A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
News image

Қуръони Каримга иймон келтириш

Қуръони Каримга иймон келтириш Ҳар бир мусулмон Қуръони Kаримнинг бандаларга нозил қилинган охирги илоҳий дастур эканига иймон келтириши ...

давоми...
News image

РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ

РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ     Аллоҳ таоло Ўзининг азалий каломида Рамазон рўзаси билан Қуръони Карим орасини боғлаб, шундай марҳамат қилади: «Рамазон ой...

давоми...

Қуръоний янгиликлар!

News image

Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари

Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Ким Қуръон ўрганган бўлса ва ўзидан бошқа ... давоми...

News image

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра сафарим чўзилиб кетди. Мана, кел... давоми...

News image

Қуръон ёдлаш услублари

Қуръон ёдламоқчи бўлган инсон биринчи навбатда зеҳни (ёдлаш қобилияти), ҳифзи (эсда сақлаб қолиши) ва кун тартиби (бир кунда қанча ва... давоми...

News image

Малайзияда Халқаро Қуръон танлови

Малайзияда Халқаро Қуръон танлови Кеча Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 59 Халқаро қорилар мусобақаси бошланди. Ушбу мусобақа Ислом дунёсидаги энг нуфузли ... давоми...

Қуръоний фатволар

Оятни унутиб қўйса нима дейиш керак?

“Фалон оятни эсдан чиқардим”, деб айтиш макруҳдир. Балки, “Унуттирилдим” ёки...

News image

Қуръони карим қандай китоб?

Қуръони Карим хусусида кишиларда турли тасаввурлар мавжуд. Жумладан:– Қуръ...

«Бу сўз ўша давр кишиларининг тушунчасига мослаб айтилган»

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Баъзи бир ҳадиси шарифлар шарҳида: «...

Қуръон ёдлаш

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли домла, мен доим Қуръон ёд олиш учун ўқишни...

Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор?

Савол: Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор? Жавоб: Халқ...

Ўзбек қориларининг тарихи

News image

Ҳусан қори дада ва унинг Қуръо

Ҳусан қори дада 1937 йили  Қашқарда таваллуд топганлар. Отасининг исми Юнусбой бўлиб, меҳмонсиз овқатланмаган. Аҳли илм ва аҳли Қуръонларга жуда кўп...

News image

Абдулқодир Андижоний

Мовароуннаҳр, хусусан, Андижон заминидан кўплаб олимлар, шоирлар, халқ ардоқлаган, суйиб эъзозлаган Қуръон ҳофизлари етишиб чиққан. Ана шундай Қуръо...

Ортиқ қори дада

Юртимизда Қуръони Каримни кейинги авлодга бекаму кўст етказишда беминнат хизмат қилган ҳофизи Қуръон устозлардан бири Андижонлик Ортиқ қори дада бўлад...

Олмазорлик Исмоил қори

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Сўнгра биз бу китобга бандаларимиздан ўзимиз танлаган зотларни (яъни, сизнинг умматингизни) ворис қилдик (Фотир, 32).Пай...

Абдулазиз қори дада

Бир асрдан ортиқ ҳаёт кечириб, умр бўйи Қуръонни кўтариб ўтган бу ҳофизи Каломуллоҳ билан кўришиб-суҳбат қуришни кўпдан буён диллаб юрган эдим. Ёз кун...

Иброҳимжон қори (яҳудий қори)

Иброҳимжон қори ака Фарғонада 1931 (1349-50ҳ) йили яҳудий миллатига мансуб оилада дунёга келган. Унинг олдинги исми Илюш бўлган. Отаси Исмоилович Тошп...

Муҳаммад Мубин қори

Муҳаммад Мубин қори «Мубинхон қори ака» деган ном билан танилганлар. Ўз даврида Қуръон илмини мукаммал эгаллаган бўлиб, у киши «Булбул қори» лақаби...

Раҳматуллоҳ қори

Раҳматуллоҳ қори Раҳматуллоҳ қори Абулқосим ўғли 1917 йил 15 майда (1335 йил 24 Ражаб) Андижон шаҳрида ҳунурманд оиласида таваллуд топганлар. Онал...

Қуръоний одоблар

News image

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу г...

News image

Намоздан сўнг Қуръон тиловати фазилати

Ибодатлар орасида энг афзали Қуръони карим тиловатидир. Пайғамбаримиз солл...

News image

Қуръон ва ахлоқ

Диннинг асосий мақсадларидан бири инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қи...

News image

Қорининг одоблари

Каломуллоҳни дилига жо қилганлар оддий мусулмонлардан маънавий юксаклиги б...

News image

Қуръони Карим тиловати

Қуръони Карим тиловати Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Карим...

Имомлар ва ровийлар

Имом Халаф

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Халаф ибн Ҳишом ибн Саълаб ибн Халаф ибн Саълаб ибн Ҳошим ибн Саълаб ибн Довуд ибн Миқсам ибн Ғолиб ал-Асадий ал-Баззор. Тава...

Яъқуб Басрий

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Исҳоқ ал-Ҳазрамий ал-Басрий.Таваллуди ва вафоти: Имом Яъқуб Басрий 117/735 сана...

Имом Абу Жаъфар

Исм-насаби: Абу Жаъфар Язид ибн Қаъқоъ ал-Махзумий ал-Маданий ал-Қорий.  Қувватли фикрга кўра, насаблари араб бўлган.Таваллуди ва вафоти: Имом Абу Жаъ...

Имом Кисоий

Исми ва нисбаси: Абул­Ҳасан Али ибн Ҳамза ибн Абдуллоҳ ибн Усмон ал­Кўфий ал­Кисоий. Асли кўфалик бўлиб, кейинчалик Бағдодга кўчиб ўтган. Унинг бобоси...

Имом Ҳамза

Исми ва нисбаси: Абу Аммора Ҳамза ибн Ҳабиб ибн Аммора ибн Исмоил аз-Зайёт ал-Куфий ат­Таймий. Тарих китобларида Ҳамзанинг Аммора исмли фарзанди бўлга...

Имом Осим

Исми ва насаби: Осим ибн Абуннажуд ибн Баҳдала ал-Асадий ал­Кўфий. Унинг куняси Абу Бакр бўлган. Айрим манбаларда Баҳдала отасининг исми дейилса, бо...

Имом ибн Омир

Исми ва нисбати: Абдуллоҳ ибн Омир ибн Язид ибн Тамим ибн Робиъа ибн Омир ибн Абдуллоҳ ибн Имрон ал­Яҳсубий. Унинг Яҳсубий дейилиши Яҳсуб ибн Омир и...

Имом Абу Амр ибн Ало

Исм-насаби: Абу Амр Заббон ибн Ало ибн Аммор Абу Амр ат-Тамимий ал-Мозиний ал-Басрий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодлари бўлмиш Аднон...

Иброҳим ва Исмоил алайҳумассаломларнинг дуолари
25.12.2011 13:39   

بسم الله الرحمن الرحيم

Қуръони Каримда, тўқсон уч ерда  "Роббана" сўзи билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога мурожаат қилинади. Қуръони Каримнинг тартиби бўйича, бундай мурожаат илк бора "Бақара" сурасида Иброҳим ва Исмоил алайҳумассаломнинг тилларидан келади.

127. Иброҳим билан Исмоил «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деб байтнинг пойдеворларини   кўтараётганини эсла.

128. «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан.»

129. «Роббимиз, уларга ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли зотсан.»

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун қиссада, жумладан, шу иборалар ҳам бор:
«Иброҳим: «Эй Исмоил, Аллоҳ менга бир иш буюрди», – деди.
Исмоил: «Роббингиз буюрган ишни адо этинг», – деди.
У: «Сен ёрдам берасанми?» – деди.
Исмоил: «Ёрдам бераман», деди.
Иброҳим: «Аллоҳ менга мана шу ерга уй қуришни буюрди»,деб кичик тепалик ва унинг атрофини кўрсатди. Ана ўшанда Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтара бошладилар. Ўғил тош таширдилар, ота қурардилар».
Юқоридаги оятлар Байтуллоҳнинг қурилиш жараёнини жонлантириб, кўз олдимизга олиб келади.
Отабола Пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, дарҳол иш бошладилар. Қалблари тўла тақво ила:
«Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деб илтижо айлаб, дуо қилдилар.
Бу жуда улкан мақомдир. Салафи солиҳлардан Вуҳайб ибн ал-Вард раҳматуллоҳи алайҳи ушбу оятни ўқиганларида йиғлаб туриб:
«Эй Роҳманнинг халили! Роҳманнинг байтининг пойдеворларини кўтариб турибсану, яна қабул бўлмай қолармикан, деб қўрқяпсанми?!» – деган эканлар. Улкан қалблар, етишган шахслар ана шундай ҳассос бўладилар.
Иброҳим ва Исмоил алайҳимассалом Байтуллоҳни қурар эканлар, фурсатни қулай билиб, кўнгилларидаги бошқа дуоларни ҳам қилиб олдилар:
«Роббимиз, икковимизни сенга мусулмон бўлганлардан қил...»
Ўзлари мусулмон бўла туриб, яна шу дуони қиляптилар. Ҳидоятда бардавом бўлиш учун Аллоҳдан ёрдам умиди. Бутун борлиғи ила Аллоҳга таслим бўлишдан ажрамаслик умиди. Ва улар, шу билан бирга, ўзларига насиб бўлган иймон неъматидан зурриётлари ҳам баҳраманд бўлишини тиламокдалар:
«ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил», демоқдалар.
Улар яна Аллоҳдан:
«Бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт», деб сўраяптилар.
Биз «ибодатларимизни» деб таржима қилган сўз арабчада «манасикана» дейилган. «Маносик» сўзи аслида ибодат маъносини англатса ҳам, урфда ҳаж ибодатлари маъносида ишлатилади. Шунинг учун, бу дуода, мана, Сенинг уйингни қуряпмиз, энди уни ҳаж қилишни ҳам Ўзинг ўргат, деган маъно бўлади. Дуонинг охирида Аллоҳнинг уларни умидвор қилган сифатлари ҳам қўшиб айтиляпти:
«Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан».
Учинчи оятда Иброҳим ва Исмоил алайҳимассалом Аллоҳ таоло томонидан катта неъмат – зурриётларига ўз ичларидан Пайғамбар юборишини сўрамоқдалар.
«Роббимиз, уларга ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор».
Ўша Пайғамбар уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беради. Китобни, яъни, Аллоҳнинг китобини ўргатади. Ўқишни, маъноларини, унга амал қилишни ва унга тааллуқли бошқа нарсаларни ўргатади. Ҳикматни ҳам ўргатади. «Ҳикмат»нинг маъноси – ҳар бир нарсани ўз жойига қўйиш демакдир. Уламоларимиз «ҳикмат»дан мурод – Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари, деганлар. Мазкур Пайғамбарнинг вазифаларидан бири – умматни поклашдир. Яъни, ширк, куфр ва ёмон одатлардан поклашдир.
Аллоҳ таоло Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломнинг дуоларини кўп асрлардан сўнг истижобат қилиб, Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборди. У киши Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломнинг зурриётларидан бўлиб, дуодаги барча сифатлар у кишида мужассам.
Чин дилдан қилинган дуо, албатта, қабул бўлади. Лекин қабул қилувчи Зот қачон хоҳласа, ўшанда қабул қилади. Одамлар буни тушунмай шошилади, ноумид бўлади, холос.
Ушбу уч ояти карималарда Иброҳим ва Исмоил алайҳиммассалом қайта қайта "Роббана" дея инсонларга дуо қилишни ўргатишади. Биринчи оятда бир яхши амал қилинганидан кейин унинг ниҳоясида шу амални қабул қилинишини сўрашлик бор. Оятда улкан ишни, байтни пойдеворини кўтара туриб, бу амални қабул бўлишини дуо қилиняпти. Биз ҳам бундан ўрнак олган ҳолда яхши амалларимиз ниҳоясида ушбу дуони қилишимиз керак. Одатда бу дуо кўпинча "Хатми қуръон"дан кейин ўқилади. Кетидан Аллоҳнинг икки сифати, эшитувчи ва билувчилаги айтиляпти. Бунда сен албатта дуоларимизни эшитасан, қалбларимиздагини билувчи Зотсан деган маъно бор.
Кейинги оятда мусулмон бўла туриб, у иккиларини мусулмон қилишини дуо қилишяпти. Бундан мурод, мусулмонликда бардавом бўлишликни сўрашдир. Шу билан бирга зурриётларининг исломи ҳам сўраляпти. Ибодатни қандай бажарилишини ҳам.
Пайғамбарлар маъсумдирлар. Лекин шундай бўлса ҳам ота бола тавбалари қабул бўлишини дуоларида сўрашмоқда. Бу билан улар ўз умматларига таълим ва дарс бермоқдалар. Пайғамбарларга эргашган ҳолда Исломда бардавом бўлишимизни, нафақат ўзимизга, балки зурриётларимизга ҳам Исломни сўрашимиз, дийнини, шариат, ибодат аҳкомларини  ўргатишини, кўрсатишини, тавбаларимизни кабул этишини дуо қилишимиз марғуб ва маҳбубдир.
Охирги оятда бир пайғамбар юбориб, умматга оят, китоб ва ҳикматни ўргатиш ва уларни поклашни   илтижо қилиняпи. Бу дуо ижобат бўлди, сўраганлари берилди. Шунинг ўзи биз мусулмонларга катта дарсдир. Энди бошқа пайғамбар юборилмасада, пайғамбарларнинг ҳақиқий меросхўрлари, уламоларни бардавом бўлишини, инсонларга Қуръон ва суннат, шариат илмларини ўргатиб, уларга амр маъруф, наҳйи мункар қилиб, тўғри йўлни кўрсатишларини доимо сўраб дуо қилиш ҳаммамизга лозуми лобуддир.

Давоми бор...

Одинахон Муҳаммад Юсуф

 
News image

Аҳмад ал-Ажмий

Аҳмад Али ал-Ажмий Саудия Арабистонининг Шарқидаги Хубар ҳудудида таваллуд топган машҳур қорийлардан биридир. давоми...

News image

Шайх Саад ал-Ғомидий

Қуръон қорийлари ҳақидаги норасмий видео лавҳаларда Саад ал-Ғомидий биринчилар қаторини эгаллайди. Қуръоннинг хотиржам оҳангидаги тиловати, ҳақиқатда кишини ўйлантириб қўяди, араб тилини билсан... давоми...

News image

Шайх Маҳмуд Алий Банно

Мисрлик машҳур қорилардан бири, шайх Абдулбосит, шайх Халил Хусарийларнинг яқин сафдоши, «Фаришта овозли» дея лақаб олган устоз шайх Маҳмуд Алий Банно 1926 йили 17 декабрда Мануфия муҳофазасида... давоми...

News image

Мишарий бин Рошид

Шайх Мишарий бин Рошид бин Ғорийб бин Муҳаммад бин Рошид ал-Афасий милодий 1976 йили 5 сентябрь куни (ҳижрий ҳисобда 1396 йили 11 Рамазонда) Қувайтда таваллуд топган машҳур имом ва қорилардан б... давоми...

News image

Муҳаммад Cиддиқ Миншавий

Миср юрти дунёга Қуръони каримнинг кўплаб машҳур ҳофизлари ва билимдонларини етиштириб берган. Улар орасида машҳур қори Муҳаммад Сиддиқ Миншавийнинг алоҳида номи ва эътибори бор.Муҳаммад Сиддиқ... давоми...

News image

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссама

Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отас... давоми...

Қуръоний мўъжизалар

News image

Умрга татигулик кеча!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча му... давоми...

News image

Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик

Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер па... давоми...

News image

Шамолларнинг йўналиши ҳам оят-белгилардандир

Амазонка қалин ўрмонзорининг серҳосиллигини Саҳрои Кабирнинг марказидаги қуриб қолган кўлнинг тубидан кўтарилган фосфор зарралари таъминлаб беради, деб тасдиқламоқда америкалик ол... давоми...

News image

Византиянинг мағлубияти (видео)

Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ич... давоми...

News image

Тушда ҳаракатланиш ҳақида (видео)

Маълум бўлишича, уйқуда узоқ вақт қимирламай ётиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин экан. Тананинг маълум бир қисми бир не... давоми...

News image

Мушаклар билан қопланган суяклар (видео)

Қуръони Каримда зикр этилган яна бир илмий ажойибот - бу ҳомиланинг она қорнида ривожланиш босқичларининг батафсил баён этилганлигидир.Сўнгра бу ну... давоми...

News image

Она қорнига осилиб турган лахта қон (видео)

Эркак сперматозоид ҳужайраси аёл тухум ҳужайраси билан бирлашган пайтда бўлажак чақалоқ ҳомиласининг дастлабки тузилмаси вужудга келади. Биологияда “зигота” деб но... давоми...

News image

Чақалоқнинг жинси (видео)

Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми? Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. Ча... давоми...