A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Рамазон
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўттизинчи қисм)
Муаллиф:    08.08.2013 14:04    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Ўттизинчи қисм

«Албатта, тақводорларга ютуқ бордир». (Набаъ сураси, 31-оят)

Яъни, қиёмат қоим бўлиб, кофир ва осийлар ҳалокатга, азоб-уқубатга дучор бўлган ўша кунда, мўмин, тақводор бандаларга ютуқ бордир.

«Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди». (Шамс сураси, 8-оят)

Яъни, Аллоҳ таоло инсон нафсини беками-кўст қилиб яратган бўлишига қарамай, унга, унинг нафсига фужур йўли нима-ю, тақво йўли нима эканини баён қилиб ҳам берди: яхши нима – ёмон нима, иймон нима – куфр нима, савоб нима – гуноҳ нима, ҳидоят нима – залолат нима – ҳамма-ҳаммасини тушунтириб берди.

Батафсил ...
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма тўққизинчи қисм)
Муаллиф:    08.08.2013 13:56    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма тўққизинчи қисм

«Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур». (Қалам сураси, 34-оят)

«Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир». (Ҳааққо сураси, 48-оят)

Чунки, тақво бўлмаса, Қуръондан ваъз-насиҳат олиш мумкин эмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи ирода қилган.

«Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар». (Нуҳ сураси, 3-оят)

«Агар кофир бўлсаларингиз, болаларнинг сочини оқартириб юборадиган кундан қандай сақланурсиз?!» (Муззаммил сураси, 17-оят)

Батафсил ...
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма саккизинчи қисм)
Муаллиф:    07.08.2013 18:59    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма саккизинчи қисм

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон сирли суҳбат қилсангиз, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга маъсиятга сирли суҳбат қилмангиз. Яхшилик ва тақвога сирли суҳбат қилингиз. Ҳузурига тўпланиб борадиганингиз Аллоҳга тақво қилингиз». (Мужодала сураси, 9-оят)

«Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар-қишлоқ аҳлидан қайтариб берган нарса... Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби зўр Зотдир». (Ҳашр сураси, 7-оят)

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир». (Ҳашр сураси, 18-оят)

Батафсил ...
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма еттинчи қисм)
Муаллиф:    07.08.2013 18:50    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма еттинчи қисм

«Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар». (Тур сураси, 17-оят)

«Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир». (Нажм сураси, 32-оят)

«Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар». (Қомар сураси, 54-оят)

Батафсил ...
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма олтинчи қисм)
Муаллиф:    05.08.2013 14:54    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма олтинчи қисм

«Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр(шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?» (Муҳаммад сураси, 15-оят)

«Ҳидоят топганларнинг ҳидоятини У зот зиёда қилди ва уларга тақволарини берди». (Муҳаммад сураси, 17-оят)

Маълумки, одамлар ҳидоят топгунча кўп уринадилар, ҳаракат қиладилар. Демак, ҳаракатни ўзлари бошлайдилар. Аллоҳ таоло эса, уларга ҳидоятни комил қилиб беради. Сўнгра, истаганларидан зиёда қилиб тақвони ҳам бахш этади. Тақво қалбга боғлиқ ва доимий руҳий ҳолат бўлиб, Аллоҳнинг кузатиб туришини доимо сезиш ва Ундан қўрқиш ҳиссига айтилади.

Батафсил ... Янгиланди ( 05.08.2013 15:09 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма бешинчи қисм)
Муаллиф:    05.08.2013 14:53    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма бешинчи қисм

«Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир». (Зухруф сураси, 35-оят)

Агар юқоридаги мулоҳаза бўлмаганида, Аллоҳ таоло мазкур нарсалардан ташқари ҳам, ўзига куфр келтирганларни зебу зийнату безакларга кўмиб ташлар эди. Аллоҳ таоло ўлчовида, Ислом ўлчовида молу дунё, зебу зийнат ана шундай қадрсиз, ўткинчи нарсадир.
«Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас».
Беш кунлик дунё ҳаёти тугаши билан ҳаммаси тугайди. Уни кўрган ҳам, кўрмаган ҳам бир бўлади. Ҳали буларнинг ҳисоб-китобини бериш ҳам бор. Аммо абадий роҳат, ҳақиқий неъмат диёри бўлган:
«Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир».
Бинобарин, одамлар тақводор бўлиб яшашга ҳаракат қилсинлар.

Батафсил ...
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма тўртинчи қисм)
Муаллиф:    03.08.2013 18:21    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма тўртинчи қисм

«Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир». (Зумар сураси, 33-оят)

Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда бошқа барча Пайғамбар алайҳиссаломлар ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, Унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.

«Ёки: «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим», демасидан олдин...»
(Зумар сураси, 57-оят)

Батафсил ... Янгиланди ( 05.08.2013 14:55 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма учинчи қисм)
Муаллиф:    03.08.2013 18:11    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма учинчи қисм

«Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд, раҳм қилинсангиз», дейилганда». (Йаасийн сураси, 45-оят)

«Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!»
(Соффаат сураси, 124-оят)

Аллоҳ томонидан Пайғамбар қилиб юборилган Илёс алайҳиссалом, бошқа Пайғамбарлар каби, қавмларини тақвога, Аллоҳнинг ибодатига чақирдилар.
«Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!» – деди.

Батафсил ... Янгиланди ( 03.08.2013 18:21 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма иккинчи қисм)
Муаллиф:    02.08.2013 02:33    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма иккинчи қисм

«Эй, Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар». (Аҳзоб сураси, 32-оят)
Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар.
Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак.
«Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг...»
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин.»
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Гапирганда яхши гапни гапиринглар.»
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар.

Батафсил ... Янгиланди ( 02.08.2013 02:39 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма биринчи қисм)
Муаллиф:    02.08.2013 02:29    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма биринчи қисм

«(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, Унга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг». (Рум сураси, 31-оят)

Яъни, Аллоҳнинг динига юз тутганингизда, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчи бўлинг. Ҳар бир амални фақат Унинг амрига мос қилинг.

«...Унга тақво қилинг...»

Тақво ҳам Аллоҳга қайтишликнинг бир тури.

«...намозни тўкис адо этинг...»

Бу ҳам ихлос билан Аллоҳга қайтишнинг бир кўринишидир.

«...ва мушриклардан бўлманг.»


 

«Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин». (Луқмон сураси, 33-оят)

Суранинг аввалидан зикр этиб келинаётган куфр, ширк ва залолат йўлларига тушиб қолмаслик учун Аллоҳ таолога тақво қилиш ва қиёмат кунидан қўрқиб юриш керак.

«Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг...»

Бу дунё ва у дунё учун энг зарур зоду роҳила тақводир. Тақво бўлмаса, ҳеч бир яхши натижани умид қилиб бўлмайди. Роббул оламийнга тақво қилиш ҳар бир одамнинг инсонийлик бурчидир. Аллоҳга тақво қилмаган одам ҳеч бир ёмонликдан қайтмайди. Аксинча, Аллоҳга тақво қилган одам ҳеч бир ёмонликка қўл урмайди.

«Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир». (Аҳзоб сураси, 1-оят)

«Эй Набий! Аллоҳга тақво қил...!»

Яъни, Аллоҳга тақво қилишда давом эт.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу оят нозил бўлишидан олдин ҳам Аллоҳга тақво қилар эдилар. Бир ишни бажариб турган одамга яна ўша ишни қилиш ҳақида амр бўлса, ўша ишинг-ни давом эттир, деган маъно чиқади.

Тақвонинг маъноси ҳақида авваллари ҳам кўп гапирилган. Тақво, авом халқ тушуниб келганидек, қоронғу уйга кириб олиб, зикр билан машғул бўлиш эмаслиги таъкидланган.

Бу оятдаги даъватда ҳам ўша «тақво» назарда тутилмаяпти, балки Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб, Унга тўла итоат этиб яшашга чорланяпти, холос.

Ё Роббалаламийн, ҳар ишларимизда Ўзингга қайтайлик, бизларни тақвода бардавом қилгин, Ўзингдан қўрқувчи бандаларингдан қилгин ва бизларни кофиру мунофиқларга итоат эттириб қўйма.

 

Янгиланди ( 02.08.2013 02:40 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирманчи қисм)
Муаллиф:    29.07.2013 02:03    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирманчи қисм

«Биз ўша охират диёрини ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир». (Қосос сурвси, 83-оят)

Ўша, илмлилар айтган охират диёрини ер юзида Қорун каби такаббурлик ва бузғунчилик қилмаганлар, уларнинг ер юзида бўлишини истамайдиганларга берамиз. Ким тақводор бўлса, оқибат яхши бўлади.

«Ва Иброҳимни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир». (Анкабут сураси, 16-оят)


 

Аллоҳ таоло ушбу оятда Иброҳим алайҳиссаломни ҳам Пайғамбар этиб юборганини айтиб, сўнгра у зот қавмларини қандай даъват этганларини қуйидагича васф қиляпти:

«Ўшанда у ўз қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар...» Яъни, Иброҳим алайҳиссалом қавмларига илоҳий даъватни жуда содда қилиб тушунтирдилар. Аллоҳга ибодат қилинглар, бошқага эмас, Аллоҳдан қўрқинглар, бошқадан эмас, дедилар. Демак, қиладиган ҳар бир ишингиз Аллоҳнинг розилигини топиш учун бўлсин. Ҳар лаҳзада Аллоҳга тақво қилиб туринг. Ана шунда мақсадга эришасиз.

«Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир». Яъни, Аллоҳга ибодат ва Унга тақво қилишингиз ўзингиз учун яхшидир, Аллоҳ учун, Пайғамбар учун ёки бошқа биров учун эмас.

Аллоҳ, оқибат тақводорларники экан, бизларни ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлардан қилгин. Ўзинга ибодат қилувчи ва Ўзинга тақво қилувчилардан қилгин ё Робб!

 

Янгиланди ( 29.07.2013 02:08 )
 


1 дан 3 сахифа