A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Нажот
PDF Босма E-mail

Нажот

Умрим ўтаётур мисоли бир тун,
Изларман у тунда Сенинг жамолинг.
Номингни тилимга оларман ҳар кун,
Насиб этармикан менга висолинг?!

Гуноҳлар домида қоларман ҳар кун,
Излайман, истайман Сендан бир нажот.
Тавбага йиқилиб сўрайман бу тун,
Умидим сўндирма, бергил жуфт қанот.


Қани энди ёзсам ул қанотимни,
Учарман, кетарман ўзимдан ҳар кун.
Кечиргил, дейману Сен гуноҳимни,
Зикринг-ла ўтсайди энди барча тун.

Сендан сўрганимни беролмас ҳеч ким,
Нетай, бу қалбим ҳам гуноҳга ботди.
Майли, не десалар, десинлар ҳар ким,
Бу юрак минг азоб, уқубат тортди.

Ёлвораман, Роббим, ожиз қулингман,
Узмагил Сен мендан нажот арқонинг.
Қутқар мени сўнгсиз бу сароблардан,
Йўлимга йўлчироқ қилгил Қуръонинг.



Юсуф МУҲАММАД