A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
News image

Қуръони Каримга иймон келтириш

Қуръони Каримга иймон келтириш Ҳар бир мусулмон Қуръони Kаримнинг бандаларга нозил қилинган охирги илоҳий дастур эканига иймон келтириши ...

давоми...
News image

РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ

РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ     Аллоҳ таоло Ўзининг азалий каломида Рамазон рўзаси билан Қуръони Карим орасини боғлаб, шундай марҳамат қилади: «Рамазон ой...

давоми...

Қуръоний янгиликлар!

News image

Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари

Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Ким Қуръон ўрганган бўлса ва ўзидан бошқа ... давоми...

News image

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра сафарим чўзилиб кетди. Мана, кел... давоми...

News image

Қуръон ёдлаш услублари

Қуръон ёдламоқчи бўлган инсон биринчи навбатда зеҳни (ёдлаш қобилияти), ҳифзи (эсда сақлаб қолиши) ва кун тартиби (бир кунда қанча ва... давоми...

News image

Малайзияда Халқаро Қуръон танлови

Малайзияда Халқаро Қуръон танлови Кеча Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 59 Халқаро қорилар мусобақаси бошланди. Ушбу мусобақа Ислом дунёсидаги энг нуфузли ... давоми...

Қуръоний фатволар

Оятни унутиб қўйса нима дейиш керак?

“Фалон оятни эсдан чиқардим”, деб айтиш макруҳдир. Балки, “Унуттирилдим” ёки...

News image

Қуръони карим қандай китоб?

Қуръони Карим хусусида кишиларда турли тасаввурлар мавжуд. Жумладан:– Қуръ...

«Бу сўз ўша давр кишиларининг тушунчасига мослаб айтилган»

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Баъзи бир ҳадиси шарифлар шарҳида: «...

Қуръон ёдлаш

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли домла, мен доим Қуръон ёд олиш учун ўқишни...

Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор?

Савол: Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор? Жавоб: Халқ...

Ўзбек қориларининг тарихи

News image

Ҳусан қори дада ва унинг Қуръо

Ҳусан қори дада 1937 йили  Қашқарда таваллуд топганлар. Отасининг исми Юнусбой бўлиб, меҳмонсиз овқатланмаган. Аҳли илм ва аҳли Қуръонларга жуда кўп...

News image

Абдулқодир Андижоний

Мовароуннаҳр, хусусан, Андижон заминидан кўплаб олимлар, шоирлар, халқ ардоқлаган, суйиб эъзозлаган Қуръон ҳофизлари етишиб чиққан. Ана шундай Қуръо...

Ортиқ қори дада

Юртимизда Қуръони Каримни кейинги авлодга бекаму кўст етказишда беминнат хизмат қилган ҳофизи Қуръон устозлардан бири Андижонлик Ортиқ қори дада бўлад...

Олмазорлик Исмоил қори

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Сўнгра биз бу китобга бандаларимиздан ўзимиз танлаган зотларни (яъни, сизнинг умматингизни) ворис қилдик (Фотир, 32).Пай...

Абдулазиз қори дада

Бир асрдан ортиқ ҳаёт кечириб, умр бўйи Қуръонни кўтариб ўтган бу ҳофизи Каломуллоҳ билан кўришиб-суҳбат қуришни кўпдан буён диллаб юрган эдим. Ёз кун...

Иброҳимжон қори (яҳудий қори)

Иброҳимжон қори ака Фарғонада 1931 (1349-50ҳ) йили яҳудий миллатига мансуб оилада дунёга келган. Унинг олдинги исми Илюш бўлган. Отаси Исмоилович Тошп...

Муҳаммад Мубин қори

Муҳаммад Мубин қори «Мубинхон қори ака» деган ном билан танилганлар. Ўз даврида Қуръон илмини мукаммал эгаллаган бўлиб, у киши «Булбул қори» лақаби...

Раҳматуллоҳ қори

Раҳматуллоҳ қори Раҳматуллоҳ қори Абулқосим ўғли 1917 йил 15 майда (1335 йил 24 Ражаб) Андижон шаҳрида ҳунурманд оиласида таваллуд топганлар. Онал...

Қуръоний одоблар

News image

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу г...

News image

Намоздан сўнг Қуръон тиловати фазилати

Ибодатлар орасида энг афзали Қуръони карим тиловатидир. Пайғамбаримиз солл...

News image

Қуръон ва ахлоқ

Диннинг асосий мақсадларидан бири инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қи...

News image

Қорининг одоблари

Каломуллоҳни дилига жо қилганлар оддий мусулмонлардан маънавий юксаклиги б...

News image

Қуръони Карим тиловати

Қуръони Карим тиловати Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Карим...

Имомлар ва ровийлар

Имом Халаф

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Халаф ибн Ҳишом ибн Саълаб ибн Халаф ибн Саълаб ибн Ҳошим ибн Саълаб ибн Довуд ибн Миқсам ибн Ғолиб ал-Асадий ал-Баззор. Тава...

Яъқуб Басрий

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Исҳоқ ал-Ҳазрамий ал-Басрий.Таваллуди ва вафоти: Имом Яъқуб Басрий 117/735 сана...

Имом Абу Жаъфар

Исм-насаби: Абу Жаъфар Язид ибн Қаъқоъ ал-Махзумий ал-Маданий ал-Қорий.  Қувватли фикрга кўра, насаблари араб бўлган.Таваллуди ва вафоти: Имом Абу Жаъ...

Имом Кисоий

Исми ва нисбаси: Абул­Ҳасан Али ибн Ҳамза ибн Абдуллоҳ ибн Усмон ал­Кўфий ал­Кисоий. Асли кўфалик бўлиб, кейинчалик Бағдодга кўчиб ўтган. Унинг бобоси...

Имом Ҳамза

Исми ва нисбаси: Абу Аммора Ҳамза ибн Ҳабиб ибн Аммора ибн Исмоил аз-Зайёт ал-Куфий ат­Таймий. Тарих китобларида Ҳамзанинг Аммора исмли фарзанди бўлга...

Имом Осим

Исми ва насаби: Осим ибн Абуннажуд ибн Баҳдала ал-Асадий ал­Кўфий. Унинг куняси Абу Бакр бўлган. Айрим манбаларда Баҳдала отасининг исми дейилса, бо...

Имом ибн Омир

Исми ва нисбати: Абдуллоҳ ибн Омир ибн Язид ибн Тамим ибн Робиъа ибн Омир ибн Абдуллоҳ ибн Имрон ал­Яҳсубий. Унинг Яҳсубий дейилиши Яҳсуб ибн Омир и...

Имом Абу Амр ибн Ало

Исм-насаби: Абу Амр Заббон ибн Ало ибн Аммор Абу Амр ат-Тамимий ал-Мозиний ал-Басрий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодлари бўлмиш Аднон...

“Аҳзоб” сурасидаги хитоблар
31.01.2013 20:06   

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Аҳзоб” сураси Мадинада нозил бўлган. Бу сура ўз ичига кўпгина шаръий аҳком ва одобларни олган бўлиб, айниқса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг оила аъзоларига тегишли ҳукмлар ҳам келган. Ушбу сурада беш марта "Эй Набий" хитоби келади. Баъзи хитоблар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган бўлса-да, умматларига ҳам умумийдир. Баъзи хитоб ўзларига хос бўлиб, яна баъзиси аҳли аёллари ва мўминаларга ҳам қаратилган.
Келинг, биринчи хитобга назар солайлик:
“Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир”. (“Аҳзоб” сураси 1-оят)

Аллоҳ таоло бошқа Набийларга исмлари ила хитоб қилган. Мисол, "Эй Нуҳ", "Эй Мусо", "Эй Закариё" ва ҳакозо. Аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга у зотни исмларини айтиб хитоб қилмаган. У зотни улуғлаб, шарафлаб, "Эй Росул" ёки "Эй Набий" дея нидо қилган.

"Эй Набий! Аллоҳга тақво қил". Ушбу амрдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тақво қилмаганликларини тушунмаслик керак. Балки бу амрдан мурод, тақвода бардавом бўлишликни талаб қилишдир. Аллоҳ таоло бошқа бир ўринда: "Эй иймон келтирганлар...иймон келтиринглар" дейди. Бу дегани иймонингизда бардавом бўлинг, иймонингизни янада зиёда қилинг, деганидир. Яна “Фотиҳа” сурасида: "Бизни тўғри йўлга бошлагин" дейилади. Яъни, бизлар ҳозир тўғри йўлдамиз, шу йўлимизда бизни собитқадам қилгин, деганидир.

Тақво қилиш Аллоҳдан қўрқиб, унинг амрларига итоат қилиш, қайтарганларидан қайтишдир. Кофир-у, мунофиқларга итоат қилмаслик ҳам Аллоҳга тақво қилишдандир. Лекин кофир ва мунофиқларга итоат қилмаслик ўта аҳамиятлик бўлганлиги сабабидан яна бир бор алоҳида таъкидланяпти. "Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир". У Ўзининг ўта олимлиги ила ким Аллоҳга тақво қиляпти, ким қилмаяпти, яхши билади. Шунга кўра ўзининг ҳикмати ила чора кўради.

Иккинчи хитоб:
“Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: “Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй.
Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилгувчиларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган”, деб айт”
. (“Аҳзоб” сураси 28 – , 29-оятлар)

Ояти каримадаги маъно тушунарли бўлиши учун кейинги оятни ҳам қўшиб келтирдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нима учун бундай хитоб бўлганининг сабабини билиш учун бир ривоятни келтирамиз:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун келганларида, одамлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари олдида туришган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ичкарида ўтирган эдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳуга изн берилмади. Сўнгра Умар розияллоҳу анҳу келди ва изн сўрадилар, унга ҳам изн берилмади. Кейин Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга изн берилди, улар ичкарига кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим ўтирардилар. Умар розияллоҳу анҳу (ўзича) бир гап қилай, шояд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлсалар, деб:
“Эй, Аллоҳнинг Расули, Зайднинг қизи (Ҳазрати Умарнинг хотини) ҳозиргина мендан нафақа сўраган эди, бўйнига боплаб туширдим!” дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб юбордилар, тишлари кўриниб кетди. Сўнгра:
"Манавилар ҳам атрофимни ўраб олиб, нафақа сўрашмоқда”, дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Оишани ургани ўринларидан турдилар. Умар розияллоҳу анҳу Ҳафсани ургани турдилар. Икковлари ҳам:
“Расулуллоҳдан у кишининг ҳузурларида йўқ нарсани талаб қиласизларми?” дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қайтардилар. Шундан сўнг “хиёр” деб номланган ушбу икки оят нозил бўлди:
“Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: «Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй”, деб айт.
Яъни, ҳаёти дунё матоҳларидан керагини берай-да, сизларни талоқ қилай.
“Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилгувчиларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган”, деб айт”.
Ушбу икки оятдаги буйруққа биноан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир аёлларига ё бу дунё ҳаёти ва унинг зийнатини ёки Аллоҳ, Унинг Расули ҳамда охиратни ихтиёр қилишини сўраб чиқишлари керак эди. У зоти бобаракот бу ишни Оиша онамиздан бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга:
“Мен сенга бир ишни айтаман. Шошилмасдан, ота-онанг билан маслаҳат қилиб жавоб бергин”, дедилар. Оиша онамиз:
“У қандай нарса?” дедилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Набий, жуфти ҳалолларингга...” оятини ўқиб бердилар. Оиша онамиз:
“Сиз ҳақингизда ота-онам билан маслаҳат қиламанми?! Йўқ! Мен Аллоҳни ва Унинг Расулини ихтиёр қиламан. Сиздан илтимос, нимани ихтиёр қилганимни бошқа хотинларингизга айтмасангиз”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло мени қўпол қилиб эмас, муаллим ва енгиллатувчи қилиб юборган, улардан ким сенинг нимани ихтиёр қилганингни сўраса, айтиб бераман”, дедилар.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча жуфти ҳалолларига икки ихтиёрдан бирини танлашга изн бердилар, ҳаммалари Оиша онамиз танлаган нарсани танладилар.

Учинчи хитоб:
“Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик бергувчи, хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи Ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик”.

Аллоҳ таоло ушбу икки оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бешта сифатларини зикр қилмоқда. Ушбу сифатлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиққан.
"Гувоҳлик бергувчи" ўз умматларига ва бошқа пайғамбарларнинг умматларига рисолат етқизилганлигини гувоҳлигини берурлар.
"Хушхабарчи", Роббиларига итоат қилиб, буюрганини қилганлар ва қайтарганидан қайтганларга икки дунё саодатини, ажр савобни, жаннат ва Роббиларининг розилиги башоратини берурлар.
"Огоҳлантирувчи" Роббиларига куфр келтирган, ширк келтирган, осий бўлганларни азоб, ғазаб ва дўзахдан огоҳлантирурлар.
Ўз изни ила "даъват қилувчи" ўзбошимчалик қилиб эмас, оламларнинг Роббиси изни ила халоиқни тўғри йўлга, ҳаққа, Ўзининг тавҳиди, итоати ҳамда ибодатига даъват этарлар.
"Нурли чироқ", инсонларни жаҳолат зулуматларидан ҳақ нурига олиб чиқувчидирлар.

Тўртинчи хитоб:
“Эй Набий, Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган қўл остингдаги(чўри)ларни, амакингнинг қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик. Ва агар бир мўмина аёл ўз нафсини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса, сен учун махсус ҳалол қилдик. Мўминларга эмас. Уларга жуфтлари ва қўллари остидаги мулк(чўри)лари ҳақида нимани фарз қилганимизни билурмиз. Буни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли зотдир”.

Эй Набий, биз Савда, Оиша, Ҳафса ва бошқа маҳрларини бериб уйланган аёлларингни сенга ҳалол қилдик. Урушда асир тушиб чўри бўлган аёлларни ҳам. Бу ўша пайтнинг ҳолатига кўра. София ва Жувайрия оналаримиз асирга тушганлар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни озод қилиб кейин уларга уйланганлар. Мория номли чўрилари бўлган ва ундан ўғил кўрганлар. Қариндошларингдан никоҳи жоиз бўлган аёлларни ҳам ҳалол қилдик, сен билан ҳижрат қилиш шарти ила. Шунингдек, бир мўмина аёл келиб валийсиз, маҳрсиз, гувоҳсиз, валиймасиз ўз нафсини ҳадя қилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳласалар, ҳалолдир. Умму Шарийк, Хавла бинти Ҳаким, Лайло бинти ал-Хотийм розияллоҳу анҳолар ўзларини ҳадя қилганлар. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга уйланишни хоҳламаганлар. Лекин охиргиси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос, мўминлар учун эмас. Мўминарнинг аёллари ва чўрилари ҳақидаги амрларини биламиз, маҳр, нафақа фарзлигини, тўрттадан ортиққа уйланиш мумкин эмаслиги каби амрлар ёдимиздан чиқмаган.
Бу сенга қилган махсус ҳалолликлар, сенга кенглик, қулайлик бўлиши учундир.
Аллоҳ мағфирати ва раҳмати ўта кенг бўлган Зотдир.

Бешинчи хитоб:
“Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир”.

Имом ибн Абу Ҳотим Умму Салама онамиздан қилган ривоятда у киши розияллоҳу анҳо:
“Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар” ояти нозил бўлганидан кейин, ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек сокинлик билан чиқардилар”, деганлар.

Ушбу ояти карима тафсирида машҳур тафсирчилардан ал-Суддий қуйидагиларни айтадилар:
“Мадина аҳлининг баъзи фосиқ одамлари кечаси бўлиши билан шаҳар кўчаларига чиқиб, аёлларнинг йўлларини тўсар эдилар. Мадина аҳлининг масканлари тор эди. Аёллар қазои ҳожатга кечаси ташқарига чиқардилар. Фосиқлар шуни кутиб турар эдилар. Кейин жилбоб ёпинган аёлни кўрсалар, бу ҳур экан, деб ўзларини тиядиган, жилбоби йўқ аёлни кўрсалар, бу чўри экан, деб унга ташланадиган бўлдилар”.

“Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир”.
Ушбу оят нозил бўлгунича ўтган амалларни Ўзи кечиради. Бу борадаги ҳисоб-китоб оят нозил бўлганидан кейин бошланади.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

 
News image

Аҳмад ал-Ажмий

Аҳмад Али ал-Ажмий Саудия Арабистонининг Шарқидаги Хубар ҳудудида таваллуд топган машҳур қорийлардан биридир. давоми...

News image

Шайх Саад ал-Ғомидий

Қуръон қорийлари ҳақидаги норасмий видео лавҳаларда Саад ал-Ғомидий биринчилар қаторини эгаллайди. Қуръоннинг хотиржам оҳангидаги тиловати, ҳақиқатда кишини ўйлантириб қўяди, араб тилини билсан... давоми...

News image

Шайх Маҳмуд Алий Банно

Мисрлик машҳур қорилардан бири, шайх Абдулбосит, шайх Халил Хусарийларнинг яқин сафдоши, «Фаришта овозли» дея лақаб олган устоз шайх Маҳмуд Алий Банно 1926 йили 17 декабрда Мануфия муҳофазасида... давоми...

News image

Мишарий бин Рошид

Шайх Мишарий бин Рошид бин Ғорийб бин Муҳаммад бин Рошид ал-Афасий милодий 1976 йили 5 сентябрь куни (ҳижрий ҳисобда 1396 йили 11 Рамазонда) Қувайтда таваллуд топган машҳур имом ва қорилардан б... давоми...

News image

Муҳаммад Cиддиқ Миншавий

Миср юрти дунёга Қуръони каримнинг кўплаб машҳур ҳофизлари ва билимдонларини етиштириб берган. Улар орасида машҳур қори Муҳаммад Сиддиқ Миншавийнинг алоҳида номи ва эътибори бор.Муҳаммад Сиддиқ... давоми...

News image

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссама

Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отас... давоми...

Қуръоний мўъжизалар

News image

Умрга татигулик кеча!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча му... давоми...

News image

Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик

Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер па... давоми...

News image

Шамолларнинг йўналиши ҳам оят-белгилардандир

Амазонка қалин ўрмонзорининг серҳосиллигини Саҳрои Кабирнинг марказидаги қуриб қолган кўлнинг тубидан кўтарилган фосфор зарралари таъминлаб беради, деб тасдиқламоқда америкалик ол... давоми...

News image

Византиянинг мағлубияти (видео)

Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ич... давоми...

News image

Тушда ҳаракатланиш ҳақида (видео)

Маълум бўлишича, уйқуда узоқ вақт қимирламай ётиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин экан. Тананинг маълум бир қисми бир не... давоми...

News image

Мушаклар билан қопланган суяклар (видео)

Қуръони Каримда зикр этилган яна бир илмий ажойибот - бу ҳомиланинг она қорнида ривожланиш босқичларининг батафсил баён этилганлигидир.Сўнгра бу ну... давоми...

News image

Она қорнига осилиб турган лахта қон (видео)

Эркак сперматозоид ҳужайраси аёл тухум ҳужайраси билан бирлашган пайтда бўлажак чақалоқ ҳомиласининг дастлабки тузилмаси вужудга келади. Биологияда “зигота” деб но... давоми...

News image

Чақалоқнинг жинси (видео)

Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми? Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. Ча... давоми...