A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик
PDF Босма E-mail

Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер пайдо бўлганида етарлича қуруқ бўлган – унинг Қуёшга яқин жойлашгани учун ҳаводаги буғнинг музга айланиб, ёш сайёранинг таркибий қисмига айланиши имконсиз эди. Шу боис, Ер юзининг учдан икки қисмини қоплаб олган уммонлар Ернинг пайдо бўлганидан кейинроқ унга жойлаштирилган эди.

Олимлар коинотдаги турли комета ва метеоритларда жойлашган муз таркибларини ўрганиб, унинг Ер сайёраси уммонларидаги сувнинг таркибиги жуда ўхшаш эканлигини аниқладилар. Шунга кўра, дунё олимлари Ер сайёрасига сувнинг осмондан метеорит ва кометалар орқали ташиб келинганини тасдиқладилар.
Мана шу жойда, Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда зикр қилган: “Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз,” – дйгеган оятини эсламасликнинг иложи йўқ (Мўминун - 18).
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ўзи қуп-қуруқ тупроқдан бўлган Ерни ўз манзилига жойлаштирди. Осмондан ўлчов билан сув тушириб, уни Ерга жойлаштирди.  Агар истаса, уни кетгазишга ҳам қодирдир. «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтиради?» (Мулк - 30). Ҳеч ким, фақат Аллоҳ!

Интернет маълумотлари асосида Саййид тайёрлади.