A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мия ҳаракатларимизни йўналтириб турувчи қисми (видео)
PDF Босма E-mail

Яқинда ўтказилган тиббий тадқиқотлардан бирида ажойиб бир илмий хулосага келинди. Инсон калла суягининг олдинги, пешана қисмида миянинг маълум бир фаолиятини бошқариб турувчи марказ борлиги аён бўлди. Бу марказ мотивация, ҳаракат ва амалларни режалаштириш, инсоннинг яхши ва ёмон амалларни режалаштириши ва англаши, рост ва ёлғон сўзлашни айтиши каби функцияларни бошқаради. Калланинг олд қисмида, пешанада жойлашган бу марказ миянинг ассоциатив қисми деб аталади.

 

Калланинг ушбу қисми бажарадиган функциялар юзасидан олиб борилган физиологик тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлар “Анатомия ва психология асослари” деб номланган илмий асарда шундай баён қилинган:
Афтидан, миянинг олд, пешана қисми ҳаракат функциялари билан бир қаторда, тажовузкорлик ҳиссининг функционал маркази бўлиши ҳам мумкин.
Миянинг ушбу қисми ва унинг функциялари ҳақидаги маълумотлар билан ўн тўрт аср муқаддам нозил бўлган Қуръони Каримдаги бир неча оятлардаги сўзлар орасида кучли ўхшашлик бор. Замонавий тиббиёт олимлари бу маълумотларни фақат сўнгги 60 йил ичида кашф қилиб, мантиқий асослаб бера олдилар. Ояти каримада шундай дейилган:
Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта биз уни пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да (жаҳаннамга отурмиз)! Алақ сураси, 15-16-оятлар