A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Иймон келтирдик
PDF Босма E-mail

Одамларга аёллардан, болалардан, тўптўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экинтикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. (Оли Имрон 14)

 

«Шаҳват» сўзи урфда жинсий маънода ишлатиб келинади. Аслида эса, шаҳват «иштаҳа» сўзидан олинган бўлиб, кўнгил тусаши, хоҳлашига айтилади. Ушбу ояти каримада одамларнинг кўнглига муҳаббати зийнатланган, иштаҳалари доим тортиб турадиган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда.
Сен: «Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?! Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир», деб айт». (Оли Имрон 15)
Ҳамма бу дунёнинг матоҳига ўзини уради. Ўшани деб кўплар гуноҳга ботади, диндан чиқади. Ҳолбуки, бу нарсалар шунча уринишга арзимайдиган нарсалардир. Беш кунлик дунёнинг ўткинчи орзуҳаваси, холос. Лекин бошқа тарафда ундан яхши, абадий неъматлар бор.
Мана шу адабий неъматга даъворгар бўладиган кимсаларнинг дуолари қандай бўлиши кераклиги кейинги оятда баён қилинади:
Улар: «Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин», дейдиганлардир. (Оли Имрон16)
Ушбу дуонинг ўзидан уларнинг тақводорликлари билиниб турибди. Улар иймон келтирганликларини эълон қилиб, Парвардигорларидан гуноҳларини кечишини ва дўзах азобидан сақлашни сўрашмокда. Шундан дуонинг аҳамияти жуда ҳам улуғ эканини билиб олсак бўлади. Банда доимий равишда, барча нарсада Аллоҳ таолога ёлбориб турмаса, тақводор бўлиши амри маҳол. Бу дуони қилувчилар қандай сифатларга эга эканликлари келаси оятда келади, улар:
Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир. (Оли Имрон 17)
Ушбу сифатлар Ислом жамияти аъзоларининг ҳар бири учун зарурий сифатлардир.
Сабр қилувчиликда машаққатларга чидаш, иймон тақозо қиладиган ишларни амалга ошириш, Аллоҳнинг ҳукмини розилик билан қабул қилиш ва бошқа кўпгина фазилатлар бор.
Содиқликда ўзи ишонган ҳақ билан иззатли бўлиш, заифликдан устун туриш маънолари бор.
Аллоҳга доимий тоат қилувчиликда эса, Парвардигори оламнинг ҳаққини адо этиш, бандалик вазифасини бажариш маънолари бор.
Нафақа қилувчиликда, мол сарфлашда сахийлик, молга сиғиниш дардларидан ҳалос бўлиш, одамлар ўртасида инсоний биродарлик бурчларини адо этиш маънолари бор.
Саҳарда истиғфор айтувчилик эса, энг гўзал ва соф чоғда Аллоҳ таолога дардини очиб солишдир.
Мазкур сифатларга эга бўлган одамлар учун барча нозу неъмат, роҳатфароғат устига Аллоҳ таолодан розилик ҳам бор.
Саҳар чоғида қалб мусаффо, руҳ тинч бўлади, у вақтда бедор бўлишнинг ўзи катта фазл ҳисобланади. Боз устига, у вақтда истиғфор айтиш юксак мартабаларга эриштиради.
Улуғ саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кечаси намоз ўқиб бўлиб, хизматчиларидан: «Эй Нофеъ, саҳар кирдими?» деб сўрардилар. Агар Нофеъ, ҳа, деса, тонг отгунча дуо ва истиғфор билан машғул бўлар эдилар.
Демак, бу сафар биз ўрганётган дуо, сабр қилувчи, содиқ, доимий тоат қилувчи, нафақа қилувчи ва саҳарларда истиғфор айтувчиларнинг, ўтгинчи дунёга рағбат қилмай, жаннат неъматларига даъво қилган кишиларнинг дуоси экан.

Одинахон Муҳаммад Юсуф