A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ғаний ким?
PDF Босма E-mail

Ғаний ким?

“Ғаний” ўзбек тилида бой, беҳожат каби маъноларни билдиради. “Ғаний” калимаси Қуръони Каримнинг 18 жойида ворид бўлган.

Аллоҳ таоло айтади:

وَرَبُّكَ ٱلْغَنِىُّ ذُو ٱلرَّحْمَةِۚ

Ва Роббинг беҳожат ва раҳмат соҳиби бўлган Зотдир (Анъом сураси, 133-оят).

Яна бошқа оятда шундай марҳамат қилади:

يَٰأَيُّهَا ٱلنَّاسُ أَنتُمُ ٱلْفُقَرَآءُ إِلَى ٱللَّهِۖ وَٱللَّهُ هُوَ ٱلْغَنِىُّ ٱلْحَمِيدُ

Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса Ўзи беҳожат ва мақталган Зотдир (Фотир сураси, 15-оят).

Аллоҳ таборак ва таоло Ўз Зотида ғаний (бой)дир. Унинг бойлиги ҳар томонлама мутлоқдир.

У Ўз камолида ҳам, сифатларида ҳам бой бўлиб, ҳеч қайси жиҳатдан нуқсони йўқ.

Бойлигининг камоли шу даражадаки, обидларнинг тоати Унга манфаат бермайди, осийларнинг маъсияти Унга зарар келтирмайди.

Агар бутун ер юзи жам бўлиб иймонга келса, Унинг мулкига бирор нарсани зиёда қилмайди.

Агар бутун ер юзи жам бўлиб куфр келтирса, Унинг мулкидан бирор нарсани нуқсонга учратмайди.

Ким Роббисини ана шу улуғ сифат билан таниса, ўзини танибди.

Ким Роббисини мутлоқ ғаний деб таниса, ўзининг мутлоқ фақир эканини билади.

Ким Роббисининг мутлоқ қудрат эгаси эканини билса, ўзининг мутлоқ ожиз эканини англайди.

Ким Роббисини мутлоқ иззат соҳиби деб билса, ўзининг мутлоқ ночор ва ғариб эканини ҳис қилади.

Ким Роббисининг мутлоқ илм ва ҳикмат соҳиби эканини билса, ўзининг илмсиз, жоҳил эканини тушуниб етади.

Ана шу маърифатнинг самараси ўлароқ, банда доим Аллоҳга фақир ва ҳожатманд эканини билса, у дунё-ю охиратдаги бахт ҳамда нажот калитини қўлга киритибди.

 

Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси.