A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма еттинчи қисм)
Муаллиф:    07.08.2013 18:50    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма еттинчи қисм

«Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар». (Тур сураси, 17-оят)

«Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир». (Нажм сураси, 32-оят)

«Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар». (Қомар сураси, 54-оят)

Демак, кофирлар бу дунёда қилган гуноҳлари учун азоб-уқубатли дўзахда куйиб турган бир пайтда, тақводорлар охиратда дарахт­лари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларда, Аллоҳ таолонинг ҳузурида абадий роҳат ва фароғатда бўлар эканлар.

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Пайғамбарига иймон келтиринглар. У зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса берадир ва сизларнинг юришингизга нур берадир ҳамда сизларни мағфират қиладир. Аллоҳ кечирувчи, раҳимли зотдир». (Ҳадид сураси, 28-оят)

«Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Пайғамбарига иймон келтиринглар».

Иймон келтирган бўлганидан кейин, албатта тақво қилиш керак. Тақвосиз иш битмайди. Шунингдек, Аллоҳга иймон келтириб, У зотга тақво қилишнинг асосида У зотнинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш ҳам бор. Бусиз мутлақо мумкин эмас.

Агар ким Аллоҳга иймон келтириб, У зотга тақво қилиб ва У зотнинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирса, унга Аллоҳ таоло мукофот беради.

Аллоҳ, Сенга тақво қиламиз ва Пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссаломга итоат қиламиз, бизларни гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан четда қилгин. Бизларга жаннату анҳорлар, нозу неъматлар ичида бўлишимизни насиб айлагин.