A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръоний жилвалар
PDF Босма E-mail

Қуръоний жилвалар

“Истамаъа лаҳу” (استمع له) ва “истамаъа илайҳи” (استمع إليه) ўртасидаги фарқ ҳақида гаплашсак.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ёдга олинг:

وَإِذا قُرِئَ القُرآنُ فَاستَمِعوا لَهُ وَأَنصِتوا لَعَلَّكُم تُرحَمونَ

«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз» (Аъроф сураси, 204-оят).

Дўстим мендан сўраб қолди: “Нима учун “фастамиъу лаҳу” (فاستمعوا له) дейилди, “фастамиъу илайҳи” (فاستمعوا إلي)эмас?”

Мен унга жавоб бердим: “Олимларимиз айтадиларки, Қуръонда “истамаъа” (استمع) феъли “лам” жар ҳарфи билан бирга келса(له), бунинг фақат эшитиш маъносининг ўзи эмас, балки унга ижобат қилиш, итоат қилиш, қабул қилиш каби маънолари ҳам англашилади. Қуйидаги оят ана шунга мисол бўлади:

 

وأنا اخترتك فاستمع لما يوحى

“Мен сени ихтиёр қилиб олдим. Ваҳий қилинадиган нарсага қулоқ ос” (Тоҳа сураси, 13-оят).

Яъни, қабул қил, ижобат қил ва итоат қил! Фақат эшитиш билан чегараланиб қолма!

“Истамаъа илайҳи” (استمع إليه) иборасига келсак, Қуръонда бу ибора фақатгина эшитишга нисбатан ишлатилади. Бунда ижобат қилиш, бўйсуниш шарт қилинмайди. Бунга мисол:

 

ومنهم من يستمع إليك

Улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор (Анъом сураси, 25-оят).

Кофирлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга фақат қулоқ тутадилар, ижобат қилмайдилар, “ила” (إلى) жар ҳарфи қабул йўқлигига ишора қилади. Шунинг учун оят давомида:

 

وَجعلنا على قلوبهم أكنة أن يفقهوه

“Биз уни фахмламасликлари учун қалбларига парда ва қулоқларига тўсиқ қилиб қўйдик", дейилган.

Аллоҳ таолонинг  فاستمعوا له деган ояти фақатгина “тингланг” эмас, “қабул қилинг”, “унга амал қилинг” каби маъноларни-да англатади.

Ё Аллоҳ! Албатта, Қуръонда ҳаловат бор. Аллоҳ таолодан Қуръонни тушунишга ва унинг ҳаловатини ҳис қилишга муваффақ этишини сўраб қоламиз.

 

Доктор Аҳмад Маҳмуд Абдулқодир,

араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси