A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ўқийдиган мўмин
PDF Босма E-mail

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз ҳадисларида Қуръон ўқийдиган мўминни ширин мевага ўхшатганлар. Бу ўхшатиш замирида улкан маънолар яширинган. Қуйида ўша ривоят ва унинг шарҳини кўриб чиқамиз.
Абу Мусо Ашъарий  (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръон қироат қилувчи мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ эса райҳон каби хушбўй, аммо мазаси аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ  худди ҳанзала янглиғ ҳидсиз ва таъми аччиқдир», деганлар» (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).
Ушбу ривоятда Қуръон ўқувчилар бир неча хил бўлишлари, Қуръони Каримни тиловат қилиш ва Қуръондан узоқ бўлиш қандай натижа билан якунланиши ажойиб ўхшатиш орқали баён қилинмоқда. Унда тўрт хил тоифа кишилар икки хил мева ва икки хил ўсимликка – утружжа, хурмо, райҳон ва ҳанзалага ўхшатилмоқда. Мўмин утружжа ва хурмога, мунофиқ эса райҳон ва ҳанзалага менгзалмоқда мазкур ривоятда. Бу билан мўмин банданинг шаъни улуғланиб, мунофиқники паст экани маълум қилинмоқда.
Аввало, Қуръон ўқийдиган мўминни кўриб чиқамиз. «Қуръон қироат қилувчи мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин».
Утружжа апелсинга ўхшаш бўлиб, мевалар ичида энг яхшиси саналади. У ўзида кўп сифатларни жамлаган. Жумладан, унинг ҳажми ўртамиёна, кўриниши чиройли, ранги сариқ-қизғиш, унга қараган инсон кўнглида сурур уйғонади. Қолаверса, утружжанинг ҳиди ёқимли ва мазаси ширин. Утружжа мевалар ичида энг мукаммали бўлгани учун ҳам инсоният вакиллари орасида энг афзал саналмиш мўмин банда ушбу мевага ўхшатилмоқда. Бундай банданинг иймони бор, қалбида нифоқ аломатлари йўқ. У Қуръон ўқийди ва ўқиган қироати унинг зоҳирига ҳам, ботинига ҳам ижобий таъсир қилган. Унинг ташқи кўриши гўзал, хулқи чиройли, асосийси, ички олами, қалби гўзал. Демак, мукаммал мўмин даражасига чиқиш учун банда ҳам зоҳирини, ҳам ботинини ислоҳ қилиши керак. Яна шуни унутмайликки, Қуръон тиловатидан узоқ бўлиб, комил мўмин даражасига чиқиш мумкин эмас.
«Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин».
Бу ҳам ажойиб ўхшатиш. Иймон−  бандада бўлиши лозим энг асосий сифат. Мўмин ўз иймони билан қадрли. Аммо банда Аллоҳга иймон келтирса-ю, аммо У Зот нозил қилган Китобни ўқимаса, бу нарса унинг қадрини бироз пастга туширади. Шу сабаб ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай бандани хурмога ўхшатмоқдалар. Хурмонинг мазаси жуда ширин, аммо ҳидласангиз,  умуман ҳиди йўқлигига гувоҳ бўласиз. Қуръон ўқимайдиган банданинг ҳам асли пок, қалбида иймон бор. Қуръон ўқимагани ёки ўқий олмагани билан унинг ботини гўзал, аммо зоҳири ислоҳталаб. Шу сабаб ҳар бир мўмин банда Қуръон ўқишни ўрганиши сув ва ҳаводек зарур. Эътибор берсак, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу ерда нозик ўхшатиш орқали мўмин банда Қуръон ўқимай юриши яхши эмаслигини маълум қилмоқдалар.
«Қуръон ўқийдиган мунофиқ эса райҳон каби хушбўй, аммо мазаси аччиқ».
Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг райҳонга ўхшатилишига сабаб шуки, мунофиқнинг қалбида касаллик бор. У тилида иймон келтиргани билан аслида иймонга қарши бўлади, аммо Қуръон қироати унинг зоҳирини чиройли қилиб туради. Маълумки, райҳоннинг ҳиди ҳаммага хуш келади, аммо унинг баргини чайнаб кўрсангиз, аччиқлигига амин бўласиз. Мунофиқ ҳам шундай, фақат Қуръон ўқиши унга хушбўйлик бағишлайди. Ҳам мўмин бўлиб, ҳам Қуръон ўқиш орқали банда қанчалик юксалишини шундан ҳам билиб олиш қийин эмас.
«Қуръон ўқимайдиган мунофиқ  худди ҳанзала янглиғ ҳидсиз ва таъми аччиқдир».
Ҳанзала таъми ва ҳиди ёқимсиз бўлган ўсимлик туридир. Меваси апелсин катталигида бўлади.
Ҳам қалбида нифоқ аломати бор, ҳам Қуръондан узоқ бўлган банда ҳанзалага ўхшайди. Унинг таъми аччиқ, устига-устак ҳиди ҳам ёқимсиз. Бу мазкур тўрт тоифа ичидаги энг паст поғона эгасидир. Мунофиқлик тамғаси бандани жуда паст даражага тушириб юборади. Қолаверса, агар у Қуръондан йироқ бўлса, янада пастроққа қараб кетади. Ҳадиснинг ушбу қисмидан хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳар биримиз аввало нифоқдан узоқ бўлишимиз, фақат зоҳиран мусулмон бўлиб кўриниб, аслида Исломга тескари бўлган ишларни қилишдан тийилишимиз керак. Қолаверса, Қуръонга беэътибор бўлиш, уни ўқимай юриш тўғри эмас. Аллоҳга ҳақиқий иймон келтириб, У Зотнинг каломини ўқиш ва амал қилиш орқали юқорида мақталган мўминлар сафида бўлиш қандай яхши?!
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қуръон ўқийдиган мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмо мисолидир. Унинг мазаси ширин, аммо ҳиди йўқ. Қуръон ўқийдиган фожир райҳон каби хушбўй, аммо мазаси аччиқ. Қуръон ўқимайдиган фожир эса худди ҳанзала каби таъми аччиқ ва ҳидсиздир. Солиҳ суҳбатдош худди мушк эгасига ўхшайди. Агар ундан сепмасанг ҳам, мушкнинг ҳиди сенга келиб туради. Ёмон суҳбатдош мисоли босқон эгасига ўхшайди. Унинг қораси сенга тегмаган тақдирда ҳам тутунининг ҳиди келади» (Абу Довуд ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Ушбу ривоят олдингисига ўхшаш бўлса-да, бироз фарқли томонлари бор. Юқоридаги ривоятда учинчи ва тўртинчи тоифадаги кимсалар «мунофиқ» деб келтирилган бўлса, бу ерда улар «фосиқ» дея зикр қилинмоқда. Шунингдек, бу ерда қўшимча ҳам қилинган.
«Солиҳ суҳбатдош худди мушк эгасига ўхшайди. Агар ундан сепмасанг ҳам, мушкнинг ҳиди сенга келиб туради. Ёмон суҳбатдош мисоли босқон эгасига ўхшайди. Унинг қорасига сенга тегмаган тақдирда ҳам, тутунининг ҳиди келади».
Яхши ҳамсуҳбат мушку анбар сотувчига ўхшайди. Сиз хоҳласангиз, унинг мушкидан сотиб оласиз. Ҳеч бўлмаганда унинг хушбўй ҳидидан баҳраманд бўласиз. Демак, суҳбатдош яхши бўлса, ундан сизга фақат манфаат келади. Йўқ деганда унинг зарари тегмайди. Ёмон суҳбатдош эса ушбу ҳадисда босқон эгасига ўхшатилмоқда. Агар одам босқон олдида турса, унга босқоннинг қораси тегади. Камида тутуни димоғингизни ачиштиради. Демак, ёмон суҳбатдошдан йироқ бўлиш кишига фойда келтиради.
Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Иймонга мушарраф бўлган, аммо Қуръондан бебаҳра банда хурмога ўхшайди. Унинг таъми ширин, бироқ ҳиди йўқ. Қуръондан бохабар, аммо иймондан мосуво банда эса Шом райҳонига ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси эса аччиқ. Қуръондан хабардор ва иймонга мушарраф бўлган банда утружжа кабидир. Унинг ҳиди ёқимли ва мазаси ширин. Имондан ҳам, Қуръондан ҳам бебаҳра банда ҳанзалага ўхшайди. Унинг ҳиди ҳам, мазаси ҳам ёқимсиз» (Доримий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятда юқорида келтирилган ҳадис Али (розияллоҳу анҳу) томонидан бошқача услубда ифодаланмоқда.
Демак, Қуръони Каримни тиловат қилиш билан банданинг Аллоҳ даргоҳидаги мавқеи юқорилайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръон ўқийдиган бандани энг ширин ва хушбўй мевага ўхшатдиларми, демак, Қуръони Каримни тиловат қилиш билан банда мўминлар ичида энг улуғ мартаба соҳибига айланади. Ким Қуръондан қанча ва қай тарзда ўқишига қараб бу даража турлича ва тиловат учун оладиган савоби ҳам ҳар хил бўлади.

Зиёвуддин Раҳим