A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръоний хитоблар
PDF Босма E-mail

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўзининг азиз Китобида, Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга турли хитоблар ила мурожаат қилган Аллоҳу азза ва жаллага ҳамду санолар бўлсин. Қуръони каримда бандаларига хитоб қилиниб, ушбу хитоб умматларига ҳам умумий бўлган Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга энг комил солавоту саломлар бўлсин.

Бу йилги мавлиди шариф муносабати ила, сиз азизларимизга Қуръони каримда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган хитобларнинг баъзиларини ҳавола қилмоқчимиз. Биз "Эй Набий" ва "Эй Расул" деб қилинган мурожаатларни танладик.

Муборак китобда "Эй Расул" деган ибора икки, "Эй Набий" эса, ўн уч ўринда келган. Келинг, аввало "Расул" ва "Набий" сўзларининг луғавий ва истилоҳий маъноларини ва иккисининг орасидаги фарқларини билиб олайлик.

Расул сўзи "Рисолат"дан олинган бўлиб, луғатда бир нарсани лутф ила юборишга ишлатилади. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло юборган муайян диний таълимотлар тўплами "рисолат" дейилади. Уни одамларга ўргатишни амр қилинган элчисини "Расул" дейилади.

"Набий" ва "нубувват" сўзлари "наба" сўзидан олинган бўлиб, луғавий маъноси "муҳим хабар бериш"дир.
Нубувват Аллоҳ таолодан бўлган хабарни ваҳий йўли билан У Зот Ўзи бандалари ичидан танлаб олинган шахсга етишидир.
Набий – Аллоҳ таоло тамонидан ваҳий қилинган, лекин унга ўша ваҳийни одамларга етказиш таклиф қилинмаган шахсдир. Набий кўпинча фақат Роббиси ила алоқага эга бўлади ва ўзидан аввал келган шариатларга эргашади.
Расул эса, Аллоҳдан ваҳий келган ва ўша келган ваҳийни одамларга етказиш таклиф қилинган шахсдир. У ҳам Аллоҳ таоло ила ва одамлар ила алоқада бўлади. Расул одатда янги шариат ила келади.
Бизнинг муқаддас китобимизда ушбу сўзларнинг иккиси ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ишлатилган.

"Эй Расул" ибораси икки ўринда келади:

1.    “Моида” сураси 41-оят
2.    “Моида” сураси 67-оят

"Эй Набий" эса ўн уч ўринда келади:

1.    “Анфол” сураси 64-оят
2.    “Анфол” сураси 65-оят
3.    “Анфол” сураси 70-оят
4.    “Тавба” сураси 73-оят
5.    “Аҳзоб” сураси 1-оят
6.    “Аҳзоб” сураси 28-оят
7.    “Аҳзоб” сураси 45-оят
8.    “Аҳзоб” сураси 50-оят
9.    “Аҳзоб” сураси 59-оят
10.   “Мумтаҳина” сураси 12-оят
11.   “Талоқ” сураси 1-оят
12.   “Таҳрим” сураси 1-оят
13.   “Таҳрим” сураси 9-оят

(Давоми бор)

Одинахон Муҳаммад Юсуф