A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ҳомилларининг ахлоқи (15-қисм)
PDF Босма E-mail

Қуръон ҳомилларининг ахлоқи (15-қисм)

(Давоми...)

Қуръон шифо ва раҳматдир

  1. Абдуллоҳ ибн Салима айтади: «Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)нинг олдига кирдим. Бас, у: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни Қуръон ўқишдан фақатгина жанобат тўсар – ёки тўхтатар[1] – эди», деб айтди».[2]
  2. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Жунуб ҳам, ҳайз кўрган ҳам Қуръондан бирор нарса ўқимайди», деганлар.[3]

Муҳаммад ибн Ҳусайн айтадилар: «Юқорида мен баён қилган нарсаларнинг барчаси Қуръон аҳли улар ила одобланиши ва уларга бепарво бўлмаслиги зарур бўлган нарсалар бўлиб, Қуръонни тиловат қилиб бўлганларидан сўнг ўз нафсларини шунга кўра ҳисобга тортишлари лозим. Улар агар нафслари Карамли Мавлолари даъват қилган фарзларни адо қилиш ва ҳаромлардан сақланишдан иборат бўлган У Зот уларнинг зиммаларига юклаган нарсаларни қабул қилаётганини билсалар, бунга муваффақ қилгани учун Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтадилар ҳамда шукр қиладилар. Агар нафслари Карамли Мавлолари чақирган нарсалардан юз ўгириб, унга кам эътибор бераётганини билсалар, Аллоҳга ўз камчиликлари учун истиғфор айтадилар, У Зотдан Қуръон аҳлига муносиб бўлмаган, Мавлолари улар учун рози бўлмаган ушбу ҳолатдан Ўзи рози бўладиган ҳолатга ўтказишини сўрайдилар. Зеро, У Зот илтижо қилган кишини ноумид қўймайди.

 

Кимнинг ҳолати мана шундоқ бўлса, барча ишларида Қуръон тиловатининг манфаатини топади ва Қуръоннинг баракотидан унга дунёю охиратда яхши кўрган ҳамма нарсалари муҳайё бўлади, иншааллоҳ».

  1. Қатода[4] айтади: «Бу Қуръон бирор киши билан бирга бўлса, албатта, унга бирор нарсани зиёда қилади ёки ундан камайтиради. Бу – Аллоҳ узил-кесил ажрим қилган ҳукмдир: «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас»[5].[6]
  2. Қатодадан Аллоҳ азза ва жалланинг «Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса фақат қийинчилик ила чиқадир», деган сўзи ҳақида қуйидагилар ривоят қилинади: «Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир»: пок юрт – мўмин киши. У Аллоҳнинг китобини эшитади, ёд олади, маҳкам тутади ва ундан фойда олади. У худди ёмғир ёғиб, ўсимлик чиқариб, набототлар билан қопланган мана бу ерга ўхшайди. «Нопок бўлгани эса фақат қийинчилик ила чиқадир». Яъни  ўта машаққат билан. Бу кофирнинг мисолидир. У Қуръонни эшитади, аммо уни англашга уринмайди, маҳкам тутмайди ва ундан фойда олмайди. У худди нопок ерга ўхшайди, унга ёмғир ёғади, аммо ўсимлик чиқармайди ва бирорта набототга эга бўлмайди».

 

(Давоми бор...)

 

 

[1] Ровийнинг шакки. Яъни  у ушбу икки сўздан бирини ишлатганлар, демоқчи.

[2] Бу ҳадисни тўрт сунан соҳиблари ривоят қилишган. Имом Термизий уни ҳасан саҳиҳ, деганлар.

[3] Бу ҳадиснинг санадида заифлик бор. Аммо у бошқа ривоятларнинг ёрдамида ҳасан даражасини олади. Тўртала мазҳабда ҳам ушбу ҳадисга амал қилинади. Фақат Имом Молик ҳайз кўрган аёлни истисно қилганлар.

[4] Саҳоба.

[5] Исро сураси, 82-оят.

[6] Ибн Жарир Табарий ўз тафсирида Қатодадан ривоят қилади. У мазкур оятнинг тафсирида шундай деган: «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз», яъни қачонки мўмин уни эшитса, ундан фойда олади, уни ёдлайди, ўзига сингдиради. «У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас» , яъни у Қуръондан фойда олмайди, уни ёдламайди, ўзига сингдирмайди.

 

Таржимон: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид