A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Яъқуб алайҳиссаломнинг васиятлари
PDF Босма E-mail

Иброҳим ўша(миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқуб ҳам: «Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмассиз», деди.
Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг набиралари Яъқуб алайҳиссалом ҳам ўз фарзандларига васият қилиб:
«Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади», дедилар. Демак, бу дин – Аллоҳ ихтиёр қилган дин. Бошқа нарсага юз тутишга ўрин йўқ.
«...сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмайсиз», деди».
Мусулмон бўлиб яшаб, мусулмон бўлиб ўлишга ҳаракат қилишдан бошқа йўл йўқ.
Иброҳим алайҳиссаломнинг меросхўримиз, деяётган араб мушриклари ва Яъқуб алайҳиссаломнинг фарзандлари – Бани Исроил нимага бошқа ёқда юрибдилар?!
Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг Илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг Илоҳига, ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз?!
Яъқуб алайҳиссаломга ўлим вақти етганда атрофларида видолашиш учун йиғилиб, жимгина бош эгиб турган авлодларига васият қилиб:
«Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» – деб сўрадилар. Ўлимдан аввал у зотнинг фикрларини ишғол қилиб турган бирданбир ташвиш дину диёнат, ақийда ташвиши эди. Болаларини шунинг учун атрофларига тўпладилар. Ушбу масалада хотирларини жам қилиб кетмоқчи эдилар. Болаларининг ҳам жавоблари тайёр экан. Дарҳол:
«улар: «Сенинг Илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг Илоҳига, ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», – дейишди.
Исмоил алайҳиссалом Яъқуб алайҳиссаломга амаки бўлсалар ҳам, ота дейишди, чунки амаки ҳам гоҳида ота ўрнида ҳисобланади.
Улар, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз, дейишди. Бани Исроилга ўхшаб, «Узайр Аллоҳнинг ўғли», деб худога ширк келтирмадилар. Насронийларга ўхшаб, «Ийсо Аллоҳнинг ўғли» ёки «Аллоҳ учтанинг учинчиси», демадилар. Араб мушрикларига ўхшаб, Лот, Уззо ва бошқа бутларни Аллоҳга шерик қилишмади ёки «фаришталар Аллоҳнинг қизлари» демадилар. Ҳам бошқа динларни эмас, айнан Исломни айтдилар, биз Унга мусулмон бўлувчимиз, дедилар.
Инсон ўлимини яқинлашганини сезиши билан васият қилишга киришади. Васиятни кўпинча фарзандларига қилади. Ушбу воқеъалар бекорга Қуръону каримда зикр қилинмаган. Пайғамбарларда гўзал ўрнаклар бор. Пайғамбарлар ҳам инсон, мана, бирларига ўлим ҳозир бўлганида, фарзандларини йиғиб, насиҳат қилишга тушдилар. Ҳар бир инсоннинг яқинларига васияти тайёр бўлиши керак. Араб тилида васият дейилганида фақатгина қоладиган ва тайинланадиган молу мулк масалалари тушунилмайди. Бу сўзнинг маъноси кенг бўлиб, ичига насиҳат, кўрсатмаларни ҳам олади. Яъқуб алайҳиссалом, болалари мусулмон бўлишса ҳам, фақатгина мусулмон ҳолатларида ўлим топишлари зарурлигини таъкидламоқдалар. Бу дегани мусулмонликда доимо ўлимгача ҳам бардавом бўлиш керак деганидир.
Одамлар кўпингча яқинларини ўлим ҳозир бўлган пайтида айтганганларини бир умрга эслаб қоладилар. Ўша пайтда айтилаган сўзлар жуда таъсирли бўлади.
Ўлим ҳақ, Аллоҳ барчамизга гўзал ўлим топишни насиб айласин. Ўша лаҳзаларда ҳам охирги бор яқинларни кўриб қолишни ва албатта уларга ўлимдан кейин ҳам доимо яхшиликка сабаб бўлувчи насиҳатларни қилиб қолишни  насиб айласин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф