A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ёдлашни хоҳлайман!
PDF Босма E-mail

Қуръон ёдлашни хоҳлайман!

Баъзилар шундай савол бериб қолишади: “Қуръон ёд олишни хоҳлайман, лекин шароит ва бошқа ҳолатлар туфайли бу ишда дангасалик қиламан, менга қандай маслаҳат берасиз?”

Билингки, Қуръонни енгиллик ва кенгчиликда деярли ёд олиб бўлмайди. Кимнинг шароити яхши ва тўкис бўлса, унинг Қуръонга мурожаати қийинлашади. Эсланг, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч бора қаттиқ қисиб, сўнгра қўйиб юборганлар ва шундан сўнг Набий алайҳиссалом Қуръонни ўқишни бошлаганлар. Қуръон ёдламоқчи бўлган киши ҳам ўзини маҳкам тутиб, қийинчиликларга дош бериши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳолатдан қаттиқ қўрқиб кетдилар. Ана шу қўрқувдан сўнг Аллоҳ таоло у зотга: “Эй Муҳаммад, сендан қўрқув кетгунга қадар ухлаб дам ол”, демади, балки:

 

يا أيها المدثر قم فأنذر

Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир! (Муддассир сураси, 12-оятлар.)

 

يا أيها المزمل قم الليل

Эй ўраниб ётувчи! Кечанинг озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ” (Муззаммил сураси, 1–2-оятлар).

Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган бу нидолари Қуръонга боқий муҳрланди.

Қуръон ана шундай!

Уни ёд оламан, деган киши қийинчиликларни бўйнига олиши, шиддатларга дош бериши, Қуръонни маҳкам тутиши керак. Ана шунда у қориларга бериладиган ажру савобларга эга бўлади.

Эй ҳабибим, сиз ҳам Қуръонни маҳкам тутинг!

Аллоҳ таоло сизнинг тиришқоқлигингизни, такрор-такрор қироат қилишингизни, У билан ўртангиздаги аҳдга вафо қилишингизни кўриб туради. Хўш, жаннатда тож кийиш ва Аллоҳнинг хос аҳли бўлиш каби мукофотларга эга бўлмоқчимисиз?!

Огоҳ бўлингки, Аллоҳ ато қиладиган тожнинг қадри жуда баланд. У тожни фақат сабр қилганлар кияди. Сабрли кимсаларгина бу мукофотларни қўлга киритадилар.

 

Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси