A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Толут аскарларининг дуоси
PDF Босма E-mail

Мусо алайҳиссалом вафот этиб кетганларидан кейин Бани Исроилнинг аъёнлари, катталари ўз набийларидан уларга бир подшоҳ тайин қилишини талаб қилдилар. Ўша подшоҳ ила Аллоҳ йўлида жанг қилмоқчи бўлдилар. Уруш фарз қилинганида эса, озгиналаридан бошқалар юз ўгириб кетдилар. Золимларнинг ҳоли шундай бўлади.

Аллоҳ уларга Толутни подшоҳ этиб тайин қилганида, кўплари уни менсимадилар. Набийлари Толутни подшоҳ этилишидаги ҳикматни баён қилди. Аллоҳ таоло уни Ўзи тайин қилганини далили сифатида унга Мусо ва Ҳорун алайҳимассалом аҳлларидан қолган нарсалар солинган тобутни фаришталар келтириб беришини Толутга мўъжиза қилиб берди. Шундагина Бани Исроил кўнгиллари тинчиб урушга отландилар. Йўлга чиқишгач, Толут аскарларини дарё суви билан синади. Ундан ичган мен билан кетмайди, ичмаган кетади, деди. Бу билан Толут уларнинг иймони ва сабрини синамоқчи бўлди. Кўплари ундан ичдилар.

Душман бўлган Жолут ва унинг аскарларига рўбарў бўлганларида яна кўплари:"Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ", дедилар. Оз сонли иймони мустаҳкамлар эса:

«Қанчадан қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», дедилар»

Навбатдаги дуо ана шу оз сонли, аммо иймони кучли бўлган Толут аскарларининг тилидан қилинади:

Жолут ва унинг аскарларига рўбарў келганларида: «Роббимиз, бизга сабр тўккин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин», дедилар (Бақара 250)

Улар душман билан тўқнашганларида, дуо қилиб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларини сўрашга шошилдилар. Ўша пайт дуо қабул бўладиган пайт. Ҳақиқий мўминлар ҳар доим Аллоҳни эсдан чиқармайдилар. Аллоҳнинг кўрсатмасига биноан керакли тадбирларни ишга соладилар ва ҳамма нарса қўлида бўлган Зотга ёлборадилар.

«Роббимиз, бизга сабр тўккин» иборасидан сабр худди тўкиладиган нарсадек тасаввур беради. Худди сувни тўккандек, бошидан тўкиб юборса, оқиб оёғига тушади. Сабр энг керакли нарса бўлганидан мазкур мўминлар уни аввал зикр қилишди.

«Собитқадам қилгин» бу улуғ ишда қадамимиз тойилмасин, собит турсин. Бу ҳам Аллоҳнинг ёрдами билан бўладиган иш.

«Ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин.»

Мўминларнинг орзуси кофирлар устидан ғолиб чиқишдир. Уларнинг орзуси рўёбга чиқди. Дуолари қабул бўлиб, душманни енгдилар ва Довуд Жолутни ўлдирди.

Албатта шиддат вақтида, айниқса жанг асносида дуо қилиш фойдали ва мақсадни амалга оширувчидир. Чунки дуо иймоннинг аломати ва собит туришликка ёрдамдир. Аллоҳ таоло шу маънода Анфол сурасининг 45 оятида:

"Эй, иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарў келганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки, нажот топсангиз", дейди.

Одинахон Муҳаммад Юсуф