A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Дунё ва охиратда яхшилик берилишини сўраш
PDF Босма E-mail

بسم الله الرحمن الرحيم

Одамлар дуо қилишда ҳам ҳар хил бўлар экан. Кимдир фақат бу ўткинчи дунёнинг неъматларини сўрар экан: "Бой қилгин, тижоратга ривож бер, бу йилни ёмғирли қилгин.." ва ҳакозо. Бу турдаги одамларни Қуръону Карим васфлаб:
"Одамлардан баъзилари: «Роббимиз бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга охиратда насиба йўқдир", дейди. (Бақара 200)
Фақат дунёда сўраган учун унга охиратда яхшилик йўқ.
Ҳақийқий мўминлар эса:

Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейдир.
Бу дуо мусулмонларнинг дуоси. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсиз-у худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ю ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.
Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. Аллоҳ таолонинг Ўзи «яхшилик»нинг нималигини яхши билади.
Имом ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», деганлар.
Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охирати ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», деганлар.
Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди.
Ибн Аби Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда: «Анас ибн Молик ҳузурида эдик. Собит у кишига:
«Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти», – деди. Анас ибн Молик «Роббана атина...»ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Туришмоқчи бўлишганда: «Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз», – деди. Шунда Анас ибн Молик: «Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку», – деди.

Одинахон Муҳаммад Юсуф