A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аввалги насллар
PDF Босма E-mail

"Уларга ўзларидан олдин ўтганларнинг, Нуҳ, Од, Самуд қавмининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян эгаларининг ва тўнтарилган(қишлоқ)ларнинг хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Бас, Аллоҳ уларга зулм қилмас эди. Лекин улар ўзларига зулм қилар эдилар". (Тавба сураси, (70-оят).

Бугун биз яшаб турган бу жамиятда, балки дунёнинг деярли барча тарафларида инсон шахси (зоти) диндан, иймондан анча узоқлашган ҳолатдадир. Аксари одамлар динга бепарво, унинг«буйруқ ва тақиқларини билмасдан, танимасдан яшаб келмоқда. Ер юзидаги инсонларнинг кўпи “худосиз”, “худобехабар бир ҳаёт куриб яшашга ҳаракат қилмоқда. Яъни, ўзини ва барча мавжудотни яратган Аллоҳни танимасдан, унинг борлигини назарга олмасдан яшай оламиз, дея даъво қилмоқда. Аслида, инкор қилишнинг бундай тури тарих давомида ҳар даврда турли шаклларда юзага чиқиб, ўзини кўрсатиб келган. Ўтмишдан маълумки, ҳар бир даврда Аллоҳга ишонувчн ва унга итоатда бўлган инсонлар билан бир қаторда, адашган, сохта диний эътиқодларга ва урф-одатларгаберилган қавмлар ҳам яшаган. Инкор қилишнинг бундай турлари, аслида, манба ўлароқ бир нуқтага боғланса-да, турли кўринишларда намоён бўлгандир. Аллоҳни танимаган баъзи инсонлар ўз зеҳнларида тасаввур этиб шакллантириб олган хаёлий “тангри”ларга, баъзилари бут-санамларга, айримлари осмон жисмларига, яна бошқалари эса оловга сиғинганлар. Қисқаси, нима бўлганда ҳам, инкор турли шаклларда яшаб келган.
Бундай ибтидоий эътиқодлардаги мантиққа эътибор берадиган бўлсак, бу эътиқод эгалари (яъни, бутларга, осмон жисмларига ёки оловга сиғинувчи инсонлар) сиғинаётган нарсалари ўзларига қандайдир бир жиҳатдан фойда бергани учун топинар эдилар. Масалан, қуёш инсонга фойдали ёруғлик ва иссиқликни тарқатади. Шу нуқтаи назардан қараб, қуёшни “илоҳ” деб ишона бошладилар.
Бутпарастларнинг эътиқоди ҳам шу мантиқ ва тушунчадан келиб чиққан. Улар бутнинг тахтадан ёки тошдан ясалган жисмига эмас, назарларида “у ўзида тамсил этадиган” қувватга сиғинар зднлар. Масалан, бир бутни ёмғир ёғдирадиган хаёлий бир “тангри”нинг намунаси деб билар эдилар.
Илгариги қавмларни инкорга бошлаган бундай мантиқнинг тагида катта бир ақлсизлик ётади. Чунки сиғинилаётган мавжудотларнинг ҳеч бириси илоҳлик хусусияггига эга эмас, аксинча, барчаси махлуқ, яъни яратилган борлиқлар эди. Тўғри, қуёш инсонларга нур ва иссиқлик беради, аммо у ақл ва ирода эгаси ҳам эмас, ўзини ўзи яратган бир борлик ҳам эмас. Қуёш фақат бир юлдуз бўлиб, Аллоҳ тарафидан ер юзига ёруғлнк ва иссиқлик бериш учун яратилгандир. Қуёшга сиғинадиган инсонлар унинг бу хусусиятини нотўғри тушуниб, кўзлари билан кўриб турган манзарагагина таяниб, янглиш бир мантиқ билан эътиқод қилардилар.
Ҳозирги кунда дунёда кенг тарқалган яна бир инкор шакли бор. У ҳам бўлса, бир неча аср олдин Оврупода ривожланиб, у ердан бошқа маданиятларга ағдарилган моддапарастлик дунёқарашидир. “Ойдинланиш фалсафаси” дея ном берилган бир оқимнинг қабулига кўра пайдо бўлган бу моддапарастлик тушунчаси баъзи файласуфларнинг зеҳнларида туғилди. Борган сайин ривожланаётган билим соясида янги ва мукаммал бир дунё куриш орзуси бу файласуфларнинг фикрларидаги якдил нуқта эди. Уларнинг даъволарига кўра, инсоннинг ақли билим ёрдами билан барча муаммоларни ҳал қилиб, бутун сирларни кашф эта олади. Билимни ҳамма нарсанинг калити деб ишонадилар.

Бу файласуфларнинг энг муҳим хусусияти - улар динни урф-одатга алоқадор бир ишонч ҳисоблайдилар ва инсоният билим йўли билан тараққий этиши натижасида дин тарих саҳифаларида қолиб кетади деб ўйлайдилар. Яъни, бу мантиққа кўра, билим ривожлангани сайин инсонда ҳақиқатларни англамоқ учун Аллоҳдан келган ваҳийни эшитишга ҳожат колмас эмиш. Билим соясида ҳамма саволларга жавоб бериш ва барча муаммоларни ҳал этиш мумкин эмиш. Ҳатто бу кишилар хаёл қилишадики, билим орқали инсон “ўлимсиз” ҳам бўла олар эмиш.

Диндан бу шаклда чиқиб кетган дунёда инсоннинг ягона ғояси кўпроқ моддий бойликка эга бўлиш бўлиб қолди. Дарҳакиқат, моддапарастлик дунёқарашидан келиб чиккан барча мафкуралар инсонларга фақатгина янада бойроқ ва кучлироқ бўлишни ваъда қилдилар.

Бироқ моддапарастликка асосланган дунёқараш, катта бир ақлсизлик ва пуч хомхаёлдан иборат эди ва ўз навбатида эски бутпарастлик тушунчасининг ўзгача бир кўринишда такрорланиши эди. Қадимги одамлар ҳодисалар Аллоҳга боғлиқ бўлмаган ҳолда бўлади ва вазифасига кўра турли “илоҳ”лар бор, деб ишонган ва ўзлари ясаган тимсолий бутларга қандай сиғинган бўлсалар, билимни бир инкор воситаси қилганлар ҳам, коинотни Аллоҳдан айри ўлароқ ишлайди, ичида ҳар хил қувватлар бўлади, деб ишондилар ва ўз қўллари билан ясалган технологик махсулотларга бир жиҳатдан сиғина бошладилар. Ҳолбуки, бу мантиқ бутунлай бемаъни бир сафсатадир. Коинот Аллоҳнинг иродасидан ташқарида ишламайди. Бутун коинотнинг яратгувчиси ва уни мувозанатда тутиб тургувчиси Аллоҳдир. Ҳеч бир борлиқ унинг иродасига, қонунларига зид кела олмайди. Билим эса, Аллоҳ яратган бу коинотнинг баъзи сирларини ва гўзалликларини кашф этиш йўлида бир ҳаракат, бир интилишдир. Бинобарин, коинот ҳақндаги билимнинг ортиши инсонни Аллоҳдан узоқлаштирадиган эмас, билакс, уни Аллоҳга яқинлаштирадиган натижадир. Бошқача айтганда, ниҳоят даражада чекланган билим ва ақл билан борлиқнинг ҳамма илмига албатта етишиб бўлмайди, чунки инсоннинг билим орқали оладиган маълумоти жуда чеклангандир.

Инсон билим орқали кашф этган технологияни хам аслида Аллоҳ яратгандир. Инсон бир технологик маҳсулотнинг моддасини яратади, унинг ишлашини таъмииловчи қонуиларни ўрнатади ва буларни давомли фаолиятда тутиб туради, аммо унга шундай фикрлаш, ўйлаш кобилиятиии ва кашф этиш илҳомини Аллоҳ бергандир. Шунинг учун билим ва технология инсонни диндан узоқлаштиришга эмас, аксинча, динга янада кўпроқ боғланишига ва Аллоҳга яқинлашишига сабаб бўлиши керак.

Бироқ фан ва техника инсонга жуда оз нарса беради, холос. Имкониятларн чегаралидир. Масалан:

а) инсон ўлгандан кейин нима бўлишини илм йўли билан била олмайди;
б) идеал жамият низомини топа олмайди;
в) ахлоқий қадриятларни белгилаб бера олмайди.

Буларнинг барини чексиз илм эгаси бўлмиш Аллоҳдан, унинг динидан ўрганиш мумкин. Билим йўлбошчи эмас, балки инсоннинг баъзи эҳтиёжларини яхшироқ таъминлашга, яхшироқ ҳаёт кечиришга восита бўлган бир неъматдир, холос. Сўнгги пайтларда билим йўли билан коинотнинг барча сирларини билиб бўлмаслиги, фақат Аллоҳ тарафидангина билиш мумкинлиги тушуниб етилди, моддапарастлик илдизи чириб, қулади, шундай бўлсада, бир маротаба диндан қўпиб қолган бу жамият бундан унча таъсирланмай, худосиз, худобехабар ҳаёт тарзини давом этирмоқда ва эттирмоқчи. Баъзилар ҳали ҳам, билим ҳар нарсанинг чораси, деб ишонмоқдалар.

Ҳолбуки, билим фақат бир воситадир, холос. Аллоҳнинг инсонларга берган неъматининг бир шаклидир. Аллоҳ инсонга неъматларини баъзи сабаблар воситасида беради. Масалан, инсон ейдиган меваларни дарахтдан тўплайди, дарахтни ўша мақсадга кўра яратган эса, Аллоҳдир. Қуръонда “Аллоҳга ширк қўшиш” деб аталган ибора, Аллоҳнинг восита сифатида яратган сабабларини илоҳ қилиб, уларни неъматларнинг манбаи деб ҳисоблашдир. Қуръони Карим ширкнннг катта бир ақлсизлик ва залолат эканини билдирар экан, шундай дейди:
У зот кечани кундузга, кундузни кечага киритур, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатгача юрадир. Ана шу Аллоҳ–Роббингиздир. Мулк Уникидир. Ундан ўзга илтижо қилаётганларингиз эса, данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар.  Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Гап эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ўта хабардор зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас. Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, Ўзи беҳожат ва мақталган зотдир. Агар У зот хоҳласа, сизни кетказиб, янги бир халқни келтирур. Ва бу Аллоҳ учун қийин эмасдир". (Фотир сураси, 13-17)
Ширк инсонни чалғитиб алдайди ва унга Аллоҳдан бошқа бир илоҳ, бир паноҳ сиғинувчи борлиги тасаввурини беради. Мушрик инсон ширк қўшган нарсаларини улуғлаб, бу нарсалар ўзига паноҳ бўлишнни ўйлайди ва улардан мадад кутади. Ҳолбуки, юқоридаги оятларда таъкидланганидек, ширк кўшилган нарсаларнинг ҳеч қандай кучи йўқ ва инсонга ҳеч нарса бера олмайди. Ширк келтирувчи инсон фақат ўзи зеҳнида жонлантирган ҳаёлга ишонган ва Қуръоний ифода билан айтганда, гумонга эришган бўлади:
"Огоҳ бўлингким, осмонларда ким бўлса ва ер юзида ким бўлса, албатта, Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга шерикларга илтижо қилаётганлар нимага эргашурлар? Улар фақат гумонга эргашурлар, холос. Улар фақат тахмин қилурлар, холос". (Юнус сураси, 66)
Бугунги кундаги фан ва техникани бутлаштириб, унинг воситаси билан Аллоҳдан мустақил, худобехабар бир ҳаст тарзи қуришга уринган инсонларнинг ҳоли ҳам худди шундай қуруқ ва асоссиз хаёлдан иборат. Инсонни ўлишдан ва Аллоҳга ҳисоб беришдан ҳеч нарса қутқармайди. Юқорида келтирилган Фотир сурасидаги оятларда таъкидланганидек, инсонлар нима қилганда ҳам, Аллоҳга муҳтождирлар. Аллоҳ истаса, ундай инсонларни кетказиб, янги бир халқ келтиради.
Ҳакиқатан ҳам, тарихдан маълумки,Аллоҳ ўзини танимай, ҳукмрига осий бўлган ва ер юзида бузғунчилик, фасод ишлари қилган қавмларни кетказиб (ҳалок этиб), уларнинг ўрнига янги халқлар келтиради.

Қуръони Каримда ҳалокатга учраган қавмлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, инсонларни бу қавмларнинг оқибатини кўриб ўйлаб, ибрат олишга чақирилади. Бу мавзуга алоқадор ўлароқ, Қуръонда диққат эътиборни тортган нуқта, ҳалок қилинган қавмларнинг кўпинча юксак бир маданият қурган эканликларидир. Қуръонда ҳалок бўлган қавмларнинг бу хусусияти таъкидланар экан, шундай дейилади: "Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ аср-авлодларнинг қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» деб юртма-юрт кезиб чиқдилар. (Қоф сураси, 36)
Дарҳақиқат, оятда уларнинг куч-қувватда устун бўлганлари ва улкан шаҳарлар қурганларига ишорат қилинмоқда.

Қуръони Каримнинг муҳим бир қисмини ҳалокатга учраган қавмларнинг қиссалари ташкил этади

Ҳалок қилинган қагмлар ўзларига ҳақни англатиш учун юборилган, бузуқликлардан воз кечиб, ҳақни қабул этишга ва ягона Аллоҳга иймон келтиришга чақирган пайғамбарларни ёлғончига чиқарибгина қолмасдан, кўпинча, ҳаддларидан ошиб, пайғамбарларга ва иймон келтирганларга катта қаршилик кўрсатиб, динларидан қайтаришга ҳаракат қилганлар. Ҳатто ораларида пайғамбарини ўлдиришгача бориб етганлар ҳам йўқ эмас эди. Ҳолбуки, пайғамбарлар уларни фақат Аллоҳгагина итоат этишга чақирган эдилар, холос. Бунинг эвазига улар пул ёки бошқа бирон-бир дунёвий манфаат талаб қилмаган эдилар. Одамларни мажбурлаб-зўрловчи ҳам эмас эдилар. Вазифалари - ўзлари юборилган қавмни ҳақ динга чақириб, эргашган кишилар билан бирга у қавмдан фарқли бир ҳаёт тарзида яшашга бошламоқ эди, холос. Мисол учун, пайғамбар Ҳазрати Шуайб билан у киши юборилган Мадян қавми орасидаги муносабатлар, биз сўз юритаётган “пайғамбар - қавм” муносабатининг бир намунасидир Ҳазрати Шуайб қавмни Аллоҳга иймон келтиришга ва адолатсизликлардан воз кечишга чақирган эди, аммо қавм бениҳоя қаршилик кўрсатди ва шу туфайли аянчли оқибатга йўлиқди. Ҳақиқатан, бу воқеа диққатга сазовор, ибрат оладиган воқеадир.

"Ва Мадянга биродарлари Шуайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва тортишни камайтирманглар. Албатта, мен сизларнинг яхшиликда эканликларингизни кўриб турибман. Албатта, мен сизларга қамровли кун азобидан қўрқмоқдаман. Эй қавмим, ўлчаш ва тортишни адолат ила мукаммал қилинг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб қолманг ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг наздида боқий қолувчи сиз учун яхшироқдир. Мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман», деди. Улар: «Эй Шуайб, сенга бизнинг оталаримиз ибодат қиладиган нарсани тарк қилмоғимизни ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилмаслигимизни намозинг амр қилмоқдами?! Сен жуда ҳалийм ва рашид экансан-да», дедилар.  «Эй Шуайб, сенга бизнинг оталаримиз ибодат қиладиган нарсани тарк қилмоғимизни ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилмаслигимизни намозинг амр қилмоқдами?!» деб жавоб бердилар. У: «Эй қавмим, хабар беринглар-чи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлсам-чи ва мени Ўзи тарафидан яхши ризқ ила ризқлантирган бўлса-чи?! Мен сизларни ўзим қайтараётган нарсада ўзим хилоф қилмоқчи эмасман. Мен имконим борича ислоҳ қилишдан ўзга ҳеч нарсани хоҳламайман. Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман».  Эй қавмим, менга хилоф қилишингиз сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига, ёки Солиҳ қавмига етган мусибатга ўхшаш мусибат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас. Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим раҳмли ва шафқатли зотдир», деди. Улар: «Эй Шуайб, айтганларингнинг кўпини яхши тушунмадик ва биз сени ичимизда заифҳол кўряпмиз, агар одамларинг бўлмаганида, сени тошбўрон қилар эдик. Сенинг ўзинг биз учун қимматли эмассан», дедилар. У: «Эй қавмим, менинг одамларим сизлар учун Аллоҳдан кўра азизроқми?! Унга орқангизни ўгириб олдингиз. Албатта, Роббим қилаётган амалларингизни иҳота қилувчидир». Эй қавмим, имконингиздаги амални қилаверинг, мен ҳам амал қилувчиман. Тезда кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини биласизлар. Кутинглар, мен ҳам сизлар ила кутувчиман», деди. Амримиз келган пайтда Шуайбга ва у билан бирга иймонга келганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса, қичқириқ тутди ва диёрларида тўкилдилар. Худди у ерда яшамаганлардек. Огоҳ бўлингким, худди Самуд йўқолгандек, Мадян ҳам йўқолди". (Ҳуд сураси, 84-95)

Фақат яхшиликка чақиришдан бошқа бирон айби бўлмаган Ҳазрати Шуайб (а.с.)ни тошбўрон қилишни кўзлаган қавм Аллоҳнинг азоби билан жазолантирилди.
Қуръони Каримда таъкидланган кўплаб “ҳалок қилиниш” ҳодисалари ҳозирги замонамизда археологик тадқиқотлар натижасида тўғрилиги тасдиқ этилмоқда. Қуръони Каримда айтиб ўтилган воқеаларнинг ҳақиқатлигини қатъий равишда исбот этувчи бундай топилмалар Қуръон қиссаларининг ибратлилик хусусиятини янада очиқ-равшан кўрсатмоқда. Чунки Аллоҳ Қуръонда “ер юзини кезиб айланиш” ва “ўзларидан аввалги кимсаларнинг оқибатларини билиш” кераклигини уқтирилган:
"Биз сендан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлидан эр кишиларга ваҳий юбориб, Пайғамбар этганмиз. Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати нима бўлганига назар солмайдиларми? Албатта, охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайдиларми?! Ҳаттоки Пайғамбарлар ноумид бўлиб, ўзларини ёлғончига чиқарилганлар, деб гумон қилиб қолганларида, уларга Бизнинг нусратимиз келади. Бас, Биз хоҳлаганларга нажот берилур. Жиноятчи қавмлардан Бизнинг азобимиз қайтарилмас. Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганни тасдиқлаш ва ҳар бир нарсани батафсил қилиш, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир". (Юсуф сураси, 109-111)

Ҳақиқатан ҳам, аввалги яшаб ўтган қавмларнинг қиссаларида соф ақл эгалари учун ибратлар бордир. Аллоҳга нсёнлари ва унинг ҳукмларини танимаганларн учун ҳалок қилинган қавмлар бизларга инсоннинг Аллоҳ қаршисида нақадар ожиз ва заиф эканини кўрсатаётир.

"Илоҳий мўъжизалар" китоби асосида Абу Муслим тайёрлади