибаси Умаралиева Эъзозахон, умумий балл ‒ 409.
2-ўрин: «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти толибаси Ўринова Лутфия, умумий ҳисобда 407 балл.
3-ўрин: Тошкент Ислом университети толибаси Жалолиддинова Маҳфузахон умумий ҳисобда 352 балл билан.
Мусобақа сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансуров ғолибларга махсус шаҳодатнома ва фахрий ёрлиқлар ҳамда барча мусобақа иштирокчиларга эсдалик совғалар топширди.
Барча қори ва қорияларимизни ютуқлари билан қутлаймиз, Аллоҳ Ўзи муборак қилсин! Ушбу Қуръон байрами барчаларимизга муборак бўлсин! Бундай тадбирларнинг кўлами ва сифати янада зиёда, эл-юртимиз учун хайру баракаси мўл бўлсин!