A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръондаги ўхшашликлар
PDF Босма E-mail

Қуръондаги ўхшашликлар

 

Юсуф сурасидаги “валамма” (ولمّا) ва “фаламма” (فلمّا) калималари ўртасидаги фарқ нимада?

Юсуф сурасида “валамма” (ولمّا) ва “фаламма” (فلمّا) калималари жами 19 та марта учрайди. Шулардан 6 таси “валамма” (ولمّا) калимаси, қолган 13 таси эса “фаламма” (فلمّا) калимасидир. Уларни қандай қилиб бир-биридан фарқлаб оламиз?

У иккисини ажратишнинг икки йўли мавжуд:

*биринчиси – ёдлаш орқали;

*иккинчиси – таҳлил қилиш орқали;

Биринчи усулда 6 та “валамма” (ولمّا) калимаси келган оятларни ёдлаб олиш керак. Булар:

 

1) ولمّا بلغ أشدّه

2)  ولمّا جهزهم بجهازهم

3)  ولمّا فتحوا متاعهم

4)  ولمّا فصلت العير

5)  ولما دخلوا من حيث أمرهم أبوهم

6) ولمّا دخلوا على يوسف

 

Қолганлари “фаламма” (فلمّا) калимаси бўлади.

 

Таҳлиллаш орқали

 

“Фа” ҳарфи тартиб ва кетма-кетликка далолат қилади. “Вов” ҳарфи эса мутлоқ кўпликни англатади.

“Фа” ҳарфи кетма-кетликка далолат қилган оятлар:

 

قَالُواْ لَئِنْ أَكَلَهُ الذِّئْبُ وَنَحْنُ عُصْبَةٌ إِنَّا إِذاً لَّخَاسِرُون  فَلَمَّا ذَهَبُواْ بِهِ وَأَجْمَعُواْ أَن يَجْعَلُوهُ فِي غَيَابَةِ الْجُبِّ وَأَوْحَيْنَا إِلَيْهِ لَتُنَبِّئَنَّهُم بِأَمْرِهِمْ هَـذَا وَهُمْ لاَ يَشْعُرُونَ

 

Бунда икки иш ўртасидаги замонда ҳеч қандай узилиш йўқ.

Худди шунингдек, Юсуф алайҳиссаломнинг Азизнинг хотини билан бўлган қиссасида Аллоҳ таоло шундай дейди.

 

وَإِنْ كَانَ قَمِيصُهُ قُدَّ مِنْ دُبُرٍ فَكَذَبَتْ وَهُوَ مِنَ الصَّادِقِين 27

فَلَمَّا رَأَى قَمِيصَهُ قُدَّ مِنْ دُبُرٍ قَالَ إِنَّهُ مِنْ كَيْدِكُنَّ إِنَّ كَيْدَكُنَّ عَظِيمٌ 28

 

“Фаламма” (فلمّا) калимаси келишига сабаб бу ерда ҳодисалар кетма-кет содир бўлмоқда, маконда юқорида зикр қилинган икки иш ўртасида узилиш, кечикиш бўлиш эҳтимоли йўқ.

Аммо “валамма” (ولمّا) калимаси келган оятларда ҳодисалар ўртасида бир неча йиллар ўтиб кетган бўлади. Мисол учун “У вояга етгач...” деб бошланадиган оят:

 

وَلَمَّا بَلَغَ أَشُدَّهُ آتَيْنَاهُ حُكْماً وَعِلْماً وَكَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ 22

 

Яна бир мисол: Юсуф алайҳиссаломнинг ака-укалари оталари билан гаплашиб, Мисрга – Юсуфнинг олдига сафар қилиб келишгунича орада бир неча муддат вақт ўтган.

 

وَلَمَّا دَخَلُوا مِنْ حَيْثُ أَمَرَهُمْ أَبُوهُمْ مَا كَانَ يُغْنِي عَنْهُمْ مِنَ اللَّهِ مِنْ شَيْءٍ إِلَّا حَاجَةً فِي نَفْسِ يَعْقُوبَ قَضَاهَا وَإِنَّهُ لَذُو عِلْمٍ لِمَا عَلَّمْنَاهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

 

Доктор Фозил Сомроий,

араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси