A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ҚУРЪОНДАГИ ИБРАТЛИ ОНАНИНГ ИБРАТЛИ ДУОСИ
PDF Босма E-mail

 

ҚУРЪОНДАГИ ИБРАТЛИ ОНАНИНГ ИБРАТЛИ ДУОСИ

Ҳазрат Марямнинг оналари жуда тақводор, художўй, бутун вужуди билан Аллоҳга ёқадиган иш қилишга урунувчи зот бўлганлар. Нафақат Марям онамизга ҳомиладор бўлганларида, балки туққанларидан кейин ҳам фарзандининг ҳаққига дуо қилишда бардавом бўлганлар. Қуръони Каримда ҳам бу дуолар келтирилган:


ْ رَبِّ إِنِّي وَضَعْتُهَا أُنْثَى وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأنْثَى وَإِنِّي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Сендан унга ва унинг зурриёдига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман». (Оли Имрон 36-оят).
Қаранг, дуони фақат чақалоқ қизчасигагина эмас, унинг келгусидаги насл ва зурриёдлари учун ҳам дуо қиляптилар. Аллоҳ таолога онанинг бу дуоси ёқди ва:

فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ وَأَنْبَتَهَا نَبَاتًا حَسَنًا ٍ

«Бас, уни Робби жуда яҳши қабул қилиб, ниҳоятда гўзал ўстирди» (Оли Имрон, 37-оят).
Аллоҳ меҳрибон онаизорнинг ихлосига яраша дуоларини қабул қилди, унинг тарбиясини жуда гўзал қилди…
Бундан ибрат олган ҳолда биз ҳам доимо фарзандларимизнинг ва уларнинг келгуси зурриёдлари ҳаққига дуода бўлайлик, токи уларга ҳақиқий мураббий бўлган Зот Аллоҳнинг ҳос назари тушсин. Тарбиялари, аҳлоқлари гўзал бўлсин!
Ёдда сақланг! Болалар Аллоҳнинг неъматларидир. Уларни баддуо қилиш, қарғаш эса (гарчи улардан озор етса ҳам) неъматни қадрламасликдир. Аллоҳ қандай ҳам Карамли Зот. Биздек неъматни қадрламайдиганларга ҳам яна кўплаб неъматлар ато этаверади…