A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
“Фаҳм” билан “тадаббур” ўртасидаги фарқ
PDF Босма E-mail

“Фаҳм” билан “тадаббур” ўртасидаги фарқ

Кўпчилик оятни фаҳмлаш билан уни тадаббур қилишни бир нарса деб ўйлайди. Ҳолбуки, улар ўртасида катта фарқ бор.

Оятни фаҳмлашга мисол:

وَمَنْ يُطِعِ اللّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً

Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир (Аҳзоб сураси, 71-оят).

Бу оятнинг маъноси: “Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилувчи киши дунё-ю охиратда улкан муваффақиятга эришади”.

Мана шу оят “фаҳмлаш” дейилади.

Аммо оятни тадаббур қилиш шундайки, инсон ўзига савол беради: “Мен бу оятга қанчалик амал қиляпман?”, “Мен Аллоҳ азза ва жаллага итоатлиманми?”, “Агар шундай бўлса, мен муваффақиятни ҳис қиламанми?”, “Мен шу оят билан яшаяпманми?”

Демак, инсон доимо нафсини тергаб, шундай савол бериб туради: “Мен бу оятга қанчалик амал қиляпман?”

Агар сиз Қуръон ўқиб, унинг оятларини тадаббур қилмоқчи бўлсангиз, доим нафсингизга шундай саволларни беришингиз керак:

– Бу оятга қанчалик амал қилмоқдаман?

– Уни ҳаётимга тадбиқ қиляпманми?

– Бу оятни тўлиғича тадбиқ этяпманми ёки бир қисмигагина амал қиляпманми?

– Менга мунофиқлар ҳақидаги оятлар тегишлими?

– Ёки мўминлар ҳақидаги оятларми?

– Мен ўзим учун буюрилган мақомдаманми?

– Ёки қайтарилган ҳолатдаманми?

Қуръон тиловати чоғида нафсни ҳисоб-китоб қилиш тадаббурдир.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 

أَفَلَا يَتَدَبّرُونَ الْقُرْآَنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا

“Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлар борми? (Муҳаммад сураси, 24-оят.)

Яна бир мисол:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنّهُ حَيَاةً طَيّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

Эркагу аёл ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят).

Эй мўмин биродарим, сиз Аллоҳ ваъда қилган ҳаётда яшаяпсизми?

 

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً

Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур” (Тоҳа сураси, 124-оят).

Ёки мана шундай ҳаёт сизнинг устингизда ҳукмронми?

Айтинг-чи, сизга биринчи оятдаги ҳаёт тегишлими ёки иккинчи оятдаги ҳаётми?

Ҳар сафар мўминнинг ё мунофиқнинг ёки кофирнинг сифатлари ҳақидаги оятни ўқиганингизда нафсингизга журъат қилиб шундай саволни қўйинг: “Менга бу сифатлар қай даражада яқин?”

 

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ  الّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир” (Муъминун сураси, 1–2-оятлар).

“Мен намозимда хушуъ қиламанми?”

 

وَاسْتَعِينُوا بِالصّبْرِ وَالصّلَاةِ وَإِنّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلّا عَلَى الْخَاشِعِينَ

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир” (Бақара сураси, 45-оят).

Намоз сиз учун қийинми, нафсингизга оғирлик қилиб, сизга машаққат туғдирадими?!

Ўзингизни Қуръон билан ҳисоб-китоб қилинг!

 

Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси