A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Эри хотиннинг ўртасини бузиш
PDF Босма E-mail

Сеҳр қилиш Сулаймон алайҳиссаломнинг даврларида ўта авжига чиққан. Сулаймон алайҳиссаломни кофир нобакорлар сеҳргарликда айблаганлар. Аллоҳ таоло сеҳр билан пайғамбарнинг мўъжизасини бир биридан ажратиш учун, ҳамда одамларнинг иймонини синаш учун икки фариштани одамларга сеҳр ўргатишга туширган. Ким уларга сеҳр ўрганиш учун эргашсалар, куфрга кетганлар. Аллоҳ таоло бу ҳақида: "Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Ленин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: «Биз фитна синов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва улар зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!", дейди. (Бақара 102)
Сеҳр билан шуғулланадиганларнинг қабиҳ ишларидан бири эри хотиннинг ўртасини бузиш эди. Шайх Муҳаммад Али Собуний ўзларининг "Тафсиру Алаятул аҳками минал қуръан" китобида қуйидагиларни ёзадилар:
"Сеҳрнинг яна бир тури бўҳтон, чақимчилик ва махфий, нозик кўринишлар ила фасод қилиш йўли билан бўлади. Мана шу одамларнинг орасида умумлашиб кенг тарқалгандир.
Ҳикоя қилинишича, бир аёл эри хотиннинг ўртасини бузмоқчи бўлибди. Шунда хотиннинг ёнига келиб: "Эринг сендан совуган. Устингга уйланмоқчи. Сенга уни сеҳрлаб бераман. Токи сендан совуб қолмасин. Сендан бошқасини хоҳламасин. Лекин сен, сеҳр охирига етиш учун, у ухлаганида томоғидаги тукидан учта тукни олиб менга беришинг керак", деди. Бас аёл унинг гапига алданиб, унга ишонди. Сўнгра эрининг олдига бориб, унга:"Аёлинг бир эркакка кўнгил қўйибди. Сендан қутилиш учун уйқуда бўлганингда сени устара билан сўйишга азму қарор қилган. Сенга раҳмим келди ва сенга насиҳат қилишни лозим топдим. Бу кеча унга хушёр бўл. Ўзингни ухлаганга сол. Шунда гапимни тўғрилигини биласан", деди.
Кеча бўлганида эр ўзини ухлаганга солиб олди. Шунда хотин томоғидан баъзи тукларини кесиб олиш учун унинг устига устара билан келди. Бас эркак кўзини очиб, уни устига устара ила ташланётганини кўрди. Шунда уни ўлдирмоқчи бўлганида шубҳа қолмади. Туриб уни ўлдирди. Хабар аёлнинг аҳлига етганида, улар ҳам келиб эркакни ўлдирдилар. Шундай қилиб фасод туҳмат ва чақимчилик сабабли бўлди.

Одинахон Муҳаммад Юсуф